Биринчидан, ҳозирги замон глобаллашуви шароитида турли маданий анъаналарга эга халқларнинг ўзаро яқинлашуви бир-бирига боғлиқ ҳолда икки муаммони ҳал этишни тақозо этади: яъни



Download 52,23 Kb.
bet3/4
Sana21.05.2022
Hajmi52,23 Kb.
#606492
1   2   3   4
Bog'liq
муҳит

Саккизинчидан, маънавий-ахлоқий муҳит бир томондан. шахснинг ахлоқий вояга етишида ижтимоии макон ҳисобланади, иккинчи томондан, шахснинг ахлоқий фаоллиги натижасида такомиллашиб боради. Бунда улуғ аждодларимиз томонидан маънавий-ахлоқий етуклукка эришишга хизмат қилган ва тажрибадан ўтган, асрлар давомида шаклланиб, сайқал топтан ор- номус, уят, андиша, шарму ҳаё, ибо, иффат каби юксак ахлоқий тушунчалар, ахлоқий қадриятлар миллий ахлоқий мезонлар мажмуи - шарқона ахлоқ кодексининг юқоридаги диалектик бирлик маконидаги функционал аҳамия- тини ўрганиш ва ундан фойдаланиш услубиятини яратиш бениҳоя муҳимдир.
Жамиятимиз маънавий- ахлоқий муҳити қадим-қадимданоқ ёшлар тарбиясига беқиёс таъсир этиб келган. Биз бу жараённи нисбий равишда қуйидаги даврларга бўлдик: 1) қадимги даврдан эрамизнинг VIII асригача бўлган давр: 2) ўрта асрлар даври (VIII-XIX асрлар); 3) миллий уйғониш даври (XIX аср охкри-ХХ аср биринчи чораги); 4) илмий ўрганиш даври (XX асрнинг 30-йилларидан ҳозирги кунгача).
«Авесто» китоби биринчи даврга оид асосий манба ҳисобланади. Китобда жамиятни маънавий-ахлоқий такомиллаштиришда эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал тамойилига асосланиш лозимлиги ўқтирилади. Бу даврда дунёвий ахлоқ ва муомала одоби устувор даражада кўзга ташланади. Бунда ахлоқий мезонларнинг шахс ва жамият уйғунлигида бош омил сифатидаги талқини устувор мавқе тутади. Иккинчи давр Ислом даври бўлиб, унда дунёвий ахлоқ меъёрларига диний-ахлоқий фазилатлари қўшиш ҳарактерли хусусият касб этади. Бу муаммо Қуръони Карим, Ҳадиси шариф ва Шарқ мутафаккирларининг асарларида таҳлил қилинган. Жумладан, Абу Наср Форобий (X аср) жамиятнинг маънавий-ахлоқий даражасини фозил фазилат (сифат)лар ва жоҳил хусусиятлар ташкил қилишини илмий таҳлил қилиб берган". Учинчи даврга янгиланиш (жадидчилик) хос бўлиб, жамиятда маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук ижтимоий фаол кишиларни вояга етказиш масаласи илк бор асосий муаммо сифатида ўртага қўйилган. Бу даврда М.Беҳбудий, А.Фитрат, А.Авлоний, А.Қодирийлар ўз тадқиқотларида шахсни вужуд, ақл ва ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш билан жамиятда маънавий-ахлоқий уйғонишни юзага келтириш мумкинлигини асослаб беришган". Тўртинчи, давр муаммони жиддий илмий таҳлил қилиш билан боғлиқ. Хусусан. И.Мўминов ўз тадқиқотида жамиятнинг ахлоқий эҳтиёжларига доир муаммоларни, М.Хайруллаев мазкур мавзунинг Шарқ фалсафий тафаккуридаги талқинини, Э.Юсупов жамият маънавияти мавзусини, Ж.Туленов инсон ва ахлоқ ннсбатн мавзусини, Х.Шайхова жамиятнинг маънавий ҳаётини такомиллаштириш муаммосинн, Иброҳим Каримов ижтимоий ҳаётнинг меъёр ва қоидавий асосларини, С.Отамуродов глобаллашув ва маънавий-руҳий тикланиш, Қ.Хоназаров эса шахс ва баркамоллик масаласини. М.Холматова шахс ахлоқи такомилида оила омили муаммосини, Қ.Назаров жамият ривожида миллий ва қадриятларнинг аҳамияти масаласини Ҳ.Аликулов ва фалсафий-ахлоқий таълимотлар тадрижини, В.Алимасов умуминсоний фалсафий меросни. Б.Алиев меҳнат жамоаларининг ахлоқий-тарбиявий имкониятлари масаласини. А.Қодиров ахлоқий онг ва ахлоқий идеал муаммосини. З.Давронов ёшларда ахлоқий фазилатларни ривожлантириш, Г.Туленова ва З.Қодировалар ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш восита ва механизмлари, Б.Очилова шахс маънавий-ахлоқий камолотида аждодлар мероси ва унга ихлосмандлик, М.Нурматова шахс маънавий-камолотида эстетик ва ахлоқик қадриятлар уйғунлиги муаммосини. А.Эркаев маънавият ва миллий тафаккур. Г.Тиллаева эса ижтимоий муҳит ва тарбия жараёнлари масаласини тадқиқ этганлар. Бу тадқиқотлар биз учун илмий-назарий ва методологик асос бўлиб хизмат қилди.
Агар тадқиқотчитарнинг муҳит ҳақидаги фикр ва изланишларига эътибор қаратсак, баъзи илмий-назарий манбаларни таҳлил қилиш имконияти вужудга келади Жумладан, “муҳит” тушунчаси этика ва психология қонуниятларига дахлдор тушунчалардан бири бўлиб, у инсон ўзаро ҳамкорликда меҳнат қиладиган ҳолат ва жойни англатади1. Демак, инсон ҳаёти давомида ён-атрофидаги, жамият ва давлат ичидаги воқеийлик, ҳодисаю ҳолатлар жараёни муанян муҳитда амалга ошади. Илмий адабиётларда «ижтимоий муҳит» тушунчаси ҳам кенг қўлланилади.
Ижтимоий муҳит инсонни ўраб турган ва унинг онги ҳамда хулқига фаол (бевосита ва билвосита, стихияли ва онгли) таъсир ўтказувчи барча ижтимоий шарт-шароитлар (атрофдаги одамлар, ижтимоий гуруҳ, қатламлар, жамиятдаги тартиб-қоидалар), фаолият ва алоқадорликларни белгилашда хизмат қилувчи фалсафий категориядир.
Жамиятнинг ахлоқий муҳити инсоният тараққиёти билан бевосита боғлиқ ҳолда эволюцион тарзда ривожланиб, кишиларни айнан ахлоқий тараққиёт бошқа тирик жонзотлардан фарқли бўлишга олиб келган.

Манфаатлар эса ҳар доим ҳам ижобий бўлавермайди, уларда салбий томонлар ҳам мавжуд. Бу эса маънавий ахлоқий муҳитни шакллантиришдаги ижобий ва салбий омилларни классификация қилишга ундайди.


Салбий омилларни ислоҳ этиш жамиятимиз равнақи учун маънавий- ахлоқий иммунитетни шакллантиришни тақозо этади. Ўзбекистоннинг стратегик мақсади юксак маънавиятли авлодни тарбиялашдир. Ушбу максад салбий, деструктив омилларни бартараф этиб, маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш учун зарур ижобий, яратувчанлик омилларини кўиавгирншга ундайди. Чункн. “Инсон айнан ижтимоий муҳит да ўз эхтиёжларини қондириш ва ўз имкониятларидан фойдаланнш йўлини топади. У айнан шу ерда ўз ҳис-туйғуларини, табиат ато қилган самимийлик, дўстлик, меҳрибонлик, бағрикенглик ва изтироб чекиш фазилатларини кўрсатади2 Жамиятда ижобий ва салбий омилларнинг таркиб топиши ёки одамларни уларнинг таъсирига тушиб қолишини муайян муҳитда рўй беради. Худди шу ўринда жамият маънавии-ахлоқий муҳит ининг таркиби намоён бўлади Уларнинг микро, мезо, макро (1.1.2-расм) даражалари мавжуд.
Улар ичида муҳим ўрин тутадиган ижтимоий муҳит кисмларидан бири оила
муҳитидир.
Оила муҳити ота-она ва фарзандларнинг айнан бир шароитда яшаб, ўзаро иқтисодий, ҳуқуқий, репродуктив ва маънавий-ахлоқий муносабатларга киришишидан юзага келадиган муҳитдир. У умумий ва хусусий жиҳатларга эга. Барча оилаларга хос ҳолатлар умумий хусусиятни, айрим оилага хос одатлар индивидуал хусусиятни ифодалайди. Оила муҳити жамият маънавий-ахлоқий муҳитининг бирламчи негизидир. Чунки оилаларда маънавий-ахлоқий, тарбия асосйи масала ҳисобланади. Инсоннинг ҳаёти ва турмуши, айниқса, ёш авлоднинг камол топишида оиланинг ўрни ва вазифаси беқиёс.
Халқимиз тарихига назар ташладиган бўлсак, энг қимматли анъаналар: ҳалоллик, ростгўйлик, ор-номус, шарму-ҳаё, меҳр-оқибат каби барча инсоний фазилатлар, энг аввало, оилада шаклланган. Оила эр-хотин, уларнинг фарзандлари, энг якин туғишганларидан иборат гуруҳ, бошқача айтганда, хонадони, яъни микромуҳитдир. Миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда оиланинг ўрни беқиёс. Инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари оилада шаклланади.
Боланинг ҳарактери, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий- ахлоқий тушунча, мезон ва қарашлар яхшилик ва эзгулик, олийжаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас фазилатларнинг иойдевори
оилада қарор топади. “Шунннг учун ҳам айнан оила муҳитида иайдо бўладиган ота-онага ҳурмат, уларнинг олдидаги умрбод қарздорлнк бурчини чуқур англаш ҳар қайси инсонга хос бўлган одамийлик фазилатлари ва оилавий муносабатларнинг негизини, оиланинг маънавий оламини ташкил этади”2
у маънода, оила жамият ичидаги жамият, муҳит ичидаги муҳидир. Бу муҳитнинг ўз ҳудуди, қонун-қоидаси бор. Бунда кўплаб микромуҳит анъанатари, урф-одатлари, маънавий-ахлоқий меъёрлар сайқал топади. Улар ворисийлик қонуниятига мувофиқ такомиллашиб боради Оила мазкур
И.А.Ильин микромуҳитда оиланинг муҳим ўрин тутишини ва оилада инсон ватанпарварлик, миллатиарварлик руҳида тарбия топишини алоҳида таъкидлаб1, микромуҳит инсоннинг ахлоқий тараққиётида пойдевор вазифасини ўташини хусусий мулкчилик шароитидан келиб чиқиб, исботлаб берган.
Иккинчиси, шахснинг келажагини белинловчи омил микромуҳитнинг оралиқ тизимларидан бири мактаб муҳитидир. Бу муҳит оқил раҳбар, яхши ўкув жамоаси, маънавий-ахлоқий тарбия, ўкитувчиларнинг одиллиги, билимдонлиги, масъулиятни теран ҳис қилиши каби мезонларни ўз ичига олади. Ўкувчи мактаб муҳитида шахс сифатида вояга етади. Агар оилада унинг маънавий-ахлоқий шаклланишнга поидевор кўйилса, мактабда бу хусусият янада ривожлантирилади. Шахснинг ахлоқий тасаввурлари билан хатти- ҳаракатлари уйғунлашади. Ўзбекистонда мактаб муҳити орқали маънавий- ахлоқий тарбия жараёнини олиб бориш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Айни пайтда, бу муҳитда ислоҳ қилиниши лозим бўлган жараёнлар ҳам мавжуд. Булар, бизнинг назаримизда, қуйидагилардан иборат: биринчидан, мактабда шахснинг ахлоқий онгини максадли шакллантиришга жиддий эътибор бериш: - иккинчидан, шахсда маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришда янги таълим-тарбия технология усулларини жорий этиб бориш: - учинчидан, назария ва амалиёт уйғунлигига эришиш; - тўртинчидан, индивидуал тарбия жараёнини такомиллаштириш, уни давр талабларига мувофиқлаштириб бориш.
«Жамиятнинг маънавий-ахлоқий муҳит» тушунчаси ўзига хос хусусиятларга эга. Биринчидан, жамият маънавий-ахлоқий муҳити шахс, гуруҳ ва жамоанннг ахлоқни фаолиятнни белгиловчи мезонларнинг маконда таркиб топиши; иккинчидан, шахс ва жамият муносабатларини тартибга солувчи ва йўналтирувчи омил ҳисобланади; учинчидан, ҳар бир жамият ўз маънавий-ахлоқий муҳитини яратади бунда тадрижий ривожланишнинг тарихийик қонуниятига асосланади. У муаиян жамият ижтимоий муҳитининг таркибий қисми сифатида жамиятдаги иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий муҳитларга хос бўлган барча мураккаб ижтимоий воқеликларни ўзига хос ҳолда акс эттиради. Демак, жамият маънавий- ахлоқий муҳитини маълум бир халқ, миллат, жамиятнинг тарихий тарққиёти давомида шаклланган, уларнинг дунёқараши, мақсад муддаоси турмуш тарзи ва анъаналари, идеалларини белгилайдиган маънавий-ахлоқий қадриятлар, ахлоқий меъёрларнинг муштараклигидаги мавжудлик маконидир.

Ижтимоий тузум ўзгариши билан маънавий-ахлоқий муҳит ҳам ўзгаради. Ўзгараётган ижтимоий муҳитга инсоннинг адаптация (мослашиш, кўникиш) қобилияти мувофиқ бўлмоғи лозим. Инсон ўзгарган муҳитнинг талаб ва эҳтиёжларига ўзини мосламаса, у консерватизм тарафдорига айланади Шахснинг даврга мослашиши мураккаб кечади. Масалан, бугун Ўзбекистонда бозор муносабатларига асосланган иқтисод тўлиқ ва барқарор шаклланмоқда. Баъзи кишиларнинг бозор иқтисодиёти талаб ва эҳтёжларига мослаша олмаётганлигининг сабабларидан бири янги ижтимоий муҳитнинг қонун-қоидаларини қабул қила олмаётганлигида.


Натижада, улар ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топа олмаётганлигини кўрсатади.
Ижтимоий муҳит инсон шахсини қай даражада шакллантирса, шахслар ҳам ўша муҳит қандай ҳолатда бўлишини кафолатлайди. Бироқ, шахсларнинг барчаси ҳам ижтимоий муҳит доирасида ҳаракат қиладиган, қотиб қолган турғун фикрлар асосида ҳаёт йўналишини белгилайдиган инсонлар эмас. Ҳар бир индивидда генетик дастур асосида қабул қилинган ва қайта ишлайдиган ахборотли инъикос турлича бўлгани сабабли, ундаги ўзи яшаб турган ижтимоий муҳит ҳодисаларига қизиқиш даражаси ҳам турлича бўлади. Шахс ўз шахсий сифатлари билан муайян ижтимоий ҳаракатга таъсир кўрсатиш даражасига қараб қадрланади ва қадрсизланади 2.
Маънавий-ахлоқий муҳитни таҳлил қилганда, ундагн тарихий-маданий, этносоциал хусусиятларни ҳисобга олиш зарур. Масалан, Ғарб фалсафасида ҳар қандай муаммонинг ечими манфаатлардан изланади. Манфаатлар силсиласида иқтисодий манфаат устувор аҳамиятга эга. Бундаи ёндашув инсонийлик эзгулик сингари ахлоқий тамойилларнинг сусайишига олиб келган. Натижада «Ғарбий европаликлар инсоннинг ички, ахлоқий, руҳий дунёси мавжудлигини эсдан чиқаришди»3. Рус олимлари Л.И.Мешенникова ҳамда Е.В.Иоповлар эса Ғарбий европаликлар эришган цивилизацияда севги, фоҳишалик билан, дўстлик ҳисоб-китоб билан, яқин кшиларга ёрдам эса садақа билан алмаштирилди4; - деб таъкидламоқда. Бугунги Ғарб дунёсида индивидуализм, эгоизм, конформизм, маргиналлик, шафқатсизлик иллатлари шахс сифатларига айланган.
Шарқ халқлари учун эса аҳил, муросада яшаш бош қадриятдир. Инсон шаъни, обрў-эътибори нафсонияти, орияти, виждони ушбу тарихий-маданий парадигма асосига қурилган. Маънавий талаблар эса ўз-ўзидан қадриятлар қаторини тўлдиришни, мантиқий равишда бирининг кетидан иккинчисини қўйишни тақозо этади. Ота-онага эҳтиром, ака-уканинг ўзаро ҳурмати, қавму қариндошлар тотувлиги, қўни-қўшнилар аҳиллиги ахлоқий қадрият сифатида муайян кетма-кетликда, қадрланиш даражасига кўра, муайян шаклда ўрин
олган. Қадриятлар тартибининг бузилиши эса жамият ва давлатнинг беқарорлашувига олиб келади.
Иерархия шарқона турмуш тарзини белгиловчи мувозанат меъёри ҳисобланади. Иерархик тизим ижтимоий муносабатларнинг эволюцион кечишига, инқирозлар ва инқилоблар рўй бермаслиги учун кафолат вазифасини ўтаган1. Шундай қилиб, Шарқ халқлари учун инсонпарварлик асосида қурилган пастдан-юқорига, босқичма-босқичликка, тадрижийликка риоя қилинувчи муносабатлар тизими-иерархик тенглик мос келади.
Ижтимоий муносабатларнинг эволюцион ривожланиши жамиятдаги барқарорлик, тотувлик ва шахснинг ўз иқтидорини, имконятларини тўла рўёбга чиқариши маънавий-ахлоқий муҳитга боғлиқ. Жамиятнинг маънавий- ахлоқий муҳити ўзига хос хусусиятларга эга: - биринчидан, у инсоннинг бутун ҳаёти ва ахлоқий сифатларини ифодалайди;

Download 52,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish