Биринчи ўзбек археологи, академик Я.Ғуломов ҳаёти ва илмий мероси


Одамнинг пайдо бўлиши ҳақидаги илмий фараз ва концепциялар



Download 216,29 Kb.
bet6/44
Sana23.02.2022
Hajmi216,29 Kb.
#134416
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
савол жавоблар 1 курс археологларга

11.Одамнинг пайдо бўлиши ҳақидаги илмий фараз ва концепциялар
Ўзбекистонда палеолит даври гоминидларининг эволюцияси. Обирахмат одами муаммоси.
Замонавий типдаги одам, илмий тилда “хомо сапиенс сапиенс” (xomo sapiens sapiens) деб аталади ва бу атама лотинчадан олинган бўлиб, “ақлли одам” деган маънони билдиради.
Ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб мутахассислар замонавий типдаги одамни бундан 50–60 минг йиллар олдин пайдо бўлган, деб ҳисоблашардилар. Кейинчалик, Яқин Шарқдан топилган архаик хомо сапиенсларнинг тош индустрияси ва суяк қолдиқлари 100 минг йиллар билан саналанди1.
Сўнгра, Марказий Африкадаги Саҳрои Кабирнинг жанубидан замонавий типдаги аёл кишининг суяк қолдиқлари топилди ва у 150 минг йиллар билан саналанди. Унинг митихондрияларини (ДНК) ўрганиш ва уларни ҳозирги одамлар митихондриялари билан таққослаш натижасида барча одамлар жанубий Саҳрои Кабирдан топилган ягона аёлдан тарқаганлиги ҳақида фикрлар билдирилди. Бу назария фанда “Африкалик Ева” ёки “Нуҳ кемаси” назарияси номлари билан машҳурдир2. Аммо бу қизиқарли ғоя илмий жамоатчилик томонидан якдиллик билан тан олинмади ва кўпгина палеоантрапологлар унга танқидий кўз билан қарадилар. Умуман, ҳозирда замонавий одамнинг пайдо бўлиши масаласида фан олами иккита ғоя тарафдорларига ажралган. Уларнинг бирлари юқорида қайд этилган “Африкалик Ева” назарияси тарафдорлари бўлсалар, иккинчилари “Чилчироқ” (Канделабр) ёки мултирегионал назариясини ёқлайдилар. Ушбу назарияга кўра, замонавий типдаги одамлар турли континетларда бир вақтда пайдо бўлганлар. Ушбу ғоя тарафдорлари Африка, Осиё, Яқин Шарқ ва Европа континентларидаги палеолит даври ёдгорликларининг эталонлигига асосланадилар. Аммо, муаммога қандай ёндашмайлик маълумотларнинг аксарияти замонавий типдаги илк одамнинг Африкада пайдо бўлганлигини тасдиқламоқда.
Яқин Шарқда ва Европада замонавий типдаги одамлар бир неча ўн минг йиллар давомида неандерталлар билан бирга яшаганлар. Бугунги кунда олимлар томонидан кўплаб тадқиқотлар олиб борилган бўлишига қарамасдан, улар ўртасида қандай муносабатлар бўлганлиги ноъмалум бўлиб қолмоқда. Уларнинг тош индустрияси бир-бирига жуда ўхшаш ва ҳар иккалалари ҳам марҳумларни кўмганлар. Агар манзилгоҳлардан одам суяк қолдиқлари топилмаса уларни бир-биридан ажратиш қийин.
Архаик формадаги хомо сапиенсларнинг қолдиқлари Яқин Шарқдаги Схул, Кафзех, Кебара каби ёдгорликлардан топилган ва 100-80 минг йиллар билан саналанган. Уларнинг морфологик характеристикаси неандерталларга хос бўлган архаик элементлар билан бир қаторда замонавий одам белгиларига ҳам эга бўлган. Шунинг учун улар протокроманионлар деб ҳисобланиб, эҳтимол, бундан 35 минг йиллар муқаддам Ғарбий Европани забт этган замонавий типдаги одамларнинг (кроманьионларнинг) аждодлари бўлишган3. 100 минг йиллар муқаддам Евросиё ҳудудларини эгаллаган неандерталлар бундан 25 минг йиллар бурун тўсатдан изсиз ғойиб бўлдилар. (Европада бундан 25 минг йиллар муқаддам яшаган айрим неандерталларқолдиқлари топилган). Неандерталларнинг бундай йўқолиб кетишлари ҳозирда жумбоқлигича қолмоқда ва буни тушунтиришга уринадиган қатор назариялар мавжуд ва уларнинг айримлари диққатга сазовордир. Бу назарияларни ўз характерига кўра иккига: “жанговор” ва “тинч” ғояларга ажратиш мумкин.
“Жанговор” назария вакиллари неандерталлар хомо сапиенслар билан бўлиб ўтган урушлар оқибатида қирилиб кетганлар деган фикрни илгари сурадилар.
Ўтган асрнинг 60-йилларида “тинч” ғоялар фанда ҳукмронлик қилди. Уларда таъкидланишича, неандерталлар хомо сапиенслар билан чатишиб, генетик жиҳатдан сўрилиб кетганлар. Бошқа назарияларда неандерталларнинг кўплаб табиий ўзгаришларга етарли даражада тайёр эмаслиги, жумладан, сўнгги музлик шароитларига мослаша олмаганликлари ҳақидаги фикрлар илгари сурилади. Аммо, ўзининг ҳаёти давомида неандерталлар қатор музлик ва музлик оралиғи даврларидаги оғир иқлим шароитларини бошидан кечирганлар. Афтидан, неандерталлар иқлимнинг кескин ўзгаришларига дош бериш учун жисмоний ва интеллектуал жиҳатдан яхши қуролланган бўлишган. Яна бир назарияда айтилишича, неандерталлар хомо сапиенс сапиенслар билан бўлиб ўтган экологик маконлар учун рақобатларга дош бера олмаганликлари оқибатида қирилиб кетганлар. Замонавий одамлар ўзларининг юқори даражада ривожданган ақли, юксак даражада тараққий этган техникаси ва социал иқтисодий ташкилоти билан неандерталларни сиқиб чиқариши мумкин бўлган4. Ва ниҳоят, яна бир назарияда таъкидланишича, неандерталлар хомо сапиенс сапиенслар томонидан келтирилган вирусли касалликлар оқибатида қирилиб кетишган5.
Ушбу диққатга сазовор назарияларнинг биронтаси ҳам бугунги кунда археологик қазишмалардан олинган маълумотлар билан тасдиқланмаган ва бу муаммолар мунозоралигича қолмоқда.
Обирахмат ғори Тошкент шаҳридан 100 км шимоли шарқда жойлашган. Ёдгорлик 1970 йилларда Р.Ҳ. Сулаймонов томонидан ўрганилган6. 1998 йилдан бошлаб бу ерда Ўзбекистон ҳамда Россия Фанлар Академияларининг бирлашган экспедицияси илмий тадқиқотлар олиб бормоқда7. Обирахматнинг мавжуд 22 та маданий қатламидан олинган минглаб тош буюмлар ўрта палеолитдан сўнгги палеолитга ўтиш даври учун характерлидир. Бу индустрия Яқин Шарқдаги протокроманьионларнинг тошга ишлов бериш саноатига ўхшаб кетади. Натижада, Обирахматнинг тош индустрияси илк сўнгги палеолит даврига хос деб топилган ва унинг Яқин Шарқ ҳамда Олтой (Карабом) ёдгорликларига ўхшашлиги сабабли Яқин Шарқдан Ўрта Осиё орқали Олтойга қараб мазкур маданият соҳибларининг миграцияси содир бўлганлиги ҳақидаги қарашлар илгари сурилди. Ёдгорлик радиокарбон (40 минг йилдан зиёдроқ) ва уран (80 минг йиллар) услублари билан саналанган.
2003 йил ғорнинг 16 маданий қатламидан қазилма одам қолдиқлари топилди, булар 10 ёшлардаги болаларнинг бир нечта тишлари ва бош чаноғи бўлакларидан иборат8. Ушбу тишларни ўрганиш уларнинг хомо сапиенс сапиенсларникига нисбатан анча йириклигини ва бу неандерталларга хос белги эканлигини кўрсатди. Бош чаноғи парчалари эса жуда юпқа бўлиб, бу замонавий одамга хос белгидир. Аммо, топилган индивиднинг ёш бола эканлигини назардан қочирмаслик керак. Чунки, ёш неандерталь боланинг бош чаноғи ҳали юпқа бўлиши ҳам мумкин9. Шундай қилиб, Обирахмат одамини бугунги кунда на неандерталларга ва на замонавий одамларга хос деб тўлиқ ишонч билан айтиш мушкул.
Афтидан, замонавий типдаги одамларнинг архаик формалари Африкада пайдо бўлишиб, Яқин Шарқ орқали Евросиёга кириб келганлар ва ўн минглаб йиллар мобайнида эволюция жараёнини бошидан кечирганлар. Ғарбий Европа ҳудудлари эса ҳар жиҳатдан шаклланган замонавий одамлар томонидан забт этилган. Обирахмат ғоридан топилган материаллар: тош индустрияси Яқин Шарқдаги архаик хомо сапиенс сапиенсларникига жуда ўхшашлиги ва унда сўнгги палеолит даври учун хос бўлган тош буюмларнинг классик наъмуналари ҳамда амалий санъатга оид материаллар топилганлигини ҳисобга олсак, ёдгорлик кўпроқ архаик замонавий типдаги одамлар маконига ўхшайди.
Обирахмат одамининг топилиши Ўзбекистонни архаик замонавий одам тараққий қилган ва замонавий одам шаклланган ҳудудлардан бири эканлигини кўрсатади. Бундан ташқари, бу ҳудудлар замонавий одамларнинг тарқалишида бир томондан, шимолий ва шимоли-шарқий Осиёни, иккинчи томондан, Шарқий ва Ғарбий Европани боғлаб турувчи транзит йўл вазифасини ҳам ўтаган.
Ғарбий Европада илк замонавий типдаги одамлар маданияти – ориньякнинг мил авв 36.28 минг йй Шарқдан келиб чиққанлиги бугун ҳеч кимда шубҳа уйғотмайди. Адабиётларда ушбу маданиятнинг Марказий Осиёдан келиб чиққанлиги ҳақида ҳам фикрлар мавжуд: “Шарқий Сибирдан Хитойга, Ўрта Осиёдан Олтойга амалга оширилган миграцияларни кузатиш мукмкин. Бундай кўчишлар замонавий типдаги одамларнинг айрим оқимлари учун ҳам хос бўлиб, улар эҳтимол, Европагача етиб келган бўлишлари мумкин. Бундай жараёнлар оқибатида ориньяк маданияти Осиёда пайдо бўлиб, бу ердан шимоли-шарқда Олтойгача, ғарбда эса, Европагача етиб келган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас”10. Албатта, бундай глобаль ғоялар, тасдиқловчи маълумотларнинг етарли эмаслиги сабабли кўплаб танқидларга учраши табиий11.
Маълумки, сўнгги палеолит даврининг бошланиши бундан 35-40 минг йиллар муқаддам ҳар томонлама шаклланган замонавий типдаги одамларнинг ва ўзига хос маданий анъаналарнинг пайдо бўлиши билан характерланади. Сўнгги мустье даври неандерталларининг ёки архаик типдаги хомо сапиес сапиенсларнинг сўнгги палеолит даврига яқинлашган ёдгорликлари юқори палеолит даврини тўлиқ характерлаб бера олмайди.
Неандерталлар билан замонавий типдаги одамлар ўртасида чатишиш назарий жиҳатдан мумкин. Табиатда шоқол билан бўри ҳам кутилмаганда гибридларни вужудга келтириши мумкин. Бундай аралашув приматларда, айнан, бабуинларда ҳам кузатилган. Дунёда неандерталлар билан замонавий одамлар ҳосил қилган гибридлар ҳақида маълумотлар кам учрайди.
Ориньяк даврининг одамлари суякларининг бақувватлиги ва склетиларида айрим архаик белгиларга эгалиги билан ажралиб туради. Аммо, ушбу илк замонавий одамларда неандерталларга хос бўлган белгиларнинг барқарорлиги исботланмаган.
Португалиядаги Лагар Велхо ёдгорлигидаг (25000 йил), беш ёшлардаги боланинг суяк қолдиқлари топилган ва унинг тадқиқотчилари томонидан бу топилма неандерталлар билан замонавий одамларнинг аралашувидан пайдо бўлган деган фикр илгари сурилган. Аммо, ҳали палеоантропология фани агар индивид балоғат ёшига етмаган бўлса, ёш боланинг суяк қолдиқларига қараб унинг гибридлигини аниқлаш қудратига эга эмас.
Нима бўлганда ҳам Европа ҳудудларидан ҳали гибрид топилмаган ва фақат популяциялар алмашинуви кузатилган. Агар, баъзи ҳудудларда неандерталларнинг генлари замонавий одамлар билан қўшилган бўлса ҳам, уларнинг излари тезда йўқолиб кетган. Лагар Велхо топилмалари неандерталларнинг йўқолиб кетишидаги охирги санани белгилаб берди. Неандерталларнинг Европада узоқ вақт замонавий одамлар билан ёнма-ён яшаганлиги ориньякликларнинг улардан унча устун бўлмаганлигини кўрсатади.
Неандерталларнинг қирилиб кетиши борасида турли хил сценарийлар таклиф қилинганлигини юқорида таъкидлаб ўтдик. Вирусли касалликлар ҳақидаги гипотеза Ғарбий Европада неандерталлар билан замонавий типдаги одамларнинг узоқ вақт ёнма-ён яшаганлиги сабабли ишончсизроқ кўринади. Ўзаро урушлар неандерталларнинг демографик динамикасига катта таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.
Неандерталлар орасида замонавий типдаги одамларга нисбатан туғилиш ва ўлим ўртасидаги минимал тафовутлар бир неча минг йилликлар давомида уларнинг камайиб ва йўқолиб кетишига олиб келган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Иқлим ўзгаришлари ҳамда географик муҳитлар учун курашлар ҳам неандерталларнинг йўқолиб кетишига олиб келган бўлиши мумкин. Охирги ярим миллион йиллар давомида Европада кўплаб иқлим ўзгаришлари содир бўлган ва бу ибтидоий гуруҳлар ҳаётида чуқур из қолдирган. Агар, неандерталлар иқлим ўзгаришларига адаптация қилишган бўлсаларда, кетма-кет содир бўлган ўзгаришларга дош бериш учун улардан технологик тараққиёт талаб қилинган. Бироқ, неандерталлар замонавий одамлар сингари бундай технологик ўзгаришларга эриша олмаганлар ва иқлимий инқироз даврларида уларнинг тарқалиши географияси қисқариб борган. Сўнгги неандерталлар – Испаниядаги Зафарая, Хорватиядаги Винджиа ва Кавказдаги Межмайская неандерталлари – Европада 28000 -24000 минг йилликлар орасида кузатилган кучли иқлим ўзгаришлари даврида яшаганлар. Бу даврдаги неандерталларнинг тоғли ҳудудлардан узоқроқда, Европанинг жанубида яшаганлиги кузатилади. Аммо, бундай гуруҳлар камайиб боради ва йўқолиб кетиш арафасига келиб қолади. Иқлим ўзгаришлари даврида неандерталлар билан замонавий одамлар ўртасида экологик маконлар учун кураш кучаяди. Неандерталларнинг табиий ресурсларни эксплуатация қилишда зарур бўлган технологик инноваяларни жорий қилмаганликлари уларнинг қирилиб кетишига олиб келади.
Гоминидлар эволюциясида неандерталлар энг ғаройиб ва дестабиллашган гуруҳ ҳисобланади.
Анотомик ва палеогенетик маълумотлар неандерталларни замонавий одамларнинг аждоди эмаслигини кўрсатади ва улар бир-биридан тубдан фарқ қилади. Кейинги йигирма йилларда олиб борилган тадқиқотлар неандерталлар ва замонавий одамларнинг бир-биридан келиб чиқмаганлигини ва улар Евросиёнинг ғарби ва Африкадаги турли географик зоналарда ёнма-ён яшаган иккита мустақил гуруҳ эканлигини тасдиқламоқда. Ўз эволюцияси давомида неандерталлар замонавий одамлардан фарқ қиладиган ўзига хос анатомик хусусиятларга эга бўлиб борганлар. Бироз пародоксаллиги шундаки, дастлабки неандерталлар анатомик жиҳатдан кейингиларидан кўра кўпроқ замонавий одамларга яқинроқ бўлган. Шундай қилиб, неандерталлар ва замонавий одамлар битта умумий аждоддан ажралиб чиққан иккита дивергент гуруҳлар бўлиб, бирлари хомо сапиенс неандерталенсис, иккинчилари хомо сапиенс сапиенс деб аталади. Классик неандерталлар бундан 80-30 минг йиллар муқаддам яшаганлар.
1970 йилда Яқин Шарқдаги ўрта палеолитга оид қатламлардан Европадаги классик неандерталлардан қадимгироқ гоминидлар қолдиқлари топилди. Иккинчи жаҳон урушига қадар ҳам бу ердаги Схул ҳамда Кафзех маконларидан қадимги одам суяк қолдиқлари топилган эди. Аммо, уларнинг ёши ва талқини мунозорали эди. Улар неандерталларнинг сўнгги формалари дейилиб, даврий ва анатомик жиҳатдан неандерталлар ва замонавий одамлар оралиғига жойлаштирилган эди. Френсис Кларк Говел уларнинг алоҳида хусусиятларига аҳамият бериб, уларни “протокроманоьонлар” деб аташни таклиф қилди. 1951 йилда у ушбу Яқин Шарқ гоминидларида Европадаги замонавий одамларнинг аждодларини кўра билди12.
Бундан 30000 йиллар муқаддам неандерталлар африкача тана тузилишига эга бўладилар. Афтидан, Шовў (Chauvet) ғоридаги ажойиб қоятош суръатларини чизган неандерталлар – қора танли бўлганлар.
1997 йилда Сванта Паабо бошчилигдаги олмон-америка тадқиқотчилар гуруҳи 1956 йилда топилган неандерталнинг елка суяги митохондриаль ДНК нинг ўзгаришини ўргандилар. Митохондриаль ДНК – ўзига хос генетик материал бўлиб, ячейкадаги кичик ички "органларнинг" – митохондрияларнинг кўпайишига жавоб беради. Ушбу материал тўлиқ онадан ўтади ва бутун ҳаёти давомида ўзгармайди. Бу қон-қардошлик алоқаларини ўрганишда ёрдам беради. ДНК митохондрияларининг таҳлили натижасида, ҳозирги популяциялар бундан 200 ва 100 минг йиллар муқаддам яшаган кичик аҳолидан кўпайган. 1997 йилда таҳлил қилинган неандерталнинг суяги ДНК си 379 та нуклеотид ва элементар молекулалардан иборат бўлган. Ушбу неандерталь суяги ДНК сининг кетма- кетлиги 2000 та ҳозирги одамлар ҳамда 59 та шимпанзенинг молекулалари билан қиёсланган. Бир жуфтдан таққослаш натижасида маълум бўладики, неандерталларнинг ДНК лари замонавий одамникидан ўртача 26 та нуклеотид субституциялари билан фарқ қилади. Ҳозирги популяцияларда бу кўрсатгич 8 тани ташкил қилади. Замонавий одам билан шимпанзе ўртасидаги бундай тафовут 55 субституциядан иборат бўлади. Кўриниб турибдики, неандерталлар митохондриялари замонавий одамларникидан тубдан фарқ қилади. Аммо, бундай таҳлиллар неандерталларнинг замонавий одамлар билан келиб чиқиши бир хил аждодга бориб тақалишини ҳам кўрсатади. Генетикларнинг фикрича, ушбу икки авлоднинг ажралиши 500 минг йиллар аввал содир бўлган.
Обирахмат одами юзасидан кейинги йилларда олиб борилган тадқиқотлар унинг неандерталдан замонавий одамга айланаётган жараённи ўзида акс эттирганлигини кўрсатмоқда13. Демак, ушбу палеоантропологик топилма юқорида келтирилган неандерталларнинг тақдири масаласидаги “тинч” ғояларни тасдиқлайди. Обирахмат ғорининг тадқиқотчилари томонидан берилган хулосаларга кўра, неандерталлар замонавий одамлар билан аралашиб кетиб, генетик жиҳатдан сўрилиб кетган дейиш мумкин.

Download 216,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish