Биринчи ўзбек археологи, академик Я.Ғуломов ҳаёти ва илмий мероси



Download 216,29 Kb.
bet14/44
Sana23.02.2022
Hajmi216,29 Kb.
#134416
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   44
Bog'liq
савол жавоблар 1 курс археологларга

ДЕВОРИ ҚИЁМАТ, Девори кўндаланг — археологик ёдгорлик, қад. Самарқанд ва унинг атрофидаги қишлоқларни ураган мудофаа девори харобаси (мил. ав. 4—2-а.лар — мил. 8-а.). Самарқанднинг жан.да Дарғом каналининг ўнг қирғоғи бўйлаб кўтарма (бал. 4 м гача, кенглиги 12 м, уз. 50 м) шаклида сақланиб қолган. Д.қ. харобасини В.Л. Вяткин текширган (1903). 1936 й.да М. Е. Массон Шарқ географлари маълумотлари б-н археологик қазишмалар натижаларини қиёслаган. 1969 й.да Ю. Ф. Буряков, М. М. Тошев археологик қазишмалар олиб борган. Ўрта аср Шарқ манбаларида ёзилишича, Д.қ.нинг уз. 12 фарсах (72 км), бал. 14 газ (тахм. 10 м) бўлиб, тепаси кунгурадор буржлар б-н мустаҳкамланган 12 нуқталари шарқда Чўпонота тепалигининг ён бағирлари, жан.да Дарғом каналига яқин жой, ғарбда Хешрав қишлоғи ва шим.да Қундуз Сўфи қишлоғи бўлган.
Археологик тадқиқотлар натижасида Д.қ.нинг айрим қисмлари турли даврларда қурилганлиги аниқланди. Дастлаб (мил.ав.4-а.) Д.қ.нинг шим. қисми пахсадан 2 қатор қилиб, ўртаси йўлаксимон хоналар шаклида қурилган. Кейинчалик бу хоналарга мурдалар кўмилган. Абу Муслим буйруғи б-н Д.қ. 752—753 й.ларда жан.га 7,5 фарсах (45 км) давом эттирилиб, янги аҳоли зич яшайдиган ҳудуд ўраб олинган. У пахса ва хом ғиштдан қурилган. Д.қ.нинг жан. қисми 1466 й.дан бошлаб Девори кўндаланг деб аталган. 19-а.да эса Искандар девори деган ном б-н ҳам юритилган. Бу девор Д.қ. деб 18-а.дан сўнг атала бошлаган.
Марказий Осиёнинг энеолит даври археологияси
Энеолит даври. Мил. ав. 4—3-минг йил­ликларда тош даври тугаб, энеолит (мис-тош) даври бошланади. Бу даврда тош б-н бирга, металддан, даставвал мисдан қурол ясашга ўтилади. Бироқ мис таркибан юмшоқ ва мўрт металл бўлгани сабабли меҳнат ва ов қуролларининг аксарияти ҳамон тошдан ишланар эди.Бу давр археологик ёдгорликлари Зарафшон қуйи оқимида «Каптарнинг қуми», шунингдек, Намозгоҳтепа, Қоратепа (Туркманистон)кабиларда ўрганилган.
Энеолит даврининг нодир ёдгорлиги Зарафшон водийсида жойлашган Саразм бўлиб, унда деҳқонлар энеолит давридан то илк жез давригача яшаганлар. Деҳқонлар даставвал атрофи мудофаа деври б-н ўралган ва гуваладан бино килинган бир хонали кулбаларда яшаган. Кулбалар ёнида уларнинг хилхонаси бўлган. Ёдгорликдан сиртига рангдор нақшлар берилган сопол бўлаклари, мис кўзгу, олтин ва кумушдан ясалган тақин-чоклар, жез, ложувард ва ақиқ (сердо­лик) дан ясалган мунчоклар топилган.
Кейинчалик хом ғиштлардан бино килинган куп хонали уйлар, оловхоналар, ҳовли ва тор кўчалар пайдо бўлади. Кад. қишлоқнинг 2 ерида ибодатхона қад кўтаради. Ёдгорликда тўқимачилик дастгоҳлари тошлари, эшиклар остига ўрнаталадиган тош зулфинлар, урчуқпар, мисдан ясалган пичоқ ва ханжарлар, кдрмоқ, игна ва бигизлар кўплаб учрайди. Саразм Зарафшон водийсининг энг қад. деҳқонларининг қишлоғи бўлган.



Download 216,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish