Биринчи ўзбек археологи, академик Я.Ғуломов ҳаёти ва илмий мероси


Буюк Ипак йўлининг ривожланган ўрта асрлардаги йўналишлари



Download 216,29 Kb.
bet9/44
Sana23.02.2022
Hajmi216,29 Kb.
#134416
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   44
Bog'liq
савол жавоблар 1 курс археологларга

13.Буюк Ипак йўлининг ривожланган ўрта асрлардаги йўналишлари,
шаҳарлари, савдо маҳсулотлари
БУЮК ИПАК ЙЎЛИ - қадимда ва ўрта асрларда Шарқ ва Ғарб мамлакатларини илк бор ўзаро боғлаган қитьалараро карвон йўли (мил. ав. 2-а.— мил. 15-а.). Б. и. й. атамаси ушбу йўлдан ташилган қимматбаҳо товар — Хитой ипаги б-н боғлиқ. Ғарб мамлакатлари узоқ вақтгача ипакчилик сирасрорларидан бехабар бўлишган.
Б.и.й. атамаси қадимда ишлатилмаган. Б.и.й.ни тарихий, географик ва маданий жиҳатларини илмий ўрганиш амалда кўплаб мамлакат олимлари томонидан 19-а.нинг 2-ярмидан бошланган. Уни тадқиқ этишга Ғарбий Европа, Россия ва Япония олимлари салмоқли ҳисса қўшдилар. Хусусан, Японияда «Буюк ипак йўли энциклопедияси» нашр қилинди. 1877 й. машҳур немис олими Карл Рихтгофен ўзининг «Хитой» номли йирик илмий асарида улкан Евроосиё материганинг турли қисмларини боғловчи йўллар тизимини «Ипак йўли» деб атаган, кейинчалик «Б.и.й.» атамаси қабул қилинган.
Мил. ав. 2-а.гача ҳам Шарқ б-н Ғарб ўртасида Ўрта Осиё карвон йўллари орқали амалга оширилган алоқалар мавжуд бўлган. Бунга Тоғли Олтойдаги Позириқ қўрғонидан топилган Кичик Осиёда тайёрланган буюмлар, Афғонистон ва Ўрта Осиёдан топилган юнон буюмлари мисол бўлиши мумкин. Искандар Мақдуний (қ. Александр) салтанати тузилиши б-н бу алоқалар тўғри йўлга солинган. Б.и.й.нинг шарқий қисмини барпо этишда суғдийлар катта роль ўйнаганлар. Искандар Мақду-ний томонидан Суғдиёна мамлакати и стило этилиши б-н кўплаб суғдийлар шарққа томон кўчганлар ва Б.и.й.нинг марказий қисмини — Ўрта Осиёдан тортиб Хитойнинг Чаньан ш.гача бўлган оралиқ масофада савдо факториялари (манзилгоҳлари) бунёд этганлар. Ўз навбатида Хань империяси мил. ав. 1-минг йиллик охирида ўз ҳудудини Ўрта Осиё томон кенгайтириш сиёсати юргизиб бу йўналишга алоҳида эътиборини қаратади ва бу йўл ҳақида маълумот тўплаш, айғоқчилик ва дипломатик мақсадларида элчи Чжан Цзянни юборади. Аммо Суриядаги Ўрта денгизнинг шарқида жойлашган Гиераполь ш.дан Серика (Хитой)гача бўлган масофа бўйлаб тузилган дастлабки батафсил йўллик македониялик савдогар Май Тициан (мил. 100 й.) томонидан тузилган. Бу маълумотлар Клавдий Птолемейнинг «Географик қўлланма»сида сақданган. Птолемей эса ўз навбатида бу маълумотларни тарихчи Мариннинг тахм. 107— 114 й.лар оралиғида ёзилган ва бизгача етиб келмаган асарларидан олган. Ушбу маълумотларга кура, Б.и.й. 2 катта кисмга бўлинган: Гиераполдан Тошминор (Тошқўрғон)гача ва Тошминордан Серикагача. Йўлнинг Ўрта Осиё қисми Ария (ҳоз. Туркманистоннинг жан. ва Афғонистоннинг шим.-ғарбида жойлашган қад. вилоят)дан бошланган. Ариядан йўл шим.га Марғиёнадаги Антиохияга (Байрамали ш. яқинидаги кўҳна Марв ш. харобаси) кетган, сўнгра шарққа бурилиб Бактра (Шим. Афғонистондаги Балх ш.)га борган. Бу ердан йўл шим. томон йўналиб Термиз атрофида Амударёдан ўтилган ва сўнгра 2 томонга кетилган. 1-си, шим.си бўйлаб Темир дарвоза орқали Марокан-да (Самарқанд)га, у ердан Фарғонага кетилган. 2-си, жан.си эса Сурхондарё водийси бўйлаб комедларнинг тоғли ўлкасига (ҳоз. Қоратегин) олиб борган. Ҳар икки йўналиш ҳам Тошминорга олиб борган. Уни айрим олимлар Тошкент ҳудудида, бошқалари Олай водийсида жойлашган деб ҳисоблайдилар. Тошминордан сўнг йўл Ўрта Осиё ҳудудидан ташқарига чиққан, Эргаштом атрофида «савдогарлар қўнимгоҳи» жойлашган, сўнгра йўл Такла-Макон чўлидан ўтиб Дуньхуанга, сўнгра Хитойнинг қад. пойтахти — Чаньанга олиб борган. Бу ердан йўл эҳгимол шим.-ғарбга Корея ва Японияга кетган бўлса керак. Мил. 5—8-а.ларда Б.и.й.нинг Еттисув орқали Чоч (Тошкент воҳаси), Суғд, сўнгра Пойкенд, Марв бўйлаб Эрон Хуросонига элтувчи шим. қисми муҳим аҳамият касб этган. Айни шу даврда Эрон орқали Византияга ипак олиб ўтиш тақиқланганлиги муносабати б-н суғд савдогарлари Византия ва Турк хоқонлари воситачиликларида Суғд ва Хоразмдан Каспий денгизини айланиб ўтиб, Шим. Кавказдаги довонлардан ошиб Қора денгиз ва кейинчалик Константинополгача олиб борувчи янги йўл тармоғини очадилар. Ғарбда юксак кадрланган, қиймати жиҳатидан олтин ва қимматбаҳо тошларга тенглаштирилган ипак воситасида Византия императорлари Европадан жангчилар ёллашган ва қўшни «варвар» — герман ва славян қабилаларининг ҳукмдорларини ўз томонларига оғдириб олишган, чунки ипак уларда янада қадрлироқ саналган. Ипак бу пайтда 3 буюк давлат: Византия империяси, Сосонийлар Эрони ва буюк Турк хоқонлиги ўртасидаги иқтисодий рақобат объектига айланган. Бироқ, бу «ипак» йўли афтидан узоқ вақт мавжуд бўлмаган, чунки 6-а. 2-ярмида Хитой ипак и. ч. бўйича монопол ҳуқуқдан маҳрум бўлган, аср охирида эса Византия шу қадар кўп миқдорда ипак етиштирар эдики, уни Хитойдан келтиришга ҳеч қандай эҳтиёж қолмаган. Византия ипак саноатини барпо этилиши ва уни аста-секин Закавказье ва Ўрта денгиз мамлакатларига тарқалиши б-н Б.и.й.нинг тарихи тугайди. Кейинги асрларда, айниқса мўғуллар салтанати даврида гарчанд Шарқ б-н Ғарбни боғловчи карвон йўли мавжуд бўлгани ҳақида кўплаб далилларни келтириш мумкин бўлсада, лекин «ипак йўли» номини унга шартли равишда қўллаш мумкин, чунки бу йўлнинг аҳамиятини эндиликда ипак эмас, бошқа товар ва мақсадлар белгилар эди.
1987 й. ЮНЕСКО маданий тараққиёт бўйича БМТнинг умумжаҳон декадаси доирасида «Ипак йўли — мулоқот йўли» халқаро дастурини қабул қилди. Бу дастур Ўрта Осиё халқлари бой маданий тарихларини кенг қамровда тадқиқ этишни назарда тутади. Бироқ унинг асосий мақсади — Шарқ б-н Ғарб ўртасида янада мустаҳкамроқ маданий ва иқтисодий алоқалар ўрнатиш, ушбу буюк қитъаларда яшовчи кўп сонли халқлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни яхшилашдан иборат. Кўплаб (30 дан зиёд) халқаро илмий конференция (жумладан, Самарканд, 1990 й. окт.; Бухоро, 1996 й. фев.) ва семинарлар ўтказилди. Б.и.й. бўйлаб биргаликда халқаро экспедициялар уюштирилди, кинофильмлар яратилди, китоблар, брошюралар ва мақолалар чоп этилди, баъзи археологик ва меъморий ёдгорликлар таъмирланди. Баъзи бир Шарқ мамлакатларида (Ҳиндистон, Хитой, Ўзбекистон, Шри Ланка, Япония) Б.и.й.ни ўрганиш бўйича махсус илмий ин-тлар барпо этилган. Мае, БМТ ва ЮНЕСКО қарорига кўра, Самарканд ш.да Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро ин-ти очилган. 1997 й. майда Ўрта Осиёни Эрон б-н боғлаган Сарахс — Машҳад т.й. участкаси қурилиши тугалланди, бу б-н Ўрта Осиё мамлакатлари Форс қўлтиғига, Европа мамлакатлари эса Ўрта Осиёга чиқиш имконига эга бўлдилар. Илмий ва маданий дастурлардан ташқари Б.и.й.ни тиклаш бўйи-ча жаҳоншумул аҳамиятга эга бўлган лойиҳа амалга оширилмоқда [қ. Европа—Кавказ—Осиё транспорт йўлаги (TRACECA)]. Навбатдаги вазифа — Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги т.й. участкасини қуришдир. Мана шу режа амалга ошгудек бўлса, Атлантика океанидан тортиб Тинч океанигача бўлган масофада Б.и.й.нинг «т.й.» варианти тўла тикланган бўлади.
Ўзбекистонда Б.и.й.ни тиклашга катта эътибор қаратилмоқда. 1995 й. 2 июнда Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А. Каримовнинг Б.и.й.ни қайта тиклашда Узбекистоннинг иштирокини авж олдириш ва республикада халкаро сайёҳликни ривожлантириш борасидаги чоратадбирлар тўғрисидаги фармони эълон қилинди (яна қ. *Буюк ипак йўли сайёхлик йўналишлари).
Ад.: Ртвеладзе Э., Великий шелковый путь, Т., 1998.
Эдвард Ртвеладзе, Фахриддин Ҳасанов.

Download 216,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish