Д.нинг юзага келиши ва тарихий та-раққиёти. Дастлабки Д.лар суғорилади-ган деҳқончилик ҳудудлари — Миср, Месопотамия, Элам (ҳоз. Эрон ҳуду-дида), Ҳиндистон ва Хитойда бундан 3,5—5 минг йиллар муқаддам вужудга келди. Суғориш шохобчаларини бунёд этиш б-н меҳнат унумдорлигининг кес-кин ошиши уларнинг юзага келишига сабаб бўлди. Д.нинг ташкил топиш жараёнида пирамида шаклида бунёд этилган жамият вужудга келди: энг юқорида ягона ҳукмдор (подшоҳ, фиръавн, хон ва қ.к.), қуйироқда — унинг энг яқин сафдошлари, маслаҳат-чилари (вазирлар, амирлар) турарди. Улардан кейин қуйи мартабали амал-дорлар, пирамиданинг асосини эса, қишлоқ жамоалари ташкил этарди. Д. олий ҳукмдор саналиб, жонли-жонсиз ҳамма нарсаларга, барча фуқаролар-нинг ҳам ҳаёти, ҳам мулкига эгалик қиларди. Жамиятнинг барқарор табиа-ти Д.нинг туб ўзгаришларсиз яшаши-ни таъминлаб келди. Чунончи, қад. Миср Д.и мил. ав. 4—3-минг йиллик-ларда пайдо бўлиб, 30 а.дан кўпроқ яшади. Ғарб давлатлари Шарқ Д.лари-дан анча кейин пайдо бўлган, бироқ улар анча тез ривожланган. Европа ижтимоий жамиятидаги ўзгаришлар Д.ларнингянги-янги типларини вужудга келтириб чиқарган.
Ўзбек халқи аждодларининг илк дав-латчилиги тарихи анча қадим илдиз-ларга эга. Буни археология фани ва ёзма манбалар исботлайди. Жумладан, Авесто, ахоманиплар даври михсимон ёзувлари ва қад. дунё (Юнон-Рим) даврига тааллукли манбаларда бу юртдаги вилоятларнинг номлари, аҳолининг турмуши, дини, маданияти, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тузуми тўғриси- даги маълумотлар б-н танишиш мум-кин. Ўзбек халқи аждодларининг илк давлатчилик тизимига ўтиш жараёни мил. ав. 2-минг йилликнинг ўрталарида бошланди. Мил. ав. 7—6-а.ларда Ўрта Осиё ҳудудида энг йирик Д.лар — «Катта Хоразм» ва қад. Бақтрия подшолиги мавжуд эди. Суғдиёна ва Фарғона вилоятлари қад. тарихнинг иқтисодий ва маданий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Асрлар давомида ўзбек халқи аждодлари чет эл босқинчилари (ахоманийлар, юнон-македонлар)га қарши кураш олиб бордилар. Турли сулолалар даврида сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ўзгариб турди. Кейинги асрлар давлатчилик тарихини ўрганиш-да ва тадқиқ этишда Беруний, Нарша-хий, Абдураззоқ Самарқандий, Шарафид-дин Али Яздий, Бобур, Ҳофиз Таниш Бу-хорий ва б. муаллифлар асарлари муҳим аҳамият касб этади. Ўрта асрларда ўзбек халқи давлатчилиги тарихида сомоний-лар, қорахонийлар, салжуқийлар сулолаларининг йирик Д.лари вужудга келди. 12-а.нинг ўрталарида хоразмшохлар мамлакатни марказлаштиришга ҳаракат қилдилар, аммо бу жараёнга мўғул истилоси тўсиқ бўлди. Ўзбек халқи давлатчилиги тарихининг янги босқичи Амир Темур ҳукмронлиги даври б-н узвий боғлиқдир. Бу даврда ҳамма соҳа — иқтисодий ҳаёт, меъморлик, ҳунар-мандчилик, илм-фан, санъат юксак даражада ривож топди. Ушбу тарихий анъана Улуғбек даврида давом этди. Кейинги асрларда ўзаро низолар ва ку-рашларга қарамай, ижтимоий-иқтисо-дий ва маданий ҳаётда янги жараён-ларни кузатиш мумкин. 18-а. ўрталари-га келиб Ўрта Осиё ҳудудида учта Д. (Бухоро хонлиги, Хива хонлиги ва Кўқон хонлиги) пайдо бўлди. Афсуски, улар ўртасида бирлик бўлмади, сиёсий қарама-қаршиликлар, ўзаро курашлар авж олди. Бундай вазиятда Ўрта Осиё хонликлари подшо Россияси томонидан истило қилиниб, Туркистон ўлкаси мустамлакага айланди. Шу даврдан бошлаб ўлкада истиқлолга эришиш ва миллий давлатчиликни тиклаш учун халқ ҳаракатлари бошланди, айниқса, 20-а.нинг 1-чорагида бу кураш ўзининг юқори нуқтасига чиқци. Ўзбекистон Д. мустақиллиги эълон қилингунча, ўзбек халқи ўз ҳаётида мана шундай мурак-каб тарихни бошидан кечирди (қ. Ўзбе-кистон Республикаси).
Турли халклар ўз давлатчилигининг шаклланиш босқичини ижтимоий, иқтисодий ва тарихий-маданий вази-ятларга боғлиқ ҳолда турли тарихий даврларда босиб ўтдилар. Ер юзида ўз давлатчилигини ҳеч қачон ярата олма-ган элатлар ва қабилалар сакланиб қол-ган бўлиб, уларнинг ижтимоий-иқти-содий ҳаёти бир неча минг йиллар ил-гаригидек, уруғ ва қабиланинг маъна-вий ўлчамлари, уруғ бошлиқларининг обрў-эътибори б-н бошқариб турил-моқда. Цивилизация инсоният мадани-яти ривожинигина англатиб қолмай, шунингдек, давлатчилик тараққиёти ҳамдир. Бироқ яқин-яқингача хукм су-риб келган марксча-ленинча таълимот-га кўра, Д. синфий характерга эга, ҳукмрон синфларнинг қўлидаги эксплуатация қуроли, жамият ривожлана бориб, пировардида Д. ўз қиёфасидан махрум бўлади ва даставвал «ярим давлат»га айланиб, кейинроқ (зарурат бўлмаганлиги боис) умуман барҳам топади. Лениннинг «Давлат ва революция» асарида баён этилган бу хилдаги «назарий қоида»ларнинг таги пуч эканлигини жаҳон тарихидаги кейинги воқеалар исботлаб берди. Тарихий тараққиёт шуни кўрсатдики, инсоният ҳеч қачон ҳокимиятсиз, Д.сиз яшай олмаган, аксинча том маънодаги Д.нинг ривожланиши жамиятнинг юксалишига олиб келган. Зотан Д. жамиятда барча синфлар, табакалар ва миллатларни муросага келтириб турувчи кучдир. У барча бошқа нодавлат ташкилотлардан ўзининг асосий белгилари б-н ва қонунларининг бажарилиши ҳамма учун мажбурийлиги б-н фаркланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |