Бионизм келажак архитектураси Режа: Биошаҳар. Биошаҳарни моделлаштириш



Download 0,5 Mb.
bet8/8
Sana25.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#274518
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Бионизм

3.2-жадвал
Спортчиларнинг ог ъирлиги ва морфометрик та ълумотлари

Спортчилар

Бўйи, м

Тана юзаси, м2

Тана оғирлиги, кг

Сузувчилар

1,778±0,030

1,90±0,12

72,3±2,7

Футболчилар

1,759±0,052

1,90±0,09

73,9±4,9

Югурувчилар

1,722±0,059

1,80±0,12

68,5±6,9




1,762±0,042

1,88±0,11

72,0±4,2

Юқорида келтирилган маълумотлардан келиб чиқиб, Ле Корбюзе томонидан


қабул қилинган одам бўйининг ўлчами (1,75 м), унинг ўртача бўйидан тахминан

6 % га кам (Европада) , 1, 829 метрли ўлчам эса - ўртача бўйдан 3,7 га кўпроқ. Шу тариқа, Модулорнинг қизил қатори асоси (1,829 м) морфометрик тадқиқот натижалари билан тўғри келмайди ва одамнинг ўртача бўйининг аралаш баҳоси ҳисобланади.
Одам ўртача бўйининг аралаш баҳосини, Модулор қизил қаторининг асоси қилиб қабул қилинишининг сабабларидан бири, Ле Корбюзе гапларига қараганда, бу баҳо “метрик ва фут-дюйм системаларидан фойдаланишда юзага келадиган қийнайдиган айрилишларга бардош беришда автоматик ёрдам беради”.
Табиатда олтин қирқим. Леонардо да Винчи табиат ҳодисалари (“Қушлар парвози ҳақидаги кодекс”) устидаги кузатишларини маълум қилар экан, бутун табиат математик қонуниятлар билан қопланганлиги ҳақидаги фикми айтиб ўтади. Шунинг учун: агар математик исботи боМмаса, ҳеч қандай инсоният тадқиқоти ҳақиқий илм боМишга даъвогарлик қила олмайди ва математик фанлардан ҳеч қайси бирини қоМлаб бўлмайдиган жойда, ҳеч қандай ишонч йўқ”.
Кристалларни ўрганишда шу қайд этилдики, уларда фақатгина 2, 3, 4 ва 6- тартибдаги симметрия ўқлари бўлиши мумкин. Бундай чегараланган ўқлар қатори мажмуасига, кристалламинг ички тузилиши теорияси ишлаб чиқилгандан кейин тушунтириш берилди. [1]
Тўғри бешбурчаклар, еттибурчаклар текисликни қамраб олмайди. Параметрик жиҳатлари 2, 3, 4, 6-тартибдаги айланма симметриялар билан тўғри келувчи учбурчак, ромб, квадрат, тўғрибурчаклар текисликни бўш жой қолдирмай қоплаб олади.
Десмидиев микрасстериас (Миcрастериас) сув ўтининг типик ҳужайраси,: боМинишдан аввал, симметриянинг маркази ҳисобланган нуқтадан кесиб ўтувчи 2- тартибдаги симметриянинг учта ўзаро перпендикуляр ўқига эга боМади; бу нуқтада ядро жойлашган боМади. Симметрия ўқларини учта ўзаро перпендикуляр симметрия текисликлари аниқлаб беради. Улардан бири бўлиш текислигидир.
Тирик организмларнинг ўсиш ва ривожланиш босқичлари, уларнинг структуравий ўзгаришлари билан белгиланади. 0ъсимликнинг пояси тугундан тугунга қараб ривожланиб боради. Одам танаси вертикал бўйича бўлиниб боради. Худди тирик организмлар ўсишининг диаграммалари ҳосил бўлгандек бўлади (3.8-расм).

3.8-расм. Ўсиш ва ривожланиш прогессида одам танаси пропорсияларининг ўзгариши



Тирик табиатда биз жуда “майин” нюансли мутаносибликларни учратамиз. Уларнинг намоён бўлиши архитектурадаги уйғунлаштириш воситаларини келажакдаги такомиллашишида муҳим ўрин тутади. Лекин тирик табиатда олтин қирқимнинг нюанслари билан бир қаторда унинг кескин ўзаро муносабатлари ҳам мавжуд. Бу муносабатлар нафақат кичик ўзгаришлар, балки организмларнинг ўсиш ва атроф-муҳит шароитларига мослашиш протсессларидаги динамик силтанишлардан далолат беради. Маълумки, тирик жонзотларнинг ўсиш даври, уларнинг бутун умри давомида нотекис боМади. Бундан ташқари, ўсиш жараёнини тезлаштирувчи ёки секинлаштирувчи метеорологик факторлар ҳам мавжуд. Архитектурада ҳам, индустриал қурилишда ҳам, кескин катталаштиришларнинг динамикаси ва шаклларнинг оз миқдорда ўзгаришларини, олтин қирқимдан (гармонизатсиянинг бошқа воситалари билан бир қаторда) фойдаланиб мужассамлаштириш лозим. Лекин агар олтин қирқимдан фойдаланилса, бинонинг бутун структураси у билан қопланиши лозим. Аммо олтин қирқимнинг фойдаланиш методикасини бошқатдан ишлаб чиқиш керак бўлади, унинг аҳамиятини эса бўрттириш ҳам камайтириш ҳам керак эмас. [1]

Хулоса:
Ҳозирги кунда архитектурада пропорсияга бўлган қизиқиш бир қанча йўқолди. Бунинг келиб чиқиши сабаблари, биринчидан, бошлангМч босқичларда утилитар - функсионал талаблар ва иқтисодиёт ёрдамида ўлчамлари белгиланган, йигМлган ва стандарт элементлами жорий қилишга асосланган қурилишнинг индустриализатсияси билан боғлиқлиги; иккинчидан, архитектурага мураккаб конструксиялар кириб келиши билан, формаларни пропорсионаллаштиришнинг қийинлашиши.
Математиканинг замонавий методлари, масалан, типология, статистика, фанга электр ҳисоблагичларни кириб келиши ва ҳамда мураккаб формаларнинг ўлчамлари қонуниятларини, уларнинг моҳиятини тушунган ҳолда ўрганиш имкониятини беради. Шу билан бирга, одамнинг кўриш аппарати, маълум даражада психологияси ҳам узоқ минг йилликлар давомида жонли табиат объектларида ривожлана борганлигини ҳисобга олиш керак.
Бу борада А.К.Буров “пропорсия - энг керакли нарса эмас, пропорсия - бу архитектура масалаларининг кичик бир қисми ҳолос. Пропорсияни яхши билиб, архитектурани билмаслик, бу ҳеч нима қилишни билмаслик дегани” , деган гапида сўзсиз ҳақдир. Лекин А.К.Буров пропорсиянинг архитектурадаги оТнини камайтирмас ҳам эди. У бино архитектурасининг гармоник ечимининг асосий шартларидан бири, шундай пропорсионал қурилишга амал қилиш керакки, бинонинг барча қисмларининг ўзаро муносабатлари ягона пропорсионал богМиқликда боМиши керак, деб ёзар эди.
Фойдаланилган адабиётлар:



  1. Архитектурное проектирование общественных зданий и сооружений: Учеб. пособие - М, Архитектура -С, 2007.

  2. Бархин Б. Г. Методика архитектурного проектирования: Учебное пособие. - Москва, 1996.

  3. Дженкс Ч. Язык архитектуры постмодернизма. - М.: Стройиздат, 1985.

  4. Зоколей С. Архитектурное проектирование, эксплуатация объектов, их связь с окружающей средой. - Москва, 1984.

  5. Иконников А.В. Архитектура ХХ века. Утопии и реальность. В 2-х т. Т. 2. - М.: Прогресс-традиция, 2002.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish