Шўрва тайрлаш
: 100 гр тозаланган картошка кесилиб 350 мл сувда 15-
20 дақиқа қайнатилади.100 гр майдаланган барра ўсимлик барглари солинади,
50 гр хом пиёз, 10 гр сабзи, 5 гр ёғ, таъбига кўра туз солинади.
Икра тайёрлаш:
100 гр ювилган кўк майсаси 10 гр сабзи ярим тайёр
бўлгунча қайнатилади ва майдалагичдан ўтказилади. 10 гр хом бош пиёз
солиниб, тайёр бўлгунча димлаб қўйилади. Совигач 5 гр шивит,5 гр ўсимлик
мойи, 5 гр сирка, 1 гр горчица солиниб аралаштирилади.
«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
402
Пюре тайёрлаш
: 200 гр ўсимликнинг яшил қисми, 50 гр саримсоқпиёз
майдалагичдан чиқарилади. Таъбга кўра туз сепилади, сирка билан ишлов
берилади.
Ичимлик тайёрлаш
: 500 гр барра ёки қуритилган ўсимлик 1,5 л қайнаб
совитилган сувга 4-6 соатга қўйиб қўйилади. 20 г лимон шарбати, мева сиропи
(ҳоҳлаган) 500мл наъматак эритмаси ва шакар қўшилади.
Чой тайёрлаш
:Ўсимлик териб олиниб ювиб қуритилади ва чой каби
дамланиб. Тайёр чой шакар, мураббо, асал билан ичилади.
Қулай шароитда ушбу ўсимлик уруғи ўзининг оғирлигига нисбатан ўрта
ҳисобда 100-120 миқдорда нам сингдиради. Биз тажриба майдонимизга эккан
ўсимлик уруғлари 1 йил сақланган бўлиб, уруғлар лабораторияда ва дала
майдонига
синовдан
ўтказилди.
Қуйидаги
жадвалда
уруғларнинг
унувчанлигига оид маълумотлар келтирилган.
1- жадвал
Polygonum aviculare L. уруғларининг лаборатория ва дала шароитида унувчанлигини, %
Чумчуқтили
Унувчанлиги
Лаборатория шароитида
Дала шароитида
100
92.3
85.3
Ўсимликнинг уруғлари майда, қора ёки қорамтир мала рангда бўлиб,
узунлиги 1-2 мм, эни 1-2 мм гача. 1000 дона уруғининг вазни 3,5-4г га тенг.
Уруғларнинг хона шароитидаги унувчанлиги учун энг қулай ҳарорат 20-30
0
С
бўлиб, экилган уруғлар 2-3 кундан кейин, 30
0
С да эса бир кундан кейин 98-
100% униб чиқди. Уч кундан кейин гипокотил узунлиги 4-7 см ни, бир
ҳафтадан кейин эса 12-13 см ни ташкил этди. Пастроқ ҳароратда (16-18
0
С)
унувчанлик камаяди (81%). Дала шароитида уруғлар 80-85% униб чиқди.
Тажриба далаларида апрел ойининг бошида экилган уруғлар 5-6 кундан
кейин якка ҳолда, орадан яна 3-4 кун ўтгач, ёппасига униб чиқа бошлади. Бу
пайтда ўртача ҳаво ҳарорати 13,2-20,9
0
С бўлди. Майса босқичида ниҳоллар
иккита эллипссимон баргга эга бўлиб, унинг узунлиги 0,5-0,8 см, эни 0,2-0,3 см
ни ташкил этди. Гипокотилнинг узунлиги 2-2,5 см га тенг бўлиб, илдизлари эса
1-2 см га чуқурлашди. Бу босқич 14-15 кун давом этди.
Биринчи ва иккинчи ҳақиқий барги 12-15 апрелда майда ҳосил бўлди. Бу
вақтда баргнинг узунлиги 1,0-1,5 см га ўсди. Илдизи эса 3-3,5 см га
чуқурлашди. Орадан бир ҳафта ўтгач ювенил ўсимликнинг баландлиги 4-6 см
га этиб, баргларининг сони 3-4 тага кўпайди. Илдизи жуда ингичка I-тартибли
ён илдизчаларга тармоқланган бўлиб, уларнинг узунлиги 1-2 см дан ошмади.
Асосий илдизи эса 5-8 см га чуқурлашди. Апрел ойининг охирларида ўртача
ҳаво ҳарорати 21-26
0
С бўлганида, Чумчуқтили (Polygonum aviculare L.) нинг
Do'stlaringiz bilan baham: |