ЖЎХОРИ БЕЛГИЛАРИНИНГ МИҚДОРИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИГА
ЭКИШ МЕЪЁРИНИНГ ТАЪСИРИ
Юнусов О. мустақил тадқиқотчи., Кулиев Т. доцент ГулДУ.,
Курбанбоев И. ЎзРФА Генетика институти.
Шўрга ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликлардан бўлмиш жўхори
АҚШ, Нигерия, Индия, Мексика каби давлатларда кўп экилади. Жўхорида
«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
398
транспирация коэффициентининг пастлиги (150-200) унинг қурғоқчиликка
чидамлилигидан далолат беради. Шу билан бирга, жўхори тупроқ таркибидаги
қийин эрийдиган фосфор тузларини яхши эрийдиган ҳолатга айланишига ёрдам
беради. Жўхори дони 70.0 % крахмал, 12.0 % оқсил, 3.5 % ёғдан ташкил топган.
Озуқа бирлиги 1,22 (дон учун), кўк массаси учун 0.22 га тенг, бўлиб
ҳосилдорлиги 400-500ц/га ни ташкил этади [1;130-133-б., 2;139-151-б.].
Республикамизда жўхорининг дон учун “Даулет”, “Бойжўхори, яшил
масса учун эса “Оранжевая 160”,“Раҳмат” ва “Қорабош” навлари яратилган.
Ушбу навлар ёрдамида шўрланган тупроқ иқлим шароитида ҳар гектар экин
майдонидан ўртача 4-5.0 тонна дон ва 24-28 тонна яшил масса олиш мумкин
эканлиги қайд этилган. Жўхори (оқ жўхори) поясида ўртача 15-16.0% умумий
углеводлар мавжуд. Бу ўз навбатида гектаридан 400 ц/га кўк масса олинганида
ундан 2-2,4 т/га шакар олиб, ушбу шакардан экологик тоза ёқилғи биоэталон
олиш мумкинлиги қайд этилган [3; 35-б.]
Умуман олганда, жўхори шўрланган тупроқ иқлим шароитида озуқабоп
экин сифатида муҳим аҳамиятга эга. Кейинги йилларда жўхорининг паст бўйли
навларига аҳамият берилмоқда. Ушбу навларнинг ҳосилини комбайнда
йиғиштириб олиш мумкин бўлиб, уларнинг уруғчилигини ташкил этишда
муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур тадқиқотда Сирдарё вилоятининг шўрланган тупроқ иқлим
шароитида танлаб олинган паст бўйли жўхори линияларининг ҳосилдорлигига
экиш меъёрининг таъсирини аниқлашга доир маълумотлар ўрин олган.
Тадқиқотнинг ўтказишдан асосий мақсад шўрланган тупроқ шароитида жўхори
белгиларининг миқдорий кўрсаткичларига экиш меъёрининг таъсирини
аниқлашдан иборат бўлди. Тадқиқот объекти сифатида жўхорининг паст бўйли
Линия 41 ва Линия 44 линиялари олинди. Мазкур линиялар Гулистон давлат
университети “Экспериментал биология” лабораториясида ташкил этилган
“Ўсимликлар генофонди”дан якка танлаш билан яратилган. Ушбу линия экиш
меъёри 1 м
2
да 10 та (амалдаги нормада) ва 100 та га (қалин экилган) тенг
бўлган вариантларда ўрганилди.
Олинган натижалар шуни кўрсатдики, ўсимлик бўйи сийрак (биринчи
вариантда) экилган вариантда 115,5 см ни ташкил этган бўлса, қалин
экилганида 112.0 см га тенг бўлди. Ушбу маълумотдан экиш меъёрининг ортиб
бориши ўсимлик бўйига таъсир этмади. Бундай ҳолатнинг қайд этилиши
табиий, чунки ушбу линиялар паст бўйли бўлиб, уларнинг бўйи генетик
жиҳатдан детерминацияланган. Рўвак оғирлиги биринчи вариантда 83.5 г ни
ташкил этгшан бўлса, 2-вариантда 26.9 г ни ташкил этди. Экиш меъёрининг
ортиши рўвак оғирлигига кескин таъсир этиб 56.6 г (67.8%) кам бўлишини
Do'stlaringiz bilan baham: |