«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика илмий-амалий анжумани



Download 7,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet384/454
Sana06.07.2022
Hajmi7,14 Mb.
#745631
1   ...   380   381   382   383   384   385   386   387   ...   454
Bog'liq
guldu-anjuman-17042020

Экиш қоидалари
Ўзбекистон шароитида лилейникларни экишдан олдин 
тўпбаргдаги барглар албатта 5-9 см қилиб қисқартирилади. Бунда баргларда сув 
буғланиши камайиб, ўсимлик яхши тутиб кетади. Илдизлар ҳам 15-20 см қилиб 
қисқартирилади. Тупроққа 30-40 см чуқурликда ишлов берилади. 
Лилейниклар учун ўрта ва енгил қумоқ механик таркибли оддий боғ 
тупроғи энг яхши тупроқ бўлиб ҳисобланади. Қумоқ тупроқларда лилейниклар 
намлик яхши сақланмаслиги натижасида нимжон бўлиб ўсади. Механик 
таркиби оғир тупроқларда сувнинг туриб қолиши натижасида лилейник 
илдизининг чириш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Бу аралашма лилейник 
экиш учун аввалдан қазиб қўйилган чуқурчаларга солинади. Бу чуқурчаларнинг 
катталиги экиш материалидаги илдиз системасидан анча катта бўлиши керак. 
Чуқурларни қазишда чиққан тупроқдан ўсимликни экиш вақтида 
фойдаланилмайди. Қазилган жойга аввал унумдор тупроқ аралашмасидан 
солинади. Унинг устига экиш материалини илдизларини текис тақсимлаган 


«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
395 
холда жойлаштирилади. Ўсимлик жуда юза экилганда қишки совуқдан 
зарарланиши ва нобуд бўлиши мумкин. Жуда чуқур экилганда эса биринчи 
йили гулламаслиги кузатилади. Лилейникларнинг илдизи ва илдизпояларидаги 
куртаклари жуда мўрт бўлади ва осонгина синиб кетади. Шу сабабли 
бўлинаётган ўсимлик тупи илдизларидаги тупроқни қоқиб тозалаш ёки ювиш 
ярамайди.
Лилейниклар нав хусусиятларидан келиб чиқиб 30х60 ёки 40х60 см схема 
асосида экилади. Зич қилиб экилганда баргларнинг манзаралилик хусусиятлари 
пасаяди. Экилган бир дона лилейник нави 10-15 йилда диаметри 90-100 см 
бўлган жойни эгаллаши мумкин.
Парваришлаш. 
Лилейниклар жуда мослашувчан ўсимликлар бўлиб, 
алоҳида парвариш талаб этмайди. Қиш ўта совуқ келган йиллари ҳам улар 
совуқдан зарарланмайди. Баҳорда яна ўсиб, гуллайверади. Асосан дастлабки 5 
йил мобайнида фаол ўсади. Ҳар йили вегетатив новдалари 2-3 бараварга 
кўпаяди.
Лилейникларни тез-тез озиқлантириш шарт эмас. Экиш вақтида 
озиқлантириш тавсия этилмайди. Азотли ўғит билан озиқлантирилган 
лилейникнинг хаддан ташқари ўсиб кетганлиги ва бу унинг гуллашига салбий 
таъсир кўрсатганлиги кузатилди. Ўсимликни баҳорда бир марта минерал 
ўғитлар комплекси билан озиқлантириш бир йилга етади. Агар бахорда 
озиқлантирилмаган бўлса бу тадбирни ўсимлик гуллаб бўлгандан сўнг амалга 
ошириш мақсадга мувофиқ. 
Қўлланилиши.
Лилейниклардан кўкаламзорлаштиришнинг турли 
типларида фойдаланиш мумкин. Улар айниқса, ландшафт дизайнида, 
рабаткалар барпо этишда, гуруҳлаб, нина баргли ёки баргли дарахт ва буталар 
фони остида экишда қўл келади. Улар кўпчилик гуллар ўса олмайдиган 
дарахтлар соясида экилганда ҳам гуллайверади.
Лилейниклар жуда эрта “уйғонади”. Ҳарорат мусбат даражага ўтиши 
билан уларнинг ўсиши бошланади. Серэт йўғонлашган илдиз тизими ерга чуқур 
кириб боради, натижада узоқ муддат суғорилмай қолганда ҳам ўсишда давом 
этаверади.
Ёз охирларига келиб айрим навларнинг барглари қуриб қолишини 
ҳисобга олиб, лилейникларни бошқа манзарали гуллар билан бирга экиш тавсия 
этилади. Бу мақсадда шойигул, гайлардия ёки хризантемалардан фойдаланиш 
мумкин.

Download 7,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   380   381   382   383   384   385   386   387   ...   454




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish