Беҳузур бўлади



Download 0,56 Mb.
bet17/55
Sana24.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#225054
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   55
Bog'liq
3 USTUNLI MATN

Июнь ойи


Хайрият, постга бошқа экипаж юбориб, бизнинг танкни қисмга қайтариш ҳақида буйруқ бўлди. Албатта, қисм ҳам — жоннинг ҳузури эмас. Тез-тез йўлга чиқиш, колонналарни ҳимоя қилиб, «объект»ларга кузатиб қўйишга тўғри келади. Бошқаларни билмадим-у, менга «точка»да туришдан кўра шуниси кўпроқ ёқади. Ҳар қалай, қисмда одам кўп... Кунинг тезроқ ўтаётганга ўхшайди... Барибир Хайриддин хаёлимдан кетмайди. Қаёққа қарамай рўпарамга келиб, маъюс жилмайиб тураверади. Уруш одамнинг дийдасини қотириб юборади дейишади. Бўлса бордир. Аммо келиб-келиб, фариштадек беозор йигитнинг ўлиши... Ўйламай дейману, барибир



хаёлимга келаверади. Ана, эс-ҳушини йўқотиб, телбаваш бўлиб қолган она темир тобутни қучоқлаб дод соляпти. Тобут ичида ётган қорақош, қоракўз ўғлини кўриб тургандек... Темир тобут нега бунчалик совуқлигини, формалин ҳиди қаёқдан келаётганини ўйлашга ҳоли йўқ. Билмайдики, қути ичида жондан азиз боласининг ичак-чавағи ағдарилиб ётибди...


Июнь ойининг йигирма иккинчи куни


Чақчаронга карвон олиб бордик... Ўқ-дори ортилган КамАЗлар, бензавозлар, ҳатто автокран ҳам. Карвонни кузатишнинг аниқ тартиби бор. Энг олдинда бошқарувчи танк, кетидан БТР, ундан кейин КамАЗлар, кейин ,тағин танк, кетидан бошқа КамАЗлар, бензавозлар, автокран... орқасидан яна БТР, уларнинг кетидан бизнинг танк, ортимиздан яна иккита БМП... Одатда, бошқарувчи танкда минага дуч келса бешикаст портлатадиган мослама бўлади. «Тухум», дейди. Аммо мина дегани ҳам анойи эмас. Баъзан карвон энди ўтиб бўлди деганингда тўсатдан портлаб қолади. Механизми шунга мослаштирилган... Хуллас, йўл олис, хатарли эди. Энг хавфлиси қишлоқ яқинидан ёки чакалакзор орасидан ўтиш. Хайрият, манзилга омон-эсон етдик. Қайтишда тағин ўша тартибда йўлга тушдик. Бошловчи танк, юкини бўшатган бензавозлар, БТР, юкини алмаш-тирган КамАЗлар, БМП, яна КамАЗлар, бизнинг танк, ортимизда иккита БМП...


Атроф бийдек чўл. Танк ичи чангга тўлиб кетган. Нафас олиб бўлмайди... Бунақа пайтда ўқ ўтмас нимча у ёқда турсин комбинезон ҳам ортиқчалик қилиб қолади. Икки кеча ухламаганмиз. Автоматим тасмасини люк қопқоғига илганча, туйнуқдан бошимни чиқариб боряпман. Кўзим юмилиб кетяпти. Бир лаҳза, ақалли бир сония ухлаб олгим келади.
Викторнинг хавотирли овозидан чўчиб уйғонгандек бўлдим.

    • Мой босими тушиб кетяпти, командир. Мотор қизиб кетди. Бошловчи танкка хабар қилдим.

    • Ўртоқ командир! Етмиш олтинчининг мотори қизиб кетяпти. Шлемофонда капитаннинг ҳорғин овози эшитилди:

    • Тушундим... Олтмиш бир! Ортингдаги «қутилар» сени кутади.

Демак, тўхташим керак: «олтмиш бир», дегани — тўхта, деган маънони англатади.
«Қутилар» эса орқада келаётган БМПлар.
Карвон чанг кўтариб, йўлида давом этди. Бизлар бийдек чўлда тўхтаб қолдик. Орқамизда турган БМПдагилар хуноб бўлишар, ҳар лаҳзада «тезроқ бўл, броня», деб қисташар эди:
Йўлга тушдик. Уч-тўрт чақирим юрмасдан танк яна секинлади.

    • Командир! — деди Виктор хавотирланиб. — Мотор қизиб кетди. Яна бир чақирим юрсак, двигатель ишдан чиқади.

Танк ичи чиндан ҳам дўзахдек қизиб борар эди. Бошловчи танкни чақириб, вазиятни тушунтирдим. Шлемофондан капитаннинг норози тўнғиллагани эшитилди:

    • Олтмиш бир. Сабр қил, шатакка олишади.

Люкдан бошимни чиқариб, атрофни кузатдим. Қуёш аёвсиз қиздирар, кўз илғагунча кетган қумлар кўнгилда ғашлик уйғотар, олисда, йўлнинг ўнг томонида чакалакзор кўзга чалинар эди. Бехосият жой... Бошқа танк келиши билан машинадаги сим арқонни унинг «думи»га уладик. Танк вағиллаганча орқасидан қуюқ тутун, чанг-тўзон кўтариб судраб кетди. Ортимиздаги БМПлар ҳам йўлга тушди. Ҳамон люкдан бошимни чиқариб, кузатиб борардим.
Пинакка кетдим шекилли... Онамни тушимда кўрдимми — ўнгимдами, билмайман. Аммо овози қулоғимга ўқдек кирди:

    • Кўзингга қара, болам, чуқур бор!

Даҳшатли гумбурлашдан танк силкиниб кетди. Бошим люк қопқоғига урилиб, ҳушимни йўқотдим. Хаёлим жойига келганида беихтиёр энгашиб, пастга қарадим. Ўнг томондаги занжир

узилиб кетган, танк мина портлаганда пайдо бўлган чуқурга ёнбошлаб қолган эди. Нариги танк минадан қандай ўтиб олгани-ю. нега бизники портлаганига ақлим етмасди. Ўша заҳоти чакалакзор томонда автомат тариллади. Бошим устидан ўқлар визиллаб ўтаётганини эшитиб беихтиёр люк қопқоғини ёпдим. Танк яна бир силкинди. Викторнинг ҳаяжонли хитоби эшитилди:

    • Танк ёняпти, командир. Миномётдан отяпти! Чиндан ҳам зум ўтмай машина ичини аччиқтутун қоплаб, ҳеч нима кўринмай қолди.

    • Эвакуация люкига! — дедим бақириб.

Экипаж тушиб бўлишини кутиб турдим-да, охири ўзим ҳам танк тубидаги туйнукдан эмаклаб ерга тушдим. Танкимиз қуюқ тутун ичида қолган эди. Чакалакзордан муттасил автомат тариллар, орқадаги БМПлардан бири оёғи осмондан бўлиб ётар, атрофни дод-вой, сўкинишлар тутиб кетган, нариги танк эса, замбарагидан чакалакзор томонга кетма-кет ўқ отар эди. Атрофда ўқлар чийилларди. «Ўқ чийилладими, демак, четга кетган бўлади, ўзингга тегадигани овоз чиқармайди», деган эски ақида хаёлимнинг бир чеккасида турган бўлса-да, танк панасидан чиқишга юрагим бетламас эди. БМПдагилар пишиқ йигитлар экан. Чакалакзор томонга муттасил ўқ узишарди. Тутаб ётган танк оддига эмаклаб чиқдим. Чакалакзор томонга автоматдан кетма-кет ўқ уздим. Белим жиз этгандек бўлди. Тўғриси, оғриқ ҳам, қўрқув ҳам сезганим йўқ. Автомат қўлимга ёпишиб қолганга ўхшар, ҳеч нимани ўйламай, нуқул отгим келарди. Ўша томон эмакларканман, ёнбош томонда биров гапиргандек бўлди. Беихтиёр бурилиб қарадим.

    • Мама! Мама!

Димоғимга калла куйдирганда чиқадиган исга ўхшаган ҳид урилди. Қарасам, Сашанинг сочлари ёниб, жизғанак бўлиб кетибди. Комбинезони куйиб, баданига ёпишиб қолган, юзлари қорайиб кетган...

    • Мама... — деди алаҳсираб. — Мамочка...

Тўхтовсиз ўқ узганча, чакалакзорга югурдим... Отишма қандай кутилмаганда бошланган бўлса, шундай тугади. Атрофга сукунат чўкди. Ҳамон офтоб чарақлаб турар, чакалакзор тутун ва оловга бурканган эди. Рўпарамда Виктор пайдо бўдди.

    • Командир! — деди қўрқувдан кўзлари олайиб. — Ҳамма ёғинг қон-ку, Рустам!

Ажаб! Ҳамон оғриқ сезилмасди. Белимни ушлаб кўрсам, кафтимга илиқ, ҳўл нарса уннади.
Жон аччиғида уч-тўрт қадам юриб кўрдим. Кейин тўсатдан йиқилиб тушдим.
... Гувиллаган овоздан ўзимга келдим... БМПда кетаётганимни ғира-шира англадим. Йўқ, аввал димоғимга аччиқ ҳид урилди. Кўзимни очсам, шундоқ Сашанинг бошига юзимни қўйиб ётибман. Чамаси, Саша тамом бўлган, боши муздек, ҳамон куйинди ҳиди анқир эди. Қон аралаш куйинди иси... Кимдир қорнимга қўлини ташлаб олган... Белим чидаб бўлмас даражада оғрир, сув ичгим келарди... Жаҳл билан силтаб тортган эдим, ўша — кимнингдир қўли шилқ узилдида, худди саржин ўтиндек, лўп этиб олдимга тушди... Яна ҳушдан кетдим.


Кечаси


Медсанбат дўхтири — сочлари оқарган киши бошимда жилмайиб турибди.



    • Омадинг бор экан, солдат! Ўқ танк зирҳидан сачраб, белингга тегибди. Агар аортага тегса борми, ҳозир яшикда ётган бўлардинг... — Гўё мен жарроҳлик илмини сув қилиб ичиб юборгандек тушунтирди. — Умуртқа поғонасининг думғаза қисмидан иккита аорта томири ўтади. Тушундингми? Ўқ ўшанга тегса — тамом эдинг! Ё бир сантиметр ўнгроққа — умуртқага санчилса, бир умр инвалид бўлиб қолардинг.

Оғриқ баттар кучайган, аъзойи баданим ёниб борар, чанқаб кетган эдим.

    • Маша! — деди дўхтир эшик томонга қараб. — Уролог қаёққа йўқолди?

Оппоқ халат кийган ёшгина, дўмбоққина жувон кириб келди.

    • Текшир буни!—деди кекса дўхтир зарда билан. — Сенга тааллуқли жойи борга ўхшайди.

Қарасам, дўмбоқ жувон бемалол чойшабни очиб, белимдан пастини яланғочлаяпти. Бир камим шу қолувди!

    • Доктор! — дедим ялиниб. — Керакмас. Мен соппа-соғман! Илтимос!

    • Илтимос эмиш! — кекса дўхтир қалин қошини чимир-ди. — Булар ҳаммаси олифта! Бронжилет кийса ҳақи кетади! — деди қовоғини солиб. — Биламан, ўлмайсан! Аммо эшитиб қўй: уйингга борганингдан кейин ҳам урологдан маслаҳат олиб турасан! Англадингми? Урологдан!




Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish