Беҳузур бўлади



Download 0,56 Mb.
bet14/55
Sana24.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#225054
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   55
Bog'liq
3 USTUNLI MATN

Февраль ойининг охири


Кечаси билан тишим оғриб чиқди. Жағ тишим... Худди биров миямни эринмасдан пармалаётганга ўхшайди. Шунақанги азоб бердики, думалаб бўкиргим келарди. Хайриддин ҳам мижжа қоқмади. Гоҳ сочиқни печка дудбуронида иситиб, лунжимга босади, гоҳ илиқ сув ичириб қўйади. Виктор тумшуғимга чарс тиқиштиради... «Битта тортгин, ўтиб кетади», Дейди.


«Йўқот!» дейман...
Эрталаб туриб синиқ кўзгуга қарасам, чап лунжим оқиб тушган нонга ўхшаб қопти. Пост бошлиғи ҳазиллашди:

    • Зиёни йўқ, сержант. Тўйинг бўлгунча тузалиб кетади. — «Тузалиб кетармиш! Ўзингники шунақа оғрисин, лунжимдан яраландим, деб медалга ёздирарсан!»

«Дард кетидан қувонч келади», деганлари рост экан. Уйдан хат олдим. Илҳом акам ойимнинг гапларини сўзма-сўз ёзиб юборибди:
«Рустамжон, жон болам. Мўғулистонда совуқ қаттиқ бўлади, дейишади. Қийналаётганинг йўқми? (Ойим маладес-да! Қаерда юрганимни мендан яхши билади-ку, ҳар хатимни «Қардош Мўғулистондан салом» деб бошлаганим учун мени ёлғончи қилгиси келмайди.) Худодан соғлиғингни тилаб ўтирибман. Қаерда бўлсанг ҳам жонинг омон бўлсин... Янги йил арафаси уйимизга меҳмонлар келди: учта қиз... Бир-биридан чиройли, бир-биридан одобли. Айниқса, биттаси бошқача экан. Оти — Шаҳноза. Менга нима деди дегин? «Ойижон, — деди. — Ташвиш қилманг, Рустам ака эрта-индин келиб қоладилар», деди. Қанийди, менга шундоқ келин ато қилса. Насиб этса, келишинг билан тўйни бошлаймиз. Ўша қиз сен билан ўқийдими? Онам рози бўлсин десанг, ҳар куни хат ёз Шаҳнозага!»
Чеҳрам ёришиб, тишимнинг оғриғи ҳам эсимдан чиқиб кетди. Вой Шаҳноз тушмагур-эй!
Вой шум-эй!


Март ойининг охирлари


Баҳор — барчага баравар! Шоҳона саройлар олдидаги гулзор нима, гўристонда маъюс дўппайган қабрлар нима — танлаб ўтирмайди. Ҳаммасини бир текис майсаларга буркайди.


Барчасига баравар меҳр ила чечаклар улашади. Кеча пастга,- сув бўйига тушдим. Катта йўл четида қачондир узилиб кетган танк занжири занглаб ётибди. Худди аждар терисига ўхшайди. Қарасам, «аждар териси» орасида бир нима қизариб кўриняпти. Яқин бордим... Танк занжири орасидан майсалар гуркираб ўсиб чиқибди. Иккита қизғалдоқ баҳор шабадасида силкиниб турибди... Дўзах оловида ёнган занжирни ҳам, урушни ҳам, мениям масхара қилаётгандек... Ажиб ҳақиқатни англагандек бўлдим. Баҳор учун барча баравар. Кўклам қуёши рўпарада, довон томонда туриб бизларга реактив снаряд отаётган «дух»нинг бошидан қанча мўл-кўл нур сочса, душманни танкдан ўққа тутаётган бизнинг бошимиздан ҳам шунча нур сепаверади. Баҳор шабадаси бизнинг юзимизни қанчалик эркалаб сийпаласа, уларниям шунчалик сийлайверади...
Баҳор — урушни тан олмайди!



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish