Беҳузур бўлади



Download 0,56 Mb.
bet13/55
Sana24.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#225054
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   55
Bog'liq
3 USTUNLI MATN

Январь ойи


Бир ҳафта ухлолмадим. Кўзимни юмдим дегунча қорда думалаб ётган калла, биланглаётган сарғимтир кекиртакни кўраман... Хаёлимга мудҳиш ўй келади. Сен ҳам ўша боланинг ҳолига тушишинг мумкин.




Февраль ойининг ўрталари


Ниҳоят, дадамдан хат келди. Акам отамнинг хатини ўзиникига қўшиб жўнатибди.


«Рустамжон! Ўғлим! — дебди дадам. — Соғ-саломатмисан? Нега мендан хавотир оласан, болам! Худога минг қатла шукр, мен яхшиман. Биласан-ку, иш кўп. Годоюй атчўт пайти... У ёқларга кетганинг учун мен ҳам айбдорман. Олиб қолишим керак эди. Ўша пайтда қўлимдан келарди... Майли, қирқ йил қирғин бўлса, ажали етган ўлади. Биламан, Рустамжон! Сен — азамат йигитсан... Онангни куйдирма. Тез-тез хат ёзгин. Онанг шўрлик бу дунёга келиб, нима рўшнолик кўрди!..»


Февраль ойининг ўрталари


Постда БТР тўхтади. Бир гуруҳ йигитлар постдаги «уйча»мизга қора чопон кийган, салла ўраган эчкисоқол «дух»ни судраб киришди. Пост бошлиғи бир ёққа кетганмиди, атайлаб ғойиб бўлдими, билмайман. «Дух»ни суянчиқли курсига ўтқазиб оёқ-қўлини чандиб боғлашди. Аллақаердан сим топиб, бир учини аккумуляторга улашди-да, бир учини «дух»нинг оғзига тиқишди. Афғон аъзойи бадани қалтираб, ўкириб юборди. Бошидан салласи учиб кетди... «Дух» қанча ўкирса, йигитлар шунча завкланиб хахолар эди. Афғон ҳушига келганида нуқул бир гапни қайтарарди: «Ман — дўст! Ман — дўст!»



    • Дўст бўлсанг, автоматни қаёққа олиб кетаётгандинг? Нега қочдинг? — Йигитлар шундай деб, симни яна оғзига тиқади. «Дух» кўзи косасидан чиқиб дод солади.

Хайриддин бунақа томошага тоқат қилолмади шекилли, югуриб ташқари чиқиб кетди. Биламан, Хайриддин пуштунчани озми-кўпми тушунади. Кетидан чиқсам, ранги ўчиб кетган, юзига қор ишқалаяпти.

    • Нима гап? — деган эдим, тушунтирди.

    • Йигитлар туяда қурол олиб кетаётган «дух»ни қўлга туширибди. — Хайриддин юзини бурди. — Одам боласини шунчалик қийнаш шартми, жўра!

Бир маҳал «уйча»дан Саша чиқиб келди.

    • Парво қилма, командир! — деди елкамга кафтини босиб. — Аккумулятор токи одамни ўлдирмайди. Бирпас «танца» туширишади-да, «дух»ни сарандойларга топшириб юборишади...




Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish