Беҳузур бўлади



Download 0,56 Mb.
bet16/55
Sana24.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#225054
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   55
Bog'liq
3 USTUNLI MATN

Бир ҳафтадан кейин


Бахтимга карвон ўтиб қолди. Пост бошлиғи карвонни бошқариб бораётган капитандан мени медсанбатга олиб боришни илтимос қилди.



    • Навбатдаги «ип» билан қайтасан, — деди менга. Қисмгача эллик чақиримдан кўп. Бир қўлим билан жағимни чангаллаб, бир қўлимда автоматим солинган сафар сумкасини ушлаган кўйи йўл-йўлакай инқиллаб бордим. (Қоида шунақа: ҳар қандай вазиятда ҳам қўлдан қуролни қўймаслик керак.) Тиш дўхтир, мендан ҳам найнов, гавдали йигит экан. Пармаловчи машинасини кўришим билан оғриқ тақа-тақ қолса денг! Дўхтир дўмбира бўлиб кетган жағимни сийпалаб кўрди. Оғзимга ялтироқ темир тиқиб, томоша қилди... Бир маҳал миямга биров мих ургандек ўкириб юбордим.

    • Томоша қил! — деди дўхтир омбирга қисилиб турган, ярми кўкариб кетган тишимни бурним тагига тиқиштириб. — Уч кун фурацилин билан оғзингни чайиб турасан!

... Батальонга етиб келганимда рухсат этилган муддат ўтиб бўлган эди. Бу ёғи «точка»га йигирма чақиримча бор. Танк батальони командирига шундоқ-шундоқ, деб аҳволни тушунтирдим.

    • Бугун-эрта йўлга чиқадиган карвон йўқ, — деди капитан. — Майли, бир йўлини қиламиз, еттинчи постдан яна бир солдат бор.

«Яна бир солдат» дегани Хайриддин экан. Минг йил кўришмагандек, қучоқлашиб кетдик.

    • Тишингиз тузукми? — деди юзимга тикилиб.

    • Қутулдим! Ўзиям лўмбоздек экан. Илдизи учта!

    • Сизсиз жуда сиқилиб кетдим, — деди Хайриддин маъюсланиб. У постдагиларга почта олгани келган экан.

    • Менга хат йўқми? — десам, айбдорона бош чайқади.

— Ташвиш қилманг, жўра, — деди юпатиб. — Янаги сафар, албатта, келади. — Бир зум ўйланиб турди-да, юзимга тезгина қараб одди. — Пост бошлиғи нега рухсат берганини биласиз- ми? — деди сирли кулимсираб. — Бугун — менинг туғилган куним.
Қайтадан қучоқлаб, қутладим. Бир маҳал комбат чақириб қолди.

    • Зампотехдан илтимос қилдим. Сенларни йўлдан ташлаб кетади.

Сочларига оқ оралаган майор мен билан Хайриддинга Қараб қўйди-да, норози тўнғиллади:

    • Қайси аҳмоқ бир экипаждан бира тўла икки кишига рухсат берди? Бироқ комбат билан олишиб ўтиргиси келмади шекилли, бизларга буюрди:

    • Чиқ иккалангам бортга!

Шоша-пиша «Урал» машинасига чиқиб олдик. Машинада юк йўқ эди ҳисоб. Иккита танк аккумулятори, битта эски баллон. Резина ғилдиракка ёнма-ён ўтириб, гурунглашиб кетдик. Бугун Хайриддин ҳар пайтдагидан шод эди, дам-бадам жилмайиб қўярди.

    • Хат келди, — деди кулимсираб. — Онам туғилган куним билан табриклаб, суратини юборибди. Худди шу бугун келганини қаранг...

    • Қани? — деб қўл чўзган эдим, хижолат чекиброқ суратни узатди.

Бошига гулдор рўмол ўраган аёл Хайриддинникига ўхшаган ўйчан кўзлари билан маъюс термулиб турарди. Қизиқ, нимасинидир ойимга ўхшатдим... Ҳамма оналар бир-бирларига ўхшайди шекилли. Сурат орқасига нотекис ҳарфлар билан ёзилган сўзларга кўзим тушди...
«Оллога топширдим, болам! Ўзингни эҳтиёт қил...» Негадир машина тўхтади. Иккаламиз баравар ўрнимиздан туриб кетдик. Машинамиз адир тепасида тўхтаган, пастда, анча олисда қоя панасидаги муюлишда «Бурбухайка» (афғонларнинг юк машинасини шунақа деймиз) турар эди. Олисда, қонталаш уфқда қуёш оғиб боряпти. Қатъий қоида бор: афғон машиналари катта йўлдан қоронғида юриши тақиқланган. «Бурбухайка»нинг кечга томон йўлга чиққани шубҳали кўринганми, бир чеккада тўхтаб туришими, ҳар қалай кекса майор «Урал» кабинасининг зинасида турганча ўша томондан кўз узмас эди. «Бурбухайка»дан беш-ўн қадам нарида, йўл устида қора чопонли бир одам тик турар, яна биттаси чўнқайиб ўтирарди.
«Мина қўйяпти!» — Хаёлимга яшиндек урилган фикрдан сесканиб кетдим. Душманнинг куппа-кундузи мина қўйиши ақлга сиғмайдиган гап! Лекин улар ҳам айнан шунақа — шубҳадан

холи пайтни танлаган бўлиши мумкин. Кейинги кунларда йўллар камқатнов бўлиб қолган, пасқам жой... Майор кабинага ўтириб, эшикни қарсиллатиб ёпди.

    • Ҳайда!

Бояги одамлар мотор овозини эшитиб, шу томонга қарадию шоша-пиша машинасига югурди. «Урал» пастликка шўнғиди. «Бурбухайка» ўрнидан жадал жилиб, юриб кетди.
Бояги жойга етиб келганимизда янги кавланган чуқурга кўзим тушди. Ҳўл тупроқ қорайиб турарди. Майор кабина деразасидан бошини чиқариб, «Бурбухайка» томонга автоматдан ўқ узди. Трассаланувчи ўқлар оловли из қолдириб учиб бораётгани кўриниб турар, бу — тўхта, деган буйруқни билдирарди.
«Бурбухайка» тўхташ ўрнига шиддат билан елиб борарди. Хайриддин иккаламиз автоматларга ёпишдик. Афғон машинаси зум ўтмай тепалик ортига шўнғиб, кўздан йўқолди.
«Урал» қир устига чиққанида «Бурбухайка» тағин кўринди. Йўлнинг чап! томонида, бир чақиримча нарида қишлоқ кўзга ташланарди. Энди ҳаммаси аён эди. «Дух»лар ими-жимида мина қўйиб қоронғи тушмасдан қишлоққа кириб олишни мўлжаллаган. Эрталаб ҳеч нима бўлмагандек, яна йўлига кетаверади.
Майор ўша томонга тағин ўқ узди. «Бурбухайка» катта йўлдан қишлоқ томонга бурилиб адир тепасига чиқа бошлади. Аммо йигирма-ўттиз қадам юрмасдан кечаги ёмғирдан кейин аталаси чиқиб кетган лойда тайғона-тайғона тўхтаб қолди. Кучаниб вағиллаганча ғилдиракларидан лой сачратишга тушди. Бизнинг машина рўпарага келиб тўхташи билан
«Бурбухайка» кабинасида автомат тариллади. «Урал»нинг чап эшиги тарақлаб очилганини эшитдим. Ҳайдовчимиз бошини чангаллаган кўйи чинқирганча кабина зинасига йиқилганини кўрдиму ўзимни ерга ташладим. Қарасам, ёнимда Хайриддин ётибди. Ранги қув ўчиб кетган... Майор ўнг эшикдан тушди. Оқсоқланиб кабина олдига ўтди-да, «Бурбухайка»га тўхтовсиз ўқ уза бошлади.
«Бурбухайка» эшиги ҳам очилди. Саллали бир одам лойда тайғониб тепаликка қоча бошлади. Аниқ кўриб турибман, «дух» бошини елкаси орасига тортиб, лойда сирғана-сирғана қочиб борар, қўлида қуроли йўқ эди. Ё отишмада қуроли ишдан чиққан, ё автомат шеригида қолган. Ҳозир буни ўйлаб ўтиришга вақт йўқ эди.

    • Тўхта! — Хайриддиннинг овозида ҳаяжон, аниқроғи, қўрқув борлигини ҳис этдим.

    • Тўхта! — деди Хайриддин адир томон югуриб. У қандайдир дақиқалар ичида «дух»га яқинлашиб борди. Орада беш-олти қадам қолди. Жонҳолатда кетидан югурдим.

    • Қўлингни кўтар! — деди Хайриддин қичқириб. «Дух» тўхтади. Секин бурилиб қаради-да, қўлини кўтарди. Бошида салла, қоп-қора соқоли кўксига тушган, ранги қув ўчиб кетган эди. Хайриддин ҳамон югуриб борар, негадир автоматини ўқталиш ўрнига ҳадеб бир сўзни такрорларди:

    • Қўлингни кўтар!

«Дух» ерга энгашгандек бўлди. Қўлида пичоқ ярақлади.

    • Отинг, Хайриддин! От! — дедим нафасим бўғзимга тиқилиб. Шунда кутилмаган иш бўлди. «Дух» бир ҳамла билан Хайриддиннинг автоматини қўлидан учириб юборди. Етиб борганимда Хайриддин чалқанчасига ағдарила бошлаган эди. «Дух» унинг автоматига энгашганида жағига тепдим. Салласи учиб кетиб, тақир боши яланғочланиб қолди. Қаддини ростламоқчи эди, яна тепдим. Томоғидан ғиппа олиб, қанча бўғиб турганим ёдимда йўқ. Хириллаб оғзидан кўпик келди. Типирчиламай қўйди. Шундагина ҳушим жойига келди. Йўқ, хириллаётган «дух» эмас, Хайриддин экан. У шундоқ ёнимда ётар, қонталаш уфққа тикилиб қолган кўзлари ўйчан ва сокин эди.

    • Нега? — деди инграб. — Мен уни отмоқчи эмасдим-ку... Оғзидан қон сизиб, лабининг четидан оқиб туша бошлади.

Негадир йўталди. Оғзидан варақлаб қон келди.

    • Хайриддин! Дўстим! — Ҳўнграб йиғлаб юбордим. Қандайдир ички сезги билан «дух» ғимирлай бошлаганини ҳис этдим. Илкис қарасам, чўккалаб Хайриддиннинг ерда ётган автоматига қўл чўзяпти. Ёқасидан бўғиб силкита бошладим.

    • Нима қиддинг, мараз! Нима қилдинг! — дедим йиғлаб.

    • Қўйиб юбор! — У ожиз типирчилаб билагимга осилди. — Қўйиб юбор! Шундагина бир нарса шууримга етди: «дух» ўзбекча гапираётган эди.

    • Сен...—дедим ғазабдан қалтираб. — Сен...ўзбекмисан? Буям ўзбек-ку!—Башарасига кучим борича мушт туширдим.— Буям мусулмон боласи-ку, ит! Нима ёмонлик қидди сенга!

    • Сенлар ўзбекми! — «Дух» ёрилган лаблари орасидан қон тупуриб, тишларини ғижирлатди. — Йўқ! Сенлар ўзбекмас! Сенлар мусулмонмас! — У эсдан оғгандек хахолаб кулди.— Сенлар «шўравий!» Ким чақирди сени бу ерга! Ўз юртингни сотиб бўлиб, энди Афғонни ҳам ҳаром қилмоқчимисан? Тўнғиз!

Хайриддин қаттиқ хириллади. Бир лаҳза кўзим тушиб қолди. Ботиб бораётган қуёшдан мадад олмоқчи бўлгандек ўша томонга қўл чўзиб, қаддини ростлашга уринган эди, йиртилиб кетган комбинезони остидан қонга беланган ичаклари қайнаб чиқди. Қорасоқолнинг кўкрагини мўлжаллаб тепкини босдим. У ётган жойида бир сапчиди. Тепкини босиб туравердим. Бош чаноғи ёрилиб миясининг қатиғи сачраб кетганини, гўштлари, суяклари парча-парча бўлиб атрофга отилаётганини кўриб турардим. «Магазин»даги ўкдар тугади шекилли, автоматнинг тариллаши эшитилмай қолди. Фақат «А-а-а-а! А-а-а-а!» деган ваҳший ҳайқириқ ҳамон ҳавони титратар эди. Кейин билсам... бақираётган ўзим эканман. Бир маҳал ҳаммаёқ жимжит бўлиб қолди. Оёқ-қўлимдан мадор кетиб, Хайриддиннинг ёнбошига чўккаладим. У ҳамон уфққа тикилиб ётар, очиқ кўзларида ҳайратми, ийманишми, шунга яқин ифода муҳрланиб қолган. Кўм-кўк ўтлар устида ичаклари айқаш-уйқаш бўлиб чўзилиб ётганидан уялгандек, уларни қорнига қайтиб солишга уринаётгандек, нозик бармоқлари билан чангаллаб олган эди.

    • Бўлди, танкист, бас...

Бошимни кўтариб қарасам, ўн қадамча нарида кекса майор турибди. Бошяланг, оқ оралаган сочлари ёйилиб чаккасига тушган...

    • Тур, энди, ўғлим... — деди йиғлаб. «Бурбухайка» кабинасида яна бир «дух» мук тушиб ётар,

йўл устида тўхтаб қолган «Урал»нинг ойналари чил-чил бўлиб кетган, бизнинг ҳайдовчи қонга беланиб, зинада узала тушган кўйи қотиб қолган эди.
...Заставага келган заҳоти айтган биринчи гапим шу бўлди:

    • Виктор! Чарсдан ол!

...Саша билан Виктор уч кунгача Хайриддиннинг овқатини тўшаги бошига келтириб қўйиб юришди... Одат шу экан... Мен эса дўстимнинг руҳига ўзим билганча дуойи фотиҳа ўқидим...
...Хайриддиннинг ўрнига бошқа ўқловчи юборишди: латиш бола экан. Қизиқ... Яхши йигит эди-ку, негадир ҳаммамиз бегонасираб турардик. Кейин билсам, Хайриддинни бутун экипаж яхши кўриб қолган экан. Виктор ҳам, Саша ҳам...



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish