Беҳузур бўлади



Download 0,56 Mb.
bet18/55
Sana24.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#225054
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   55
Bog'liq
3 USTUNLI MATN

Октябрнинг бошлари


Уч ойдан бери ҳеч нима ёзмадим. Умуман... Ҳеч ниманинг қизиғи йўқ менга. Ҳеч нимага ҳайрон ҳам қолмайман... Қисмда Ҳар ҳафтада янги гап тарқалади. «Фалон жойда кўприк портлабди». Хўш, нима бўпти? Кўприк бўлганидан кейин портлайди-да! «Битта «дух»ни тутиб олиб, танк замбарагига тросс билан осишибди». Нима қипти! «Дух» бўлганидан кейин осиш керак-да! Хоҳласа дарахтга осади, хоҳласа танк замбарагига!.. Бошимас, оёғидан осса, яна яхши!


Елғиз қувончим юртимиздан келадиган хатлар... Шаҳноза суратини юборибди. Калта енгли, оппоқ кўйлак кийиб жилмайиб турибди. Синчиклаб қарасам, суратдаги манзара таниш кўринди. Ахир бу... ўзимизнинг анҳор-ку! Ана ўша харрак, ўзимизнинг наъматак! Вой, Шаҳноза тушмагур-ей... Панага ўтиб суратини ўпдим...


Октябрнинг ўн еттинчи куни


Жанговар тревога эълон қилинди. Ҳаммаёқ югур-югур бўлиб кетди. Бундан чиқди, жанг бўлади! Ким билсин, душман бирон объектга ҳужум қилгандир. Йўлда бораётган колоннага шошилинч ёрдам керакдир. Ё бўлмаса, разведгруппа қамалда қолгандир... Ҳамма нарса бўлиши мумкин...


Катта куч ташланганига қараганда жанг ҳам катта бўладиган кўринади. Танклар, БТРлар, БМПлар елиб боряпти.
Кун пешиндан оғган... Куз осмони тиниқ, сокин. Тримпликсдан қизғиш тоғлар аниқ-таниқ кўринади. Олисда, йўлдан бир чақиримча чеккада қишлоқ кўзга ташланади. Узокдан қараган одамга афғон қишлоқлари, нима десам экан, мозористонга ўхшаб кўринади. Пахса деворли уйларнинг томи Тошкент атрофидаги қишлоқларникига ўхшаб тунука ёки шифердан қиялатиб ёпилган эмас. Фарғона водийсидаги уйларникига ўхшаган текис том ҳам эмас... Қандайдир ғалати: ҳар бир уйнинг томи лойдан қуббасимон қилиб ясалган. Ҳафсала билан суваб қўйилган қабрдек...
Танклар, БТРлар шиддат билан қишлоқ томонга бурилди. Ўша ёқда қуюқтутун, қизғиш аланга кўзга ташланар, портлаш садолари эшитилар эди. Демак, қишлоқда жанг боряпти. Йўл четида тўхтаб турган БМПга кўзим тушди. Маскахалат кийган йигитлар машина олдида уймалашиб турарди. Устав бўйича танкни тўхтатишга ҳаққим йўқ. Кўнглимдан нима кечганини ўзим билмайман. Механикка буйруқ бердим:

    • Тўхта, Виктор! Бир минутга...

Люкдан бошимни чиқаришим билан қишлоқ томонда гумбурлаётган портлаш садолари, автоматларнинг муттасил тариллаши яна қаттиқроқ янграгандек бўлди. Димоғимга тутун, порох ҳиди кирди. Маскахалатли йигитлар йўл четида тўхтаган БМПга ўлик ортишаётган экан. Ўликлар негадир яланғоч эди. Учта жасад машинага, плаш палатка устига қатор ётқизиб




қўйилган. Ерда тағин иккитаси ётарди. Йигитлар портлаш овозларига, автоматларнинг тариллашига парво қилмай, ўз юмушларини қандайдир совуққонлик, ҳатто хотиржамлик билан адо этишар, бири жасаднинг қўлтиғидан, иккинчиси оёқларидан олиб, машинага ортар эди. Навбатдаги жасаднинг қоп-қора сочларини кўриб, беихтиёр ерга сакраб тушдим. Яқин бордиму сесканиб кетдим. Қип-яланғоч жасаднинг гавдаси оғир шекилли, машинага ўлик ортаётган йигитлардан яна бири югуриб келиб, унинг белидан қучоқлаганча дўстларига кўмаклашди. Шунда жасаднинг чап қўли шилқиллаб ерга осилди. Билагига татуировка билан қинғир-қийшиқ қилиб ёзилган «Темур» деган сўзга кўзим тушди.



    • Темур ака! — юрагим сирқиллаб, жасад бошига эгилдим. — Темур ака!

    • Нари тур, танкист! — деди йигитлардан бири ҳансираб. — Ундан кўра жангга кирсанг-

чи!

    • Темур ака!.— дедим инграгудек бўлиб. Ҳарчанд тикилиб қарамай афтини таний олмадим.

Жасаднинг юз-кўзи, аъзойи бадани қора қонга беланган эди. Шунда... Бир нарсани аниқ кўрдим! Темур аканинг қулоқлари, бурни... ва... олати кесиб олинган эди! Қанча фурсат туриб қолганимни билмайман.
Танк зирҳига қандай тирмашдим, люқдан қандай кирдим, эсимда йўқ.

    • Бос, Виктор! — дедим ҳайқириб.

Шлемофондан командирнинг баджаҳл товуши эшитилди:

    • Размах Етмиш олти. Нега тўхтаб қолдинг?

    • Кетяпман, — деди хириллаб.

    • Объектни жануб томондан айланиб ўт. Эҳтиёт бўл, мина бўлиши мумкин...

«Мина эмиш! Мина тугул атом бомбаси бўлмайдими!»

    • Бос, Виктор!

    • Люкни ёп, командир...

    • Ўчир овозингни! Бос!

Пастак девор ортида саллали бош кўринди. Елкасидаги гранатомётни деворга тираб мен томон рўпара қидди. Вужудимда ўлим шарпаси бир лаҳза ўрмалаб ўтгандек бўлди. Қизиқ, негадир қўрқмадим. Тушунтириб беролмайман. Ажал билан рўпара келсанг-да, қўрқмасанг! Шуниси ёдим-даки, хотиржам буюрдим:

    • Учта снаряддан ўт оч!

Одамнинг талқондек майда-майда бўлиб кетишини ўз кўзим билан кўрдим. Тутун тарқалгач, қарасам, девор ҳам йўқ, бояги саллали ҳам... Рўпарадаги қуббасимон уй ичидан автомат товуши эшитидди. Ўқлар танк зирҳига урилиб чийиллаганча сакраб кетаётганини ҳис этиб турар, аммо люкни ёпиш хаёлимга келмас эди.

    • Ўт оч!

Қубба томли уй хотинларнинг упадонидек оппоқ кукунга айланди. Эсдан оғиб қолганга ўхшардим.

    • Виктор! Бос! Бос! — дердим нуқул бақириб.

Танк қутурган буқадек ўкирар, пулемётидан тўхтовсиз ўқ узганча йўлда дуч келган нарсани пайҳон қилиб борар, қуббасимон томли уйлар, толми, қайрағочми, қандайдир дарахтлар, узум токлари, думини хода қилиб, у ёқдан-бу ёққа югураётган сигир, қанотини жонсарак патирлатганча учиб-қўнаётган товуқлар кўзга чалиниб қоларди.

    • Бос! Бос! — дердим бақириб, автоматдан муттасил ўқ ёғдирардим.

Бир маҳал ҳаммаёқ жимжит бўлиб қолди. Ҳолдан тойиб, жойимга ўтирдим. Тримпликсга ўқ теккан шекилли, ойнаси дарз кетган, ташқари кўринмасди. Атрофда гумбур-гумбурлар тинган, ўқ овозлари эшитилмайди... Ҳатто танкнинг гувиллаши ҳам...
Танк жим. Автоматлар жим... Қишлоқ жим... Гўё ҳеч нима бўлмагандек.
Қаддимни ростлаб, атрофга қарадим. Ҳаммаёқ тутунга тўлган, осмонда чанг-тўзон муаллақ
туриб қолган. Қишлоқда соғ уйнинг ўзи кўринмас, олисда қонга ботган калладек қип-қизил қуёш уфққа чўкиб борарди.
Синчиклаб разм солсам, аллақандай ҳовли ўртасида турибмиз. Ипга илинган, ҳали қуриб улгурмаган чойшаблар, хотинларнинг кўйлаги тупроққа қоришиб ётибди. Томи ўпирилиб, девори қулаган уй ичидан тутун аралаш тўзон бурқсиб турибди. Ҳовли юзида қўй қумалоғига ўхшаш қора нарсалар тупроққа қоришиб, ер билан битта бўлиб ётибди. Гарангсиб, узоқ тикилиб қарадим-да, тушундим: майиз экан. Бир чеккада танк занжири эзғилаб, илма-тешик қилиб ташлаган гилам... Одам қонидек қип-қизил... Аллақайси бурчакдан қулоқлари шалпайган, қўрқувдан кўзлари жавдираган олапар ит чиқиб келди. Танкка хавотирли назар ташлади-да, думини қисганча, сўриток томон юрди. Япроқларини чанг босган сўриток тагига бориб, алланимани ҳидлади. Дор узилганда аёлларнинг қизил кўйлаги чеккага отилиб кетган шекилли, сўриток тагидаги ариқ ичида беўхшов чўзилиб ётарди. Ит илтижо қилгандек, ғингшиб қўйди-да, кўйлакни яна ҳидлади. Чўнқайиб ўтирган кўйи, осмонга қараб ғайритабиий овозда бир-икки вовиллади. Кейин вовиллаши ўз-ўзидан увлашга айланиб кетди... Бир дақиқа ўтди... Беш дақиқа... Умрим бино бўлиб бунақа нолани эшитган эмасдим.
Юрагимни тушунарсиз ваҳима ғижимлаётганга ўхшарди. Сакраб ерга тушдим.

    • Кет! — дедим овозим титраб.

Ит қайрилиб қарамади. Чўнқайиб ўтирганча нолали увлайверди. Ердан кесак олиб отдим.

    • Кет!

Ит увлашдан тўхтади. Мен томонга қараб қўйди. Назаримда, «ўз ҳолимга қўясанми-йўқми, нима гуноҳ қилдим сенга!» деган илтижо билан термилгандек бўлди.

    • Йўқол! — дедим дағдаға билан.

Ит думини қисиб нарироққа борди, чўнқайиб ўтирганча, тумшуғини осмонга чўзиб қайтадан увлашга тушди.
Негадир қўрқиброқ яқин бордим. Сўриток тагида ётган нарса, кўйлак эмас, одам гавдаси экан. Хотин кишининг гавдаси. Сўритокнинг панасидан паноҳ топмоқчи бўлгандек, ёнбошлаб ётибди. Бошида шарфга ўхшаган рўмол, эгнида узун кўйлак. Аммо оёқяланг... Оёқлари сўриток тагидаги ариққа тушиб қолган... Бирпас иккиланиб туриб қолдим.

    • Туринг, — дедим қўрқа-писа елкасига қоқиб. — Туринг, опа, қўрқманг. Аёл қимир этмади. Худди гапимни тушунадигандек далда бердим:

    • Туринг, биз сизга тегмаймиз.

Танк томондан Викторнинг овози келди:

    • Қайтиш керак, командир!

Бурилиб қарасам, ҳайдовчи люқдан бошини чиқариб турибди.

    • Қайтишга буйруқ бўлди, командир.

Ит эса ҳамон увлар, қулоғингни тешиб, юрагингни ўртаб юбормагунча тинчимайман, деб қасд қилгандек нола чекар эди.
Автомат затворининг шақир-шуқури эшитилди. Қарасам, Виктор итни мўлжалга оляпти.

    • Отма! — дедим ўшқириб. Тағин аёлнинг бошига эгилдим.

    • Опа! — Аёлнинг елкасидан тортган эдим, чалқанча ётиб қолди. Жонҳолатда ўзимни орқага ташладим. Ахир бу... Шаҳноза-ку! Оппоқ юзи, қоп-қора сочлари, қайрилма киприклари... Йўқ... Бу — Шаҳноза эмас. Шаҳнозанинг кўзлари Қора. Буники — зангори... Барибир... Барибир Шаҳнозага ўхшайди. Юзининг тиниқлиги, катта-катта кўзларининг ҳайрат билан термилиши... Бирон ерида жароҳат изи кўринмасди. Фақат кўйлагининг ёқаси очилиб, оппоқ, бўлиқ сийналари яланғочланиб қолган эди. Гуноҳ иш қилиб қўйган одамдек яна орқага тисарилдим. Шундагина бўйнини тешиб ўтган ўқ ўрнига кўзим тушди. Тешикдан ипдек оқиб қон сиза бошлади. Кейин, тўсатдан, қон оқиши тезлашиб кетди. Аввал тўшига тушди, кейин сийнасига... Бирпасда сийнаси қип-қизил қонга беланди... Даҳшат ичида гандираклагудек бўлиб, танк томон

чекиндим. Шу пайт вайронага айланган, тутаб ётган уй ичидан бола йиғиси эшитилди. Зум ўтмай вайрона остонасида нимча кийган, аммо иштонсиз, бир ярим-икки ёшлардаги ўғил бола кўринди. Қизиқ! Ит увлашни бас қилиб, боланинг олдига югуриб борди. Ғингшиб, боланинг бурнини ялади. Бола дўмбоқ қўлчаси билан ит бошини нари итариб, баттар йиғлай бошлади. Ит кўзларида мутелик билан бир зум тикилиб турди-да, оҳиста бурилиб аёл томон лўкиллади. Бола ҳамон йиғлаганча ўз тилида ғужур-ғужур қилиб, итга эргашди. Оёқяланг тупроқ кечиб, алпанг- талпанг юрган кўйи аёл тепасига келди. Бир зум туриб қолди: йиғлашдан тўхтади. Аммо ўпкасини тутолмай ҳиқиллаганча «мўржона-мўржона»(онажон- онажон), деди. Аёлнинг ёнига чўккалади-да, ёш тўла кўзлари билан негадир ғудраниб кулди. Тупроққа беланган қўлчалари билан онасининг маммасини чангаллаганча эма бошлади. Бирпас эмди-да, илкис бошини кўтарди. Ҳайрон бўлиб, гоҳ онасига, гоҳ итга, гоҳ менга мўлтиради. Оғзини каппа-каппа очиб, чирқиллаб йиғлаб юборди. Гўдакнинг оғзидан сўлак аралаш қон оқар эди.
... Аввал ич-ичимдан титроқ келди. Кейин қўлимнинг бармоқлари музлай бошлаганини ҳис қилдим. Ундан кейин оёқларим қалтирай бошлади. Танкка қандай етиб бордим, эсимда йўқ.

    • Отаман! — дедим ўкириб. — Ҳаммангни отаман! Ўзимниям отаман!

...Кейин нима бўлганини билмайман.



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish