Абу Ғолиб Зоҳид ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ҳасийб ас-Суғдий - Муғкон қишлоғидан. Саҳиҳ ҳадислар ривоят қилгувчи муҳаддис сифатида ишонч қозонган. Абд ибн Ҳумайд, Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон, Муҳаммад ибн Аслам (Самар-қанд қозиси), Имрон ибн Идрис ал-Истаҳнафий ва бош-қалардан ҳадис ривоят қилган. Ҳижрий 321 (милодий 934) йили вафот этган.
Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Солиҳнинг хабар бери-шича, Зоҳид ибн Адуллоҳ ас-Суғдий қуйидаги ҳадиси шарифни ривоят қилган:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилдилар: "Агар бирор мўмин вафот этиб, руҳи танасини тарк этса, арвоҳлар уни кутиб олади-да, сафар-га кетган одамдан уйига қайтганда ("Фалончини кўрдинг-ми, аҳволи қалай, у не қилаётир, деб") сўрашгандек: "Фа-лончи не қилаётир?" - деб уни саволга тутишади. Шунда бояги руҳ: "У вафот этибди", - деса, арвоҳлар: "Худо ҳаққи, унинг руҳи бизнинг ҳузуримизга келмади-ку Демак, унинг руҳи тўғри жаҳаннамга юборилибди-да?!", - дейишади. Кейин, бояги руҳга бир эшик очилиб, у жаннатдаги би-рор жойни кўради.
(22-бет)
Али ибн ал-Ҳусайн ибн Муҳаммад ас-Суғдий - шайх, қози. Ҳижрий 461 (милодий 1068) йили Бухорода вафот этган. У ал-Ҳоким Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал Куфинийдан риво-ят қилган ҳадис қуйидагича:.
Муҳаммад ибн Сувқа шундай дейдилар: "Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: "Ё Расулуллоҳ! Ота-онамни (уйда) йиғлаган ҳолда
43
қ олдириб, сиз билан биргаликда жиҳод қилгани келдим", - деди. Шунда ул зот: "Боргил, уларни йиғлатганинг каби кулдиргин (яъни, уларнинг ҳузурларига қайт!)", - деб ма-рҳамат қилдилар".
(164-бет)
Абул Фазл ал-Аббос ибн ат-Тоййиб ас-Соғаржий - Аҳмад ибн Хдшом ал-Ишгихонийдан қуйидаги ҳадисни ривоят қилган:
Анас ибн Молик розийаллоҳу таоло анҳу бундай дейди-лар: "Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Кимки би-рор намозни унутиб, уни ўз вақтида ўқиб олмаса ёки ухлаб қолиб, уни қазо қилиб қўйса, эсига тушгани ҳамон уни ўқиб олсин! Аллоҳ таоло: "... ва ёд қилингиз Парвардигорингизни қачон унутсангиз..." дебди", - деб марҳамат қилдилар".
(183-бет) * * *
"Самарқандия" номи билан нашр этилган "Ал-қанд фий зикри уламои Самарқанд"13 китобида суғдийлар, арбин-жонийлар, дабусийлар, карманийлар, ҳожибийлар ва ку-шонийлар ҳақида айрим маълумотлар келтирилган. Бар-чалари фозил ва уламо зотлар сифатида талқин этилиб, ўз замонасида юқори нуфуз тутгани эслатилади.
Асосий мақсад бу азиз зотларнинг номини хабардор этиш бўлмасдан, ўзлари яшаб ўтган жамиятда, илмиятда тутган ўрнинга эътиборни жалб этишдир.
Бинобарин, халқимиз ҳеч қачон саводсиз бўлмагани, шаҳру қишлоқларимизда ўз даврининг эҳтиёжи ҳисоблан-ган илмда бардавом бўлганлигини аниқ исботларда англаб, шу Ватан, шу эл тақдирига бефарқ бўлмаган инсонлар вориси эканлигимиз фахру ғурур уйғотади.
Хатирчи ва унинг атрофи - Миёнколга дохил бўлган жойлар, уларда яшаган халқнинг илми, турмуши ва мада-ниятидан воқиф этади.
13 "Ўзбекистон миллий энциклопедияси". Давлат илмий нашриёти. Тошкент. 2001 йил.
44
Тарихий хотирамизни тиклаш, бўшлиқларни тасдиқ манбалар воситасида тўлдириш, ўтмишга ҳурмат, келажакка дадил ишонч билан қарашга холис хизмат қилади.
* * *
Боғи Майдон.
Тарихий манбаларда Куфин билан бир қаторда Майдон деган жой номи ҳам тилга олинади. Табиати, оби ҳавоси таърифланиб, илму дониш аҳлидан бўлган олиму уламола-ри кўп ўтганлигига алоҳида урғу берилади.
Ҳозирда ҳам Хатирчининг Олтин сой мавзесида Майдон-сой деб аталувчи дилбар гўша мавжуд. У узун сой бўйлаб жойлашган ва бир неча туташ қишлоқлардан ташкил топган. Қўҳна қабристонлари қадимийлигидан дарак беради. Сой сўнгида эски масжид ва унинг ёнида Яссавия та-риқати пиру муршидлари марқадлари жойлашган сўфа бор. "Ламаҳот" асари муаллифи Олим Шайх Азизон у ҳақда кўплаб маълумотлар беради. "Майдон" - арабча сўз бўлиб, умумий маънода кенг жойни англатади.
Ўзбек тилидаги истеъмолига кўра кўпчилик тўпланади-ган ёки машғулот ўтказиладиган (бозор майдони, футбол майдони, кўпкари майдони, кураш майдони) шунингдек тур, ва хосликни англатувчи (экин майдони, пахта майдо-ни, ғалла майдони ва ҳ.к.) тушунчаларни беради.
Демак, бу топоним бошқа шаҳар ва қишлоқларда ҳам учраши табиий ҳол. Жумладан, "Майдон" деб аталган жой Самарқанд, Бухоро, ҳатто Украина давлатининг Киев шаҳ-рида ҳам мавжуд экан. "Ал-ансобда":
- Майдон - Бухородаги маҳалла. Бу маҳалладан муҳад-дислар жамоаси етишиб чиққан. (Таржимонлар ҳозирги Куйи хонақоҳ маҳалласи деб изоҳлашган).
Бу ердан Муҳаммад ибн Исмоил ал-Майдоний ва Абу Бакр Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Фақиҳ, ал-Башр каби муҳаддислар етишиб чиққанлиги баён этилади (111-бет). "Самарқандия"да:
Абу Наср Хушном ибн ал-Миқдод ал-Обид ҳақида келтирилган маълумотда бу зотни ҳижрий 271 (милодий
55) йилда Самарқандда вафот этгани ва "Майдон" деган жойга дафн этилганлиги келтирилади (13-бет). Ёки Абу Саъид Амр ибн ал-Ҳасан ибн Амр ибн Наъийм ал-Қай-сий ас-Сижорий аз-Жазарий ас-Самарқандий ҳижрий 262 (милодий 861) йил вафот этгани ва "Майдон" маҳалласида яшаганлиги қайд этилади (195-бет).
Ҳазрат Алишер Навоийнинг "Насойим ул-муҳаббат таз-кирасида Абу Яъқуб Майдоний (қ.т.с.) ҳақида шундай дей-илган Нусайбин машойихларидан. Шиблий Бағдоддин Мис-рга борур эрди, ҳалоллик тилагаликим, шуғли чоғида би-ровнинг ерига от қўйғон экандур. Яъқуб Майдонийға йўлиқти. Ва ул ҳануз бу ишка янги кириб эрди ва ирода-тининг аввали эди. Шиблий илигин анинг бошига суртуб индурди ва деди: (Аллоҳ сенинг камчиликларингни тўғри-ласин). Абу Яъқуб айтди: Омин! Андин сўнгра Абу Яъқуб-га етти, улча етти. Шиблий дебдурким, чун илиг анинг бошиға суртуб (Аллоҳ камчиликларингни тўғриласин) де-дим, анинг аъзосида ҳеч тук йўқ эрдики, омин демади.
(93-бет).
Фахруддин Али Сафийнинг "Рашаҳоту айнил-ҳаёт" аса-рида Хожа Али Ромитаний (қ.т.с.)га бағишланган 3-рашҳ-ада: "Шайх Бадриддин Майдонийким, Шайх Ҳасан Булғо-рийнинг асҳоби киборларидин турур, ҳазрати Азизоннинг (Ромитаний) суҳбатларийи топиб эрдилар. Олардан сўра-диким, "Зикри касирким, бизлар Ҳақ субҳанаҳу ва таоло наздидин онга маъмур турурмиз: "Кама қолаллоҳу таоло зикран касиро", зикри тил турурму ёки зикри дил?"
Азизон (Ромитаний) айтдиларким: "Мубтадийға зикри тил ва мунтаҳийға зикри дил. Мубтадий ҳамиша такаллуф ва та-аммул қилур ва жон чекар. Аммо мунтаҳийга, вақтеким, зик-рнинг асари кўнгилга етушди, барча аъзо ва жавоҳир ва уруқ ва мафосиллари зикрга гўё бўлур ва ул вақтда солик зикри касир била мутаҳаққиқ бўлур. Ва ул вақтда онинг бир кун-лик иши бошқаларнинг бир йиллик ишига баробар бўлур".
(58-бет).
"Тарихи Муллазода"нинг "Аммои Уқайлий (Ақилий имомлари) мозори зикрида "шайхи олам, ориф, солик, за-монасининг ажойиб кишиси Мавлоно Бадр ад-дин (Бад-
46
риддин) ал-Майдонийнинг, Аллоҳ раҳмат қилсин, турбати борки, у киши етти юз ўн саккизинчи (милодий 1319) йил зулҳижжа ойининг тўртинчи куни, пайшанба куни (28 ян-вар) вафот этганлиги қайд этилади.
(79-бет).
Ва шу китобда яна бир майдоний "Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Басир ал-Майдоний ал-Бухо-рий - Аллоҳ раҳмат қилсин, шу ерда (дафн этилган). У за-монасининг нодир кишиларидан ва ажойиб (инсон) экан. Китобларни ёдлашда илми яқин ва зуҳд ва мужтаҳид ва соҳиби ривоят экан. Унинг вафоти уч юз ўттиз бешинчи (милодий 946) йилнинг зулқаъда ойида (24 май - 23 июн) рўй берди, (48-бет) деб таъкидланади ва изоҳлар бўлимида "билгилки, Боғи майдон Куфин қасабасининг бир қишло-ғидир, Самарқанд вилоятида". Қаранг: "Рисолаи Султоний" 76а-бет деб урғу ҳам берилади (94-бет).
"Ал-ансоб"да ва "Самарқандия"да Майдонийга нисбат бе-рилган шахслар ўша шаҳарлардаги маҳаллаларда туғилган ёки яшаган уламо ёки валийлар эканлигини инкор этишга асло асос йўқ. Аммо Аҳмад ибн Маҳмуд Бухорий "Тарихи Мулло-зода"сида биз излаган ва кутган нуқтаи назарга тўла аниқлик киритади, яъни бу зот Хатирчига, Куфин яқинидаги Майдон қишлоғига мансуб эканлиги қайд этилади. Изоҳ тузувчилар "Рисолаи султоний" воситасида бу нарсани ойдинлаштиради.
Сафийнинг "Рашаҳот"ида бу ҳақиқат яна бир карра исботини топади:
Do'stlaringiz bilan baham: |