Абулвариъ Убайдуллоҳ ибн Абу Наср Аҳмад ибн ал-Му-заҳҳиб ибн Яъло ибн Муслим ибн Саъид ибн Хаттоб ибн Наср ал-Кушоний - имом хатиб, Самарқандга кўп бора келиб кетган. У: "Мен ҳижрий 402 (милодий 1010) йил, рамазон ойида дунёга келганман", - дейди.
Абдулвариъ Убайдуллоҳ отаси Абу Наср Аҳмад ибн ал-Музаҳҳибдан ривоят қилган ҳадис қуйидагича: Абу Ҳурайра розийаллоҳу таоло анҳу бундай дейдилар: "Калимаи ша-ҳодат - "Ашҳаду алло илоҳа иллоллоҳ"ни ўзингиз билан унинг ўртасида тўсиқ пайдо бўлмасдан (яъни, ўлар чоғин-гизда бунга тилингиз келмай қолишидан) бурун кўп-кўп
айтиб турингизлар ва уни жон таслим қилаётган кишила-
рингизга ҳам айтиб турингизлар!"- деб марҳамат қилди-
лар.
(130-бет)
Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Уҳайд ал-Кушоний - ҳаким ва имом. Қуйидаги ҳадисни у Умар ибн Абдуллоҳ ибн Му-ҳаммад ал-Ҳиравий ал-Муфассирдан ривоят қилган:
Абу Ҳурайра розийаллоҳу таоло анҳу бундай дейдилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло сўзлар ичидан "Субҳоналлоҳ вал-ҳамду лил-лаҳ ва ло илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар"ни танлаб олди", - дедилар. Сўнг, ул зот: "Кимки "Субҳоналлоҳ" деса, унга йигиртма савоб ёзилиб, йигирмата гуноҳи ўчирилур, ким-ки "Ал-ҳамду-лиллаҳ" деса, унга ҳам худди шундай қили-нур, кимки "Ло илоҳа илаллоҳ" деса, унга ҳам худди шун-дай қилинур, кимки "Аллоҳу акбар" деса унга ҳам худди шундай қилинур ва кимки чин дилдан "Ал-ҳамду лиллоҳи роббил оламин" деса, Аллоҳ таоло унга ўттизта савоб ёзиб, ўттизта гуноҳини ўчирур", - деб марҳамат қиладилар".
(137-бет)
Абу Ҳасан Али ибн Муҳтож ал-Кушоний - Али ибн Аб-дулазиздан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 350 (мило-дий 960) йили ёки ундан бир йил бурун вафот қилган.
У Али ибн Абдулазиздан ривоят қилган ҳадис қуйида-гича:
Ҳузайфа розийаллоҳу таоло анҳу бундай дейдилар: "Ра-сулуллоҳ соллаллоҳу алайҳис ва саллам: "Фитначи жан-натга кирмас", - деб марҳамат қилдилар.
(150-бет)
Абу Муҳаммад Ато ибн Муҳаммад ибн Мансур ал-Ку-шоний - ал-Кушоний - ҳоким ва имом. Қози Абдулиму-аййид Маймун ибн Абдулали ан-Насафий раҳимаҳуллоҳ-дан қуйидаги ҳадисни ривоят қилган:
Анас розийаллоҳу таоло анху дедилар: "Расулуллоҳ сол-л аллоҳу алайҳи ва саллам: "Кимки очни тўйғазса, яланғоч-ни кийинтирса ёки мусофирни бағрига олса Аллоҳ таоло уни қиёмат куни даҳшатлардан қутқарур", деб марҳамат қилдилар".
(181-бет) Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Худай-фан ал-Кушоний - Абу Закариё Яҳё ибн Муъоз ал-Бал-хийнинг тобеъинлардан муҳаддис Ваҳб ибн Мунаббиҳ ад-Йаманийдан (милодий 646-733 йил) қилган ривоятини ри-воят қилган.
(150-бет) Абу Бакр Исо ибн Мусо ибн Ғудам ал-Кушоний - Жаб-роил ибн Мужоъ ал-Кошоний, Умар ибн Муҳаммад ибн Бахийр, Бакр ибн ал-Аҳнаб ал-Кошоний, Шом ва Ироқ аҳлидан ҳадис ривоят қилган. Ҳадис талабида Самарқан-дга келиб, кўплаб шайхлардан ҳадис ёзиб олган. Ҳижрий 350 (960) йилдан кейин вафот этган. У ҳалол ва фозил киши бўлиб, қуйидаги ҳадисни Аҳмад ибн Жаъфар ал-Муқрийдан ривоят қилган:
Абу Ҳурайра розийаллоҳу таоло анҳу бундай дейдилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг менга қил-ган сўнгга муборак насиҳатлари шу бўлдики, ул зот: "Одам-ларни (мўмин-мусулмонларни) тез-тез дуои хайр қилиб турингизлар! Дарҳақиқат, банда (дуоси) қачон мустажоб бўлмоғини ва қачон ўзига раҳм қилинмоғини билмас. Шул боисдан ҳам Аллоҳ таоло мусулмонларни бир бирларига шафиъ (бир-бирларига куюнадирган, ғамхўр, бир-бирла-рининг ёнини оладиган) бўлмоқликларини тайинладилар", - деб марҳамат қилдилар".
(187-188-бет)
АбуМуҳаммад Солиҳ ибн Одам ал-Кошоний ас-Суғдий -(жуда) кекса (бўлсада), (қулоғи) яхши эшитган. У ҳижрий 320 (милодий 933) йилдан илгари Музоҳим ал-Визорий ва Муҳаммад ибн аз-Зуъ ал-Карминийдан ҳадис ривоят қил-ган. Абу Муҳаммад Солиҳ Муҳаммад ибн аз-Зуъдан қуй-идаги ҳадисни ривоят қилган:
42
Абу Мусо ал-Ашъарий розийаллоҳу таоло анҳу бундай дейдилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Оч-ларни тўйғазинглар, касалнинг ҳолидан хабар олинглар ва бечорҳолни қутқаринглар!" - деб марҳамат қилдилар".
(46-бет)
Do'stlaringiz bilan baham: |