Ҳазрати Хожамиз бир гуруҳ дарвишлар билан Куфин томонга бордилар.
(Хожа Нақшбандга)... носазо сўзларни айтган ... дар-вишга оғир касаллик юзланган эди. Унинг ҳазрати Хожага нисбатан беадаблик қилганидан хабардор бўлган баъзи дарвишлар уни олдига бордилар: "Касаллигинг сабаби Ҳазрати Хожага айтган сўзларингдир, бунинг давосини яна Ҳазрати Хожамиздан топасан", - дедилар.
Ул дарвиш доимо Ҳазрати Хожани тилга олар эди. Бир
куни мени чақириб: "Агар Ҳазрати Эшон тез келмасалар
мен ҳалок бўламан", - дедилар.
У нинг ёнидан чиққанимдан кейин бир оз муддат ўтгач, муқим иш билан бир ёққа кетаётиб, Ҳазрати Хожага дуч келиб қолдим.
Улар Куфин томондан келаётган эканлар. Ҳазрати Хо-жага салом бердим. "Ҳозир сен олдида бўлган дарвиш-нинг аҳволи қандай?" деб сўрадилар.
Таажжуб қилдим ва дедим: "Ўлишга яқиндир, сизни кўриш умидида ётибди".
Хожа тезда уни кўргани жўнадилар. Мен ҳам уларнинг орқаларидан бордим. Дарвишдан ҳол сўрадилар ва деди-лар: "Аш-шофий ҳуваллоҳу ("Шифокор" бу - Аллоҳнинг Ўзидир)" яхши бўлиб қоласан, қўрқма, бу касаллик билан ўлмайсан...
Ҳазрати Эшоннинг дуоларининг барокатидан дарвишда сиҳҳат белгилари намоён бўла бошлади.
"Сизнинг хотирангизга озор етказдим, беадаблик қил-дим, кечирсинлар", - деб кўп узрлар айтди.
Хожа: "Кўнглимиз ранжиган эди, аммо ҳозир кўнгили-мизда ғубор йўқ", - дедилар...
(199-бет) * * *
Ўқиб гувоҳ бўлганингиз каби аниқ шахслар, жойлар ва воқеалар тафсилотининг^барчаси Куфин - Хатирчи билан боғлиқ. Агарда Гадой Селкиндек забардаст валий ўша замон аҳлидан бўлсалар, баёнларда номи тилга олинмасдими?!
Ҳазрати Хожа Баҳоудин Нақшбанд 1318-1389 йилларда яшаб ўтганлар. Бизнингча, Шайх Гадой Селгиннинг туғил-ган саналари (1340-45 йиллар) мулоҳазали. Бу шарафли зот Шоҳ Нақшбанднинг шогирдларидан таълим олиб, улар-дан сўнг тариқат тарбиячиси бўлган бўлишлари ҳам мум-кин-ку!
Аввалги саҳифамиздаги ривоятларда баён этилган икки зотнинг учрашуви ҳақидаги тафсилотни руҳоний тарбия маҳсули деб англаш мумкин. Муҳаммад Боқир "Мақома-ти Шоҳи Нақшбанд" китобларида ёзилишича, айрим пир-лар увайсдирлар. Жумладан, Боязид Бастомий, Абдуҳа-
сан Ҳарақоний увайсий ҳисобланадилар. Ҳазрати На-қшбанднинг ўзлари ҳам увайс - ҳазрати Абдуҳолиқ Ғиж-дувонийдан руҳий тарбия топганлар.
"Увайсий" сўзининг маъносини Алишер Навоий: "ўтган улуғлардан бирини руҳи жиҳатидан тарбия топиш", деб ўқтирадилар. Ноумид эмасмиз, ёзма манбаларни ўрганишга очилган мунаввар йўл, бу ҳақиқатни равшанлаштиради, иншааллоҳ.
"Гадой Селкин" номи билан аталувчи масжиднинг пойде-вори ҳазрати Гадой Селкинга мансуб. У албатта иморат си-фатида даврий ўзгаришлар билан ҳозиргача етиб келган.
Хатирчи ҳақидаги баёнларда ўтган асрнинг бошларида (1920 йиллар) машҳур ва обод эканлиги, мулла Нурму-ҳаммад Икром ва аёллари Шарофат она бу ерда маҳаллий халқ фарзандларига таълим берганлиги тилга олинади. Мулла Нурмуҳаммадни мударрис деб эсланишича, ўз дав-рининг пешқадамларидан эканлиги маълум бўлади. У киши шу масжид имоми ҳам бўлганлар.
1924-31 бухоролик эшон Сижоиддин имомлик қилган-лар.
1946-47 йилларда масжид Шўролар сиёсати билан қаровсиз ҳолга келади. Уста Шамси исмли серҳиммат инсон бош бўлиб, Насим новвой ва бир неча ҳалвогарлар ўз маблағлари ҳисобидан таъмирлашади. Шундан кейин атеистик ташвиқот ҳар қанча ружу қилмасин, масжид ободлигига ҳеч нарса тўсиқ бўла олмайди.
Райим Қаюмов, Мўлла Тожи Салом, Эргаш Халил, Мулла Остон, Мулла Баҳром, мулла Абдураҳмон, Мулла Тўрақул, Мулла Эшназар, Мулла Қаюм, мулла Жума, мулла Маҳ-масоли, мулла Холбой, мулла Очил, мулла Берди, Норбобо Шукуров, мулла Холмурод, Тўхтаниёз Жўраев, Эшонқул Шарипов, Раҳматулла Ражабов ва Отақул Хушвақтов, Ҳамид Маманов, мулла Ғулом Эргашевларнинг саъйи ҳара-катлари билан ободлик касб этди.
Ватанимиз Истиқлоли билан бу маърифат маскани обод бўлди. Ҳоким Эркин Турдимов бошчилигида хатирчилик-
л ар ҳомийлик ва ҳашар асосида уни кўркам қиёфага кел-тирдилар. Бу борада ҳожи Тойир Рўзиевнинг ҳам алоҳида улуши борлигини мамнуният билан таъкидлаш мумкин.
Озод юртга обод масканлар ярашади. Бу ҳикматнинг нақадар ҳаётий эканлигини айнан мана шу зиёратгоҳ ми-солида ҳам рўй-рост англаб етиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |