БАДР ОТА
Бадр ота - Мавлоно Бадриддин Муҳаммад Ҳазрати Занги отанинг тўрт халифасидан бири, улар: Узун Ҳасан ота, Саййид ота, Садр ота ва Бадр .оталардирлар. Бадр ота тўртинчи халифалари. Бадр отага нисбат берилган қабр ва хонақоҳ Хатирчининг Ибн Сино мавзесида жойлашган. Обод зиёратгоҳ.
Қабр тошига исмларининг Мавлоно Бадриддин, отаси-нинг исми шайх Маҳмуд ота эканликлари ва вафотлари ҳижрий 681 (милодий 1283) йил эканлиги эътироф этил-ган.
Мўътабар ёзма тарихий манбалардан Сафийнинг "Ра-шаҳот" асарида, шунингдек, Сайфиддин Сайфуллоҳ томо-нилан нашрга тайёрланган "Занги ота", ҳамда Асрор Са-маднинг "Занги ота марқади" рисолаларида Бадр ота ху-сусидаги айрим маълумотлар берилган. Аммо вафоти са-наси, Отасининг исми кўрсатилмаган.
Тошдаги ёзувларни қайси манбадан олингани ҳам ноа-ниқ. Аммо, қабр тошидаги сана Саййид ота вафоти сана-си (милодий 1310-11) билан қиёсланиб, ривоятларга назар солинса хослик ва мосликни англаш мумкин.
Тарихий манбаларда Бадр отанинг қабрлари турлича ифо-даданган. Жумладан, Олим Азизон "Ламаҳот"да Тошкентдан
73
4 фарсах (32 км.) масофадаги Куйик қишлоғи деса, "Туҳфат ул-зоирин муаллифи Муҳаммад Носириддин: "Охунд Му-ҳаммад' Тоҳир (р.а.) Садр отанинг марқадини Ғиждувонда деб тайин этганлар. Бадр отанинг эса, Миёнколнинг Фаро-хин (ўтмишда Хатирчида Фарохин деган жой бўлганлиги манбалардан маълум. Демак, бу жой Бадр ота қабри жой-лашган ўрин экан - М.С.) қишлоғида деб атайдилар. Чунон-чи, ўз мажмуаларида келтириладики, фақир Муҳаммад То-ҳир Бадр отани (қабрини) мазкур жойда зиёрат қилдим. Фарохин хўжалари шу зотнинг авлодларидан (129-бет).
Бизнинг назаримизда ҳар икки асар муаллифлари мар-қадлари дейилганда, қадамжоларини назарда тутган бўлса-лар керак. Чунки, қуйида келтирилаётган ривоятлар мўъта-бар манбаларда машҳур бўлиб, қиёсий жиҳатдан ҳақиқатга яқин томонлари бор:
Биринчи ривоят:
Занги отанинг кейинги халифаси асл исми Бадриддин Муҳаммад бўлган Бадр ота, асл исми Садриддин Муҳам-мад бўлган Садр ота билан Бухоро мадрасасидаги таълим чоғида бир хужрадош эдилар. Илму даражалари ҳам бир хил эди. Занги отага мурид бўлишгач, Садр ота маънан юксалиб борди, бироқ Бадр ота олдинги ҳолидан ҳам па-стлаб бораверди.
Бундан қаттиқ алам чеккан Бадр ота кўз ёшларини тўккан ҳолда Анбар онанинг ҳузурларига келиб дардини ёзди. Анбар она имкон топиб, Бадр ота аҳволини Занги отага етказди. Занги ота Бадр отанинг тавбасини эшитиб хурсанд бўлди ва табассум ила: "Илк учрашувимизда уларни биз иршод қила олишимизни айтганимда у кўнглида: "Туя лабли шу қора киши бизни иршод қиладими?", деган эди. Ҳозирга қадар файзимиздан улуш олмаганининг сабаби ҳам шу эди. Модомики, у тавба қилибди ва сен орага ша-фоатчи бўлибсан, уни кечирдим", - дейди. Шундай кейин Бадр отанинг ҳам маънавий даражаси Садр отанинг дара-жасига етди.
74
Занги ота орқали давом этган Аҳмад Яссавий ҳазратла-рининг йўли Занги отадан кейин Саййид ота ва Садр ота-лар воситасида давом этади.
("Занги ота", 30-31 бетлар)
Иккинчи ривоят:
Занги ота Саййид отани Дашти Қипчоқ томонларга жўнатадиган бўлди. Бадр ота "Саййид Аҳмад билан тири-гимиз ҳам, ўлигимиз ҳам бир", - деб Занги отага мени ҳам бирга жўнатинг, деб туриб олади. Уни Саййид ота ҳам қайтаришга уринди, йўлларнинг азобли эканлигини, жуда кўп мушкулларга дуч келинишини, боз устига Дашти Қипчоқ ҳавоси инсон соғлигига мос эмаслигини тупгун-тирди. Бадр ота ўз гапида туриб олди. Занги ота кўнди. Саййид ота сафар жабдуғини тайёрлар экан, унинг ҳуж-расига Занги ота кириб келди:
- Бўтам бу мактубни олиб қўйинг, қаердаки Бадриддин хасталаниб қолса, ана ўша жойда мактубни очиб ўқигай-сиз.
Саййид ота билан Бадр ота йўлга чиқишди. Дашти Қипчоқ этакларига етганларида Бадр отанинг аҳволи ёмон-латттди ва бир қадам ҳам юролмай қолди.
Бадр ота ўсаллик ҳолга келганда Саййид отанинг эсига мактуб тушди ва уни очиб ўқиди: "Бадриддин бандаликни қаерда бажо келтирса, уни ўша ернинг ўзида дафн этинг, у дафн этилган жойда бир чашма бўлур".
Бадриддин вафот этди. Саййид ота уни кафанлаб, ўша ернинг ўзига дафн этди. Занги ота айтган чашма эртасига отилиб чикди.
("Занги ота марқади", 58-бет)
Мирзо Улуғбекнинг "Тўрт улус тарихи" китобига илова қилинган "луғат ва изоҳлар"га кўра: "Дашти Қипчоқ (Қипчоқ дашти) - Иртиш дарёсидан то Днепргача чўзил-ган, кўп қисми даштлик бўлган мамлакат. Унга ҳозирги Қозоғистон, Волга бўйи, Жанубий рус ерлари кирган. Та-рихи XI асрдан маълум" (331 -бет).
75
Н азаримизда, юқоридаги иккала ривоят Ҳазрати Бадр ота тўғрисидаги барча саволларнинг жавоби бўлиб ҳисобланади..
Хатирчидаги қабр улуғ валий зотга эҳтиром ва ихлос сабабидан тикланган бўлиши керак. Шунинг учун ҳам ма-ҳаллий халқ ҳозирга қадар табаррук зиёратгоҳ деб билади ва зиёрат қилади.
(Қўшимча маълумот учун қаранг: "Занги ота". "Моваро-уннаҳр". Тошкент, 2001 йил ва "Занги ота маркади". Тош-кент. "Минҳож", 2004 йил.)
Do'stlaringiz bilan baham: |