МУЛЛО ХИЁЛ БОБО
Сўфийлик тариқатида "ота" атамаси раҳнамо маъноси-ни билдиради. Юқорида ҳам қайд этиб ўтганимиз каби у - пир, шайх мазмунинга тенг. Бу сифат Яссавийликда кўп машҳур. Ҳазрат Аҳмад Яссавийнинг улуғ тарбиячилари Арслон боб (бобо) деб аталганлар ва бундай аталишлик улуғ ҳурмат ифодаси ҳисобланган.
Қовоқ қишлоғида Мулл.а Хиёл бобо деб аталувчи зиё-рат маскани бор. У ер обод этилган. Қабр устига мақбара кўтарилган. Қадимдан тўғ мавжуд. (Тўғ (ялов) - валийлар шарафига тикланган).
79
Қишлоқ ва теварак-атроф "авлиё бобо" деб улуғлашиб, ихлос билан зиёрат этишади. Ва оқсоқоллар қабр тош-ларни ўрганиш учун кўп ҳаракатлар қилишган. Қабрдаги лавҳа тошлар учта.
Олиб борилган юмушлардан тарих тикланмаган эсада, қабрга қўйилган тошлардаги ёзувлар ўқилиб, улар назм (шеър) ва шоир Шавқий қаламига мансуб эканлигини би-лишган. Шоир Шавқий Каттақўрғонада яшаб ўтган, қабри ҳам шу шаҳар тепасидаги қабристонда.
Оғиздан-оғизга ўтиб келаётган ривоятларга кўра Мулло Хиёл бобо Иштихондаги Янгиқўрғондан экан, дейилади.
Бу киши деҳқон эканлар. Одати ҳовориқлари билан машҳур эканлар. Сув юзидан бемалол юриб ўтишлари ав-лиёлик белгилари экан.
Эътиборлиси шундаки, қатағон йилларидан авваллари "Мулла Хиёл" деган китоб бўлган экан ва ўқилар экан...
Садриддин Салим Бухорийнинг "Икки юз етмиш етти пир" тазкираларида Ҳазрат Хожа Исматуллоҳ Валий (1365-1436) талқинида:: "Хожа Исматуллонинг жуда кўп шогирд-лари бўлиб, энг етуклари Халил Султон, Хаёлий Бухорий, Бисотий Самарқандийлар эди", - дейилади.
Мавлоно Хаёлий (Хиёлий) Бухорий 1441 йилда вафот этган. Асли бухоролик'бўлиб, "Девон"лари севиб ўқилган. Юқоридаги "Мўлла Хиёл" китоби билан "Девон" ўртасида вобасталик бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шоир Шавқий бу кишига мухлислик жиҳатидан қабрларини обод этган ва ўз шеърларидан ёздирган бўлиши ҳам мумкин.
Ҳазрати Алишер Навоий ҳам Мавлоно Хаёлий ҳақида мақтов сўзлар айтганлиги ва гўзал таърифларда ёд этган-ликлари "икки юз етмиш етти пирда" (214-215 бетлар) кел-тирилган.
"Хаёл ва Хиёл" сўзлари ёзма ва оғзаки сўзлашувдаги фарқлар деб қаралса, бир шахс бўлиб чиқиши мумкин. Бунинг учун жиддий тадқиқот лозим бўлади.
Мавлоно Ҳаёлий Бухорий жуда машҳур киши бўлган-лар. У зотни Мовароуннаҳр, Бадахшон ва Туркистон то-
80
монларда мўътабар санашган. Қабрлари Бухорода, 1447 йилда вафот этган.
Қовоқ қишлоғидаги қабр шу зот ҳурматига мухлис ва ихлосмандлар томонидан барпо этилган бўлиши мумкин.
Шу ўринда бир нишон сифатида ғазалларидан бирини табаррук билиб, эътиборингизга ҳавола этдик:
Эй тийри ғаматро дили ушшоқ нишона, Халқе ва тумашғул, ту ғойиб зи миёна. Ҳар кас ба забони ишқи ту гўяд, Сўфий ба суруду ною мутруб ба тарона. Зоҳид ба роҳи Каъбаву ман толиби дидор, Ў хона ҳаме жўяду ман соҳиби хона. Тақсири Хаёлий ба умеди карами шуст, Яъне ки гунаҳро беҳ аз ин нест баҳона.
Do'stlaringiz bilan baham: |