ҲАЗРАТИ АЗИЗОН МАВЛОНО ВАЛИ
Мавлоно Вали Азизон - Ҳазрати Охунд Кўҳи Нури илму ҳол ва илму қолда улуғ даража касб этган ориф, олим, зоҳид, муршид ва тариқат тарбиячиси ҳисобланадилар. Бу зот Ҳазрати Шайх Худойдоди Вали (1461-1532)нинг хос шогирди ва биринчи халифа-ўринбосари бўлганлар. Ва-лийлик сифатлари билан эътибор топганлар.
Дастлаб, мадраса таълимини олиб, "Шамсия" - "Рисолаи Шамсия"гача ўқийдилар. Сўнгра Ҳазрати Шайх Худойдодга мурид боғланиб, Шайх Муҳаммад Содиқ Ишқийдан та-саввуф таълимотини ўрганадилар.
Пирлари Ҳазрати Худойдод бу зотни "гоҳ ориф, гоҳ ошиқ" деб эҳтиромлар эканлар.
Мавлоно Вали Бадахшонда бўлган чоғларида Кубровия тариқати пирларининг маърифий суҳбатларида иштирок этган. Мавлонода каромат кўп зоҳир бўлган. Мухлиси Хожа Зоҳирдан қилинган нақлда, Абдуллоҳ Султон-Абдуллохон ибн Искандар (XVI аср) ҳузурларига келганида: "Абдулло Султон, сен олий подшоҳ бўласан, лозимки, ўз муршидин-гни танишинг керак. Хонақоҳ гўшасида ўтирган зотнинг номи Қосим Шайхдир (вафоти 1578 йил). Уни зиёрат эт", - деган эканлар. Ва бу воқеа айтилганичалик содир бўлган экан.
Тақвоси хусусида ҳам машҳур бир нақл бор:
Замонасида тақвоси билан эътибор топган Ҳазрати Саййид Амир Халил Майдоний бир куни Ҳазрати Мав-лоно Вали учун буғро деб номланган бир таом пиширти-ркшни лозим топибди. Овқат келтирилгач, Мавлоно Вали емоқки рад этиб: ғўрасидан солкнган боғнинг хирожи (<&одиҚ) тўланмаган, шубҳали, дебдилар.
Ҳллрати Саййид:
11.1.1
С из биздан перҳезкор экансиз, аммо хотирингиз жам бўлсинким, қишлоқдаги бу боғнинг хирожини ғўра жи-ҳатдан узганмиз. Шундай кейин Мавлоно Вали таомга қўл узатган эканлар.
Мавлоно кўпроқ зикр ҳалқасида ўтириб зикр қилган-лар. Тариқат улуғларининг "кам енглар, кам ухланглар, ичу ташқарида Аллоҳдан қўрқинглар", деган ақидасига собит бўлиб яшаган эканлар.
"Ламаҳот"да Куфиндан бир бойнинг қизига уйлангани, аммо ўзи ўтин териб тирикчилик қилгани, бу ишдан оғрин-ган қайнотаси охирида феълидан пушаймон бўлгани ҳам нақл этилган. Тақвога катта эътибор қилар эканлар.
Халифалари Қосим Шайх Азизонни муҳаббат билан яхши кўрар эканлар. Бир куни ўз қўллари билан боғлари-дан олма узиб, шогирддарининг этакларига солмоқчи бўлса-лар этаги йиртиқ, бошидаги дўпписига соламан десалар у ҳам тешик экан. Мавлоно халифасининг фақрликдаги сабру шукрига тасанно айтган эканлар.
Манбаларда Ҳазрат Мавлоно Валининг Ҳазрати Сайй-ид билан латиф суҳбатлари тилга олинади. Алалхусус, Ҳаз-рати Саййид вафот этганларидан кейин қадимий Миёнқ-олдаги Куфин яқинида жойлашган қишлоқ қабристонида ҳазрат Мавлоно Вали у зотга суфа қурдиради. Мавлоно Боқи исмли ўғилларй бўлган экан. Ўзларининг қабрлари ҳам шу суфада. Бу зот Махдуми Аъзам (1463/64-1542) Даҳбедий билан ҳам аср эканлар. Муҳаммад Носириддин ал-Ҳусайний "Туҳфатул зоирин" китобида: (Сўнгги) учра-шувларида Махдуми Аъзам асарларини Мулло Вали Ази-зонга бердилар. Бундан иккаласининг бир-бирларига му-ҳаббатлари зиёда бўдди ва хайрлашдилар. Ва ўша йили Мулло Азизон дунёдан ўтди. (126-бет) Ҳозирда бу манзил Навоий вилоятининг Хатирчи туманидаги Олтинсой мав-зесининг Майдонсой қишлоғида Хоноқа деб аталади. Қаб-рлари, тош лавҳалар бор, аммо қайси кимники эканлиги аниқ белгили эмас.
86
Мулла Хиёл бобо мақбараси
Абдурайим девона
масжиди
Суратда: Исмоил девона
Тангриберди Эшон бобо зиёратгоҳи
Хўжақул Эшон бобо масжиди
—
Do'stlaringiz bilan baham: |