Ббк-63. 3(5Ў) М91 Мустафоев, Суюндик



Download 302,38 Kb.
bet31/39
Sana22.02.2022
Hajmi302,38 Kb.
#104698
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   39
Bog'liq
УДК

АБДУРАШИД ХАЛИФА
Майдон қишлоғида тариқатнинг ўз давридаги пири мур-шидларидан бири Абдурашид Халифа Эшон бобо яшаб ўтганлар. Қабрлари бор.
Тариқат шажараларига кўра у киши иршод хатини Ха-лифа Қосим Митонийдан олганлар.
Пирлари топшириғи асосида Самарқанднинг Боғи Ба-ланд мавзесидан Майдонга келиб ўрнашиб, тариқат ил-мини шу ерда тарқатганлар.
1918 йилда, 60 ёшида вафот этганлар. Шу қишлокда ҳозирда ҳам авлодлари яшашади. Соҳибкаромат валий зот ўтганлар.
Бу кишидан муридлари Саййид Бақо ибн Жунайдулло иршод хати олиб, тариқат йўлларини давом эттирганлар. Бу валий зотнинг қабрлари Қирошар Ота қабристонида.
Бу зотларнинг хонақоҳларининг ўринлари сақланиб қолган. Халқ ихлос билан зиёрат этади.
БУРҲОНИДДИН АЛ-МАРҒИНОНИЙ (1123-1197)
Ислом (шариати) қонунчилигида юксак илмий нуфуз касб этган буюк фақиҳ А\и ибн Абу Бакр ибн Абдулжа-лил ал-Фарғоний ар-Риштоний ал-Марғиноний 1123 йил 23 сентябрда туғилган. Дастлабки таълимни Марғилонда олган. (Ўрта асрларда араблар Марғилонни Марғинон деб аташган.) Сўнгра диний ва маърифий марказ Самарқандга келиб, таълимни давом эттирган ҳамда олим сифатида ка-молга етган. Болалигидаёқ Қуръони Каримни^ ёд олиб,
91
П айғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларини изчил ўзлаштирган улуғ аллома етук устоз даражасига кўтарилган.
1197 филда Самарқандда вафот этган. Манбаларда қабри Чокардиза қабристонида деб кўрсатилади. Бу қабристон бузилиб, яҳудийлар учун уй-жой қуришга ажратилиши оқибатида қабр ўрни ноаниқ бўлиб қолган. Республика-мизнинг нуфузли олимлари иштирокида 2000 йилда 910 йиллиги муносабати билан тадқиқот ишлари олиниб бори-либ, қаноатлантирарли аниқликда қабр ўрни белгиланган. Самарқандлик манбашунос олим Комилхон Каттаев би-лан бўлган суҳбатларимизда ва у киши архивида сақлана-ётган ҳужжатларда бу аниқлик ўз тасдиғини топган.
Бурҳониддин ал-Марғинонийпнят қабри Хатирчининг Хўжақул Эшон бобо мавзесидаги қабристонда ҳам бор. (Бу қабр билан боғлиқ тарихий ҳақиқатни қуйироқда, "Мулла Мўмин бобо" сарлавҳали мақоламизда ўқийсиз.) Воқеалар тафсилотига кўра, Мўлла Мўмин (Атоуллоҳхожа ибн Аб-дулмўмин), 1966 йилда Самарқанддаги Чокардиза қабрис-тони бузилиб, қабри афтода ҳолга келтирилган Бурҳонид-дин Марғиноний жасад қоддиқларини Хўжақул Эшон бобо қабристонинга келтиришга жаҳд этади ва шу қишлоқлик оқсоқол Сувон Очиловга маслаҳат қилади:
- Сиз шу элнинг оқсоқоли - бригада бошлиғисиз. Ўзин-гиз биласиз-ку, биз бу ерга қисмат етаклаб келиб қолган-миз. Мусофирмиз. Сизни кўнгил яқиним деб билиб, бир омонат гапимни айтаман. Самарқанддан ҳазрати устозимиз Бурҳониддин Марғинонийнинг хокини кўчириб келтирсак, ўзингиз дафн маросимига бош бўласизми? - дейди.
Розилик олингач, биринчи дафъа Райимберди Раҳмонов билан Самарқандга бориб, қуруқ қайтишади. Бульдозер билан сурилиб, ер қилиб ташланган қабристон ва улуғ алломанинг мунғайиб қолган қабр манзарасини кўриб, Мулла Мўминннг дили қаттиқ оғрийди. Қабри устига уй қурган яҳудийнинг: - Нега олиб кетаркансиз? Бу кишига кунинга қанча киши ихлос билан зиёратга келиб, хайру садақа беради. Тегин-
манг, - деган амрона сўзлари суяк суягидан ўтиб, иккинчи бора бисотидаги сигирини сотиб, ў1панинг пули ҳисобига жасад қолдиқларини сотиб олади ва икки тоза оқ сурп халтага солиб, келтиради.
Халталар бир муддат шу қишлоқлик Мамаражаб Қобилов хонадонида сақланади. Мулла бобо воқеалар ривожидан чўчиб туради. Чунки бу ҳакда ҳукумат расмийларига бил-дириш ёки хокни сотган кимсадан арз қилиш машмаша-дан бошқа нарса эмас эди.
Ўша йиллари мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган Хўжа-мов Тошпулат хотирлашича, Мулла бободан бошқа ўша ер-ликлардан бирор кишини Марғиноний ҳазратлари ҳақида тасаввури бўлмаган. Фотиҳага келган кўпчилик "мулла Самарқандга кўмилган, ўзини ўқитган устозининг хокини келтириб кўмди", деган тасаввурда бўлган.
Мулла Мўминнинг тўнғич ўғли Шамсиддин ҳикоя қили-шича, яҳудий қабр тошини бермаган. Ундаги ёзув айнан кўчирилиб, 1967 йилда Бухорода қабр тош ёздириб ке-линган ва қўйилган.
Бурҳониддин Марғиноний истиқлолимиз шарофати би-лан яна халқимизнинг фахру ғурурига айланди. 910 йил-лик таваллудлари катта ҳурмат билан нишонланди. У улуғ зотни ўрганиш ва китобларини чоп этишда мисилсиз иш-лар намоён бўлди...
Марғиноний ҳазратлари ўзининг "Китоб ул-машойих" ("Шайхлар ҳақида" китоб) асарида ўзи таълим олган 40 дан ортиқ шайхлар ҳақида ахборот беради.
Кейинчалик асосан фиқҳ (ислом қонунчилиги) йўнали-шида шуғулланиб, ислом динидаги суннийларнинг тўрт асосий мазҳаблар қарашларини ифода этган ва уларга муносабат билдирган асарлар яратади.
Улардан "Бидоят ал-мунтаҳий" ("Бошловчилар учун да-стлабки таълим"), "Кифоят ал-мунтаҳий" ("Якунловчилар учун тугал таълим"), "Нашр ул-мазҳаб" ("Мазҳабнинг ёйилиши"), "Китоб ул-мазид" ("Илмни зиёда қилувчи китоб"), "Маносик ул-ҳаж" ("Хаж маросимлари"), "Мажма ул-навозил" ("Но-


92


з ил бўлган нарсалар тўплами"), "Китобул-фароиз" ("Мерос
тақсимлаш") ва бошқалар етиб келган.
Бутун ислом оламида етук ҳисобланган "Хддоя" олимнинг
шоҳ асари ҳисобланади ва у 1178 йилда Самарқандда ёзилган. "Ҳидоя"нинг асосини фиқҳ илми асосчиларидан бўлган Абу Ҳанифа ан-Нўьмон ибн Собит, Абу Абдуллоҳ, Аҳмад ибн Ҳанбалларнинг асарлари ва уларнинг шогирду издош-ларидан имом Абу Юсуф, имом Абул-Хазл Зуфар ибн Хазл, имом Абу Абдуллоҳ (имом Муҳаммад) асарлари, чорёрлар, саҳобийлар қилган ривоятлар ва улар хабар қилган ҳадис-лар ташкил этади. Аниқроғи, қонунларнинг мукаммал шарҳи юзага келади.
"Ҳидоя" тўрт жуздан иборат бўлиб, мукаммаллик дара-жаси билан мўьтабардир. Шунинг учун ҳам у мамлакати-мизга 1917 йил инқилобига қадар етакчи ҳуқуқий қўллан-ма бўлиб келган. Таянч манба дарслик вазифасини ўгаган. Қатор тилларга таржима қилинган.
Бугунда "Ҳидоя" халқимизнинг бебаҳо маънавий меро-си сифатида нуфузга эга. Шу жумладан, унинг муаллифи -Бурҳониддин Марғиноний мўътабар алломамиз даража-сида суюкли.
* * *
Мўлла Мўмин (Атоуллоҳхожа ибн Абдулмўмин хожа) ҳазрати Бурҳонидин Марғинонийни увайс пиру устод билган. Асарларидан чуқур бобаҳра бўлган ва билганла-рини омма ўртасида шарҳ этган.
Қабрларини кўчириб келтирилиши ҳолий тафсилотлар ифодаси бўлиб, маҳбублик ва мухлислик ҳамиятининг на-мунасидир.
Тўғри, бу қабр рамзий. Марғинонийнинг 910 йиллиги муносабати билан қабр аниқлик киритилиш мақсадида очилиб, нуфузли илмий жамоатчилик хулосаси эълон қили-нади. Аммо, бу марқад аллақачон халқ хотирасига сингаб, "Марғиноний" қабри сифатида ўзлашди. Бинобарин, рам-зий қабрлари диёрларда машҳур зотлар оз эмас. Шундай экан, бу қабрни бу ерда пайдо бўлиши беҳикмат эмас.
Улуғ азизлик мақомига етган инсонларнинг мозорлари та-баррук ерларда бўлади. Мулла Мўминнинг юрдошлари бу ҳақиқатни равшан илғаб, чиройли қурилган масжидлари-га туташ бу маконни ҳам кўз қувонарли обод гўшага ай-лантиришларидан умидвормиз.

Download 302,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish