Ббк-63. 3(5Ў) М91 Мустафоев, Суюндик


Ривоятларнинг яна бирида нақл қилинишича



Download 302,38 Kb.
bet17/39
Sana22.02.2022
Hajmi302,38 Kb.
#104698
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   39
Bog'liq
УДК

Ривоятларнинг яна бирида нақл қилинишича, Шайх Гадой Селкин пири-муршид Баҳовуддин Нақшбандий ҳазратларининг қабрини зиёрат қилиш ва ҳайру садақа улашиш мақсадида етти туяга юк ортиб, Бухорога, Когон томонга, Қасри Орфон сари йўлга отланадилар.
57
Малик работ қўрғонинга етганларида қароқчиларга дуч келибди. Талончилар туяларни юклари билан тортиб олиб, ўзларини банди этибди.
Бухорога, хон ҳузурига олиб боришиб, ўзларини изла-рини беркитиш мақсадида туҳмат уюштириб:
— Биз ўғри тутдик! У молу мулкларимизни талаб кетаё-тир. Жазо беришингизни сўраймиз, — дебди нобакорлар.
Хон кўпчилик бўлган ўғриларнинг ёлғон гувоҳлигига ишониб, "ўғри"ни минорадан ташлашга буюрибди. Ва ул-кан минорадан ташлашибди: аммо у зот ерга икки оёқ би-лан пардек енгил қўнибди. Неча бора бу иш такрор қилин-масин, натижаси бир хил бўлаверибди.
Хонга аҳвол хабар қилинибди. У ҳушёр тортиб, "маҳ-бус"ни саройга чорлатибди.
Гадой Селкин ҳазратлари оҳиста ва камтаринлик билан кимлигини ва нияти нима эканини баён этибди. Хон ҳижо-лат тортиб, амрига пушаймон бўлибди ва авф сўрабди.
Яна бир ривоят:
Нақл қилишларича, кўклам серёғин келган йиллари Оқдарёнинг суви тошиб, Янгиработ қўрғонинга хавф ва аҳолисига ташвиш келтираркан.
Одамлар саросимага тушиб, дашт томонларни макон тутгани чиқиб кетар экан.
Бу ҳолни кузатган Шайх Гадой Селкин назари ўткир зотлардан уч нафарини олиб, тошқин жойига борибдилар. Қўлларига бир сиқим тупроқ олиб, дуо ўқиб, дам солиб, Аллоҳга илтижо билан уни ўша ерга сочибди. Аллоҳнинг қудрати билан, Оқдарё ўзанини ўзгартириб, пастга қараб оқа бошлабди...
Оғиздан-оғизга ўтиб келаётган бу ривоятлар Шайх Га-дой Селкинни валий зот бўлиб, илми ҳолга етганларининг халқона тасдиғидир. Бинобарин, "Гадой Селкин" атамаси ҳам шу маънода халқ томонидан берилган "юксак" унвондир. "Гадой Селкин"нинг маъноси ҳар ҳил талқинларда баён этилади:
58



  1. Гадо (тиланчи); серкун (тож: тўйдир, таъминла, етказ);

  2. Гадоя Серкун - хайру эҳсон қил;

  3. Гадой Селкин - яъни, "селкин" - ўзингни англа, кўзингни оч. Назаримизда "биринчи"сининг маъноси бойроқ бўлиб,

"садақа - эҳсон"нинг аҳамиятига ишора бор. Маъно жи-ҳати "тўйдир", "барака бер", "мўл эт", сўров дуоси билан боғлиқ. Негаки шайх Гадой Селкиннинг ҳазрат Нақшбан-дий билан илк учрашувидаги тафсилот мазмунан шу фик-рга уйғун.
Шу ўринда Шайх Гадой Селкин ҳазрати Баҳоуддун би-лан юзма-юз учрашганми, ёки руҳониятига йўлиққанми, ёки тушида бу воқеа содир бўлганми, деган нуқтаи назар ҳам бехос ёдга келади. -
Бу саволга жавоб ахтариш мақсадида Абул Муҳсин Муҳаммад Боқир ибн Муҳаммад Алининг "Баҳоуддун Балогардон" номи билан чоп этилган "Мақомати Шоҳи Нақшбанд" асарига мурожаат атдик. Чунки бу асар бир муқаддима, уч боб ва хотимадан иборат бўлиб, Ҳазрати Хожа Баҳоуддин Нақшбанд туғилгандан то вафотларига-ча бўлган воқеаларни ўз ичига олади. Пиру устозлари, са-боқдошлари ва шогирдлари хусусида атрофлича маълу-мотлар беради. Яъни, Ҳазрати Хожанинг ҳаёт даври ҳикоя қилинади.
Китобдаги нақлларни ўқиб дабдурустдан ўзлаштириш жуда ҳам оммавийлик касб этмайди. Хос илмларни анг-лаш заруратини эслатади. Аммо шахс ва жой номлари ўз ифодасича барча учун тушунарли.
Муқаддам нақлларнинг биридан кейин: "Гадо қиёфали зот Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд - Баҳоуддин Балогар-дон эканлар", деб тўхтаган эдик.
Ўша ривоятнинг давоми:
Бу воқеа учрашув сабаб Абдураҳмон ҳазратлари тари-қат йўлига кириб, пир этагини тутиб, Ҳазрати Хожа таъ-лим тарбиясида бўлиб, ўзлари ҳам шайх тарбиячилик ма-қомига етишибдилар.
Молу мулкдан тамомий фориғ бўлиб, ҳол насиб этибди. Шунда пирлари:
Муҳлатингиз етди. Мана бу асони олиб Самарқанд
сари йўл оласиз. Қаердаки асонгиз барг ёзиб, томир қилса,
ўша жой сизнинг маконингиз, — деб, оқ фотиҳа билан
кузатибдилар. " •
Ва шу аснода йўллари Хатирчига бошлаб келибди. На-моз ўқимоқ ниятида асоларини ерга тиқиб, таҳорат олиб-дилар ва сўнгра икки ракат намоз ўқибдилар.
Йўл тараддудида асоларини олмоққа қўл чўзсалар, у барг чиқариб, томир ҳам отган экан.
"Шу жой менинг маконим экан" деган қаноат билан ишга киришибдилар. Ўзлари бош бўлиб кичик бир масжид тикла-нибди, (ҳозирги "Гадой Селкин" жомеъси унинг ўрнида кей-ин барпо этилган,) руҳий раҳнамолик йўлига киришибди.
У пайтлари Янгиработ кичик бир жой экан, шайҳнинг овозасидан халқ кўпайиб, ободликка юз тутибди...
Йўқоридаги нақллар Ҳазрати Гадой Селкин Нақшбан-дия тариқатининг пирларидан, янада аниқроғи давомчи-ларидан эканлигини кўрсатади.
Назаримизда бу улуғ зот шу тариқатнинг иккинчи ё учинчи бўғин пирларидан бўлсалар керак. Чунки "Мақо-мат"да Ҳазрати Хожа Нақшбанднинг Хатирчи билан боғ-лиқ воқеалари бир неча ўринда тилга олинган бўлиб, уларда Шайх Гадой Селкинга ишора кўзга ташланмайди.
Масаланинг мунозара кайфияти борлиги жиҳатидан асардан айнан кўчирмалар келтирамиз:
Накл қилинишича, Ҳазрати Хожамиз, қаддасаллоҳу СИр-раҳу, Куфинда отлиқ кетиб борар эдилар. Жиловларида жуда кўп киши бор эди. Бир ажиб ҳолатда эдилар ва кўзла-ридан ёш думалар эди. Уларнинг бу ҳоли жамоатга таъсир қилиб, улар ҳам йиғлар эдилар.
Бир муддатдан сўнг бошларини кўтардилар ва ожизу шикасталик билан дедилар: "мендаги бу ночорлик, ифлос-лик ва беҳосиллик сабабли саломимга одамлар алик олиш-ларига ҳам арзимайман. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло халқ ора-сида мени расво қилиб қўйибди, одамларни менга боғлиқ қилиб қўйибди, менинг ҳолимдан ҳеч кимнинг хабари йўқ!"
Мисра:

Download 302,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish