Солиҳ ибн Аҳмад ад-Дабусий - Юсуф ибн Абдадан қуйи-даги ривоятни ҳилган:
Макҳул ад-Димашқий бундай дейдилар: "Ҳазрат Умар ибн Хаттоб Имом аҳлига: "Болаларингизга сузиш билан отишни ўргатингизлар!" - деб мактуб ёздилар".
(44-бет)
Абу Ҳанифа Усмон ибн Ҳумайд ад-Дабусий - Қурайш қабиласи мавлоси бўлиб, у Абу Ҳанифа (Нўъмон ибн Со-бит) раҳималлоҳу Ал-Лайс ибн Саъл, Шуъба ибн ал-Ҳаж-жож, Ал-Валийд ибн Муслим, Хорижа ибн Мусъабдан, ундан эса ўғли Абдуллоҳ ибн Усмон, Муҳаммад ибн Су-ҳайл ибн Воқид ал-Боҳилий ас-Самарқандий ҳадис ри-воя қилган:
Абу Ҳанифа Усмон ибн Ҳумайд қуйидаги ҳадисни Ал-Ҳайсам ибн Жумондан ривоят қилган:
Анас ибн Молик розийаллоҳу таоло анҳу бундай дейди-лар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Агар Аллоҳ таоло бир мўмин бандасидан омонатини олса, ул мўмин бан-данинг (елкаларидан) икки фаришта: "Ё Раббано! Энди биз-нинг осмонга чиқиб кетмоғимизга изн бергил!" - дейишгай.
Аллоҳ таоло: "Менинг осмоним Менга тасбеҳ айтаётган ва Менинг (ҳар қандай айбу нуқсонлардан) пок (холи) эканлигимни тавсиф қилаётган фаришталаримга лиқ тўла-дир", - дегай. Икки фаришта: "Ё Раббано! Ундай бўлса бизга изн бергил, Ерда турайлик", - дейишгай. Аллоҳ тао-ло: "Менинг ерим ҳам фаришталаримга лиқ тўладир", -дегай. Ул иккиси: "Ундай бўлса қаерда бўлмоғимизга изн берсанг, ўша ерда бўлурмиз", - дейишгай. Шунда Аллоҳ таоло: "(Ўзидаги омонатимни Менга топширган анови) бан-дамнинг қабри устида туриб, уни қайта тирилтирганимга қадар Менга тасбеҳ, таҳлил, ҳамд ва такбир айтингизлар ва буни унинг номаи аъмолига ёзиб қўйингизлар!" - дегай.
(143-бет) 38
Карминий Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Наср ибн Али
ибн Абулкрсим ибн Наср ибн Мансур - Нажмуддин Умар
ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий: "Мен (шайх ва
қози) Абу Муҳаммад Абдуллоҳ Ибн Насрни Самарқандда
кўп марта кўрганман. У ҳижрий 449 (милодий 1106) йили
62 ёшида Кармийнада шаҳид бўлган. Мен унинг ўз даст-
хати билан қуйидаги ҳадисни ёзиб қўйганини кўрганман",
дейди: Анас ибн Молик розийаллоҳу таоло анҳу бундай
дейдилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: "Ким-
нинг мол-дунёси бўлса, мол-дунёси билан садақа қилсин,
кимнинг илми бўлса, илми билан садақа қилсин ва ким-
нинг куч-қуввати бўлса, куч-қуввати билан садақа қил-
син!" - деб марҳамат қилдилар.
(85-бет)
Абу Муҳаммад Абдурраҳим ибн Аҳмад ал-Кармийний
- шайх, имом ва сайф ул-аимма (имомлар қиличи). Сама-
рқандга кўп марта келган, ҳижрий 476 (милодий 1083) йилда
Бухорода вафот қилган. У ҳоким ва имом Абу Муҳаммад
Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Куфинийдан ҳадис ривоят
қилган.
(94-бет)
Абу Исмат Абдулвоҳид ибн Тоҳир Муҳаммад ал-Кармий-ний - шайх, қози, имом. Шайх, имом Исмоил Абу Наср ас-Саффорнинг мўътабар дўстларидан. Карманада бир мунча вақт илми ҳадисдан таълим берган, ҳадис толибла-рига ўзи билган ҳадисларни айтиб туриб ёздирган, муф-тийлик қилган. Сўнг Бухорода яшаган, у ерда муайян вақт мударрислик, муфтийлик, қозилик ҳам воизлик қилган, кўп маротаба Самарқандга келиб кетган.
Ҳижрий 488 (милодий 1094) йилда Бухорода шаҳид бўлган.
У ҳадислар ҳофизи Абу Яъқуб Юсуф ибн Мансурдан ривоят қилган ҳадис қуйидагича:
Ибн Умар розийаллоҳу анҳу бундай дедилар: "Расулул-
л оҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Художўйлик (Аллоҳга итоаткорлик) хазиналаридан бири - мусибатларни пинҳон тутмоқликдир", - деб марҳамат қилдилар".
Абу Салма Абдуллоҳ ибн ал-Муғийра ибн Ванун ан-Нажжор ал-Кушоний - Абу Саъддан қуйидаги ҳадисни ривоят қилган: Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу бун-дай дейдилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам: "Қалбида хардал уруғича, арпа уруғича, чанг до-насича, буғдой донича иймони бўлган банда жаҳаннам-дан чиқарилади (ва жаннатга киритилади)", деб марҳа-мат қилдилар".
(67-бет)
Абул Қосим Убайдуллоҳ ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Уҳайд ал-Кушоний - шайх, имом хатиб. Самарқанд ва Бу-хорода фиқҳ илмини ўрганган, Самарқанд ва Бухоро шай-хларидан ҳадислар ёзиб олган, Самарқанд жомеъ масжи-дида илм толибларига ўз бисотидан ҳадисларни айтиб ту-риб ёздирган.
Ҳижрий 502 (милодий 1107) йили вафот этган. Қабри Самарқандда, Чокардиза қабристонида. У шайх, имом, зо-ҳид, устоз Абулҳасан Али ибн Аҳмад ибн ар-Рабиъ ас-Санкабосийдан ҳадис риврят қилган.
(129-бет)
Do'stlaringiz bilan baham: |