Рабинжан (Арбинжан ҳам дейилади).
Самарқанд Суғдидаги шаҳар. Мен унинг саҳросида бир кун турганман ва унинг дарахтлари соясида дам олганман. Бу шаҳардан кўп олим ва муҳаддислар етишиб чиққанлар.
Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ар-Рабинжаний ас-Суғдий - шу қишлоқдан бўлиб, Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ас-Самарқандий, Саид ибн Ҳош ал-Қоғозий, Аҳмад ибн Айюб ал-Базаший ва бошқа муҳаддислардан ҳадис ривоят
қилганлар.
У кишидан эса Абу Али ас-Сайравоний ҳадис ривоят
қилганлар.
Абу Саъд Муҳаммад ибн Ҳишом ар-Рабинжаний ҳам шу қишлоқдан бўлиб, кейинчалик Бухорода яшаганлар. Муҳаммад ибн Салом ал-Пойкандий, Ҳасан ибн Ҳарб, Аҳмад ибн Абу Абдуллоҳ ат-Таййимий, Фазл ибн Довуд-дан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Юсуф ибн
Райҳон ҳадис ривоят қилганлар.
(161-бет)
Размоз.
Самарқанд Суғди қишлоқларидан. Бу қишлоқ Ишти-хон билан Кушония оралиғида жойлашган. Самарқанддан етти фарсах (56-60 км) узоқлиқда жойлашган.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ар-Размозий ас-Суғ-дий шу қишлоқнинг машҳур олимларидан. Бу киши Ҳасан ибн Соҳиб аш-Шоший, Абдулмалик ибн Муҳаммад ал-Астрободий, Зоҳир ибн Абдуллоҳ ас-Суғдий ва бошқа муҳаддислардан ҳадис ривоят қилганлар.
У кишидан эса Абу Саъд ал-Идрисий ҳадис ривоят қилиб, қуйидагиларни айтганлар: "Мен эшитган ҳадислар-нинг ҳаммаси ҳасан эди".
Милодий 988 йилда вафот этганлар.
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Зуннун ар-Размозий ҳам шу қишлоқдан бўлиб, Абу Солим Ало ибн Маслама ва Маҳмуд ибн Ҳаддош ат-Толиқонийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Ў зларидан эса Абу Амр Муҳаммад ибн Исҳоқ ас-Са-марқандий ҳадис ривоят қилганлар.
(162-бет)
Растағфор.
Самарқанд Суғди қишлоқларидан.
Довуд ибн Амр ар-Растағфарий ал-Иштихоний бу нис-бат билан машҳурдирлар. Аҳмад ибн Ҳишон ал-Иштихо-нийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Иштихоний ҳадис ривоят қилганлар.
(162-бет)
Рустуфаш.
Суғд қишлоқларидан.
Абул Ҳасан Али ибн Саид ар-Рустуфағний шу қиш-лоқдан.
Ҳикоя қилинади: "Бир куни солиҳ бир киши тушида Абу Наср ал-Иёзийни кўради. У кишининг бир қўлларида бир даста атиргул, иккинчи қўлларида бир коса хурмо бор эди. Бир даста атиргулни Абу Қосим ал-Ҳакимга бер-дилар. Бир коса хурмони эса Абу Мансур ал-Мотурудий-га берадилар. Буларнинг иккалалари ҳам Абу Наср ал-Иёзийнинг шогирдларидан эдилар. Бас, Абу Мансур ал-Мотурудий ҳақиқат илмидан баҳраманд бўлдилар. Абул Қосим ал-Ҳаким эса ҳикмат илмига муяссар бўлдилар".
(163-бет)
Руфун.
Суғд қишлоқларидан. Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад ар-Руфуний шу қишлоқдан.
Муҳаммад ибн Бужайр ал-Бужайрийдан ҳадис ривоят кил-ганлар. Ўзларидан эса Абул-Ҳасан Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Қогозий ас-Самарқандий ҳадис ривоят қилган.
(164-бет)
Зор.
Самарқанд Суғдидаги қишлоқлардан.
Яҳё ибн Ҳузайма аз-Зорий ал-Иштихоний шу қишлоқ-дан бўлиб, Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ас-Самарқандийдан
таълим олганлар. Ўзларидан эса Таййиб ибн Муҳаммад ас-Самарқандий.
(165-бет)
Зовар.
Суғд қишлоқларидан.
Абу Лайс Наср ибн Сайёр аз-Зоварий ас-Самарқандий шу қишлоқдан. Кўп илм ўрганганлар. Ҳадислар жамлаб, уларни тасниф қилганлар. Илм талабида Хуросон, Ироқ, Миср ва бошқа шаҳарларда бўлганлар. Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ад-Доримий, Абд ибн Ҳумайд ал-Кеший, Саид ибн Абу Зайдун, Аҳмад ибн Синон ал-Қаттон ва Юнус ибн Абу Лаъл ас-Садафийдан ҳадис ил-мидан таълим олганлар.
Ўзларидан эса Абу Амр Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Ус-фуруний, Абу Яҳё Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Каробисий ҳадис ривоят қилганлар.
(167-бет)
Зармон.
Суғд қишларидан. Самарқанддан етти фарсах (56-60 км) узоқликда жойлашган.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Мусо аз-Зармоний шу қиш-лоқдан бўлиб, Муҳаммад ибн Мусаббиҳ ал-Кешийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Зармон қишлоғида Муҳаммад ибн Наср ал-Комаржий ас-Суғдий бу кишидан ҳадис ёзиб олганлар.
(167-бет)
Закон.
Самарқанд Суғдидаги қишлоқ бўлиб, Размоз билан Ка-маржа оралиғида жойлашган.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Мусо аз-Зармоний шу қиш-лоқдан бўлиб, Муҳаммад ибн Мусаббиҳ ал-Кешийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Бу кишидан эса Муҳаммад ибн Наср ал-Комаржий ҳадис илмидан таълим олганлар.
(168-бет)
Суғд.
Суғд-ноҳия. Жуда серсув, дарахтлари чиройли, боғ ва кўкатларга бой замин. Бу жойнинг гўзаллиги кўп таъриф-ланган. Бу ердан кўплаб олимлар етишиб чиққан.
Қози Абул Хусан Али ибн Хусайн ас-Суғдий. Бухорода яшаганлар. Мунозара қилувчи фозил имомлардан эди. Кўплаб уламолардан таълим олганлар.
Милодий 1070 йилда Бухорода вафот этган.
(170-бет)
Сакон.
Суғднинг Арбинжан (Рабинжан) қишлоқларидан. Абу Али ас-Сакконий шу қишлоқдан. Номлари ва насаблари ҳақида маълумот берилмаган. Саид ибн Мансурдан ҳадис ривоят қилганлар.
(170-бет)
Do'stlaringiz bilan baham: |