Ббк-63. 3(5Ў) М91 Мустафоев, Суюндик



Download 302,38 Kb.
bet3/39
Sana22.02.2022
Hajmi302,38 Kb.
#104698
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
УДК

7
С УҒД. МИЕНКОЛ.
Аввало, макон - Хатирчининг тарихий ўрни ҳақида сўз айтиш эҳтиёжи бор.
"Хатирчи" топоними (жой номи) ўтмиш қадим тари-хий манбаларда учрамаса-да, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси "Фан" нашриётида 1966 йилда бос-мадан чиққан "Хатирчи тумани тарихидан лавҳалар" ри-соласи муаллифи Р.Холмуродов ҳақли равишда эътироф этганидек, у Суғдиёна, Кушон, Турон, Мовароуннаҳр, Туркистон, Миёнкол номи билан аталган давлатлар тар-кибида бўлган. Суғдиёна (Самарқанд Суғди) ҳақида ман-баларда маълумотлар мавжуд. Сайёҳ ва олим Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад ал-Форсий ал-Истаҳрий: "Са-марқанд Суғди... У Бухоро чегарасига қадар Суғд дарё-си бўйлаб ўнг ва чап томондан узилмай давом этиб ке-лади, унинг катталиги шунчаки, кўкаламзор ва боғлар орасидан саккиз кун юрасан. Бу доимо сув оқиб туради-ган ариқлар билан ўраб олинган яхлит боғлардир, ўтлоқ-лар ва далалар ўртасида эса ҳовузлар бор. Дарёнинг ҳар икки ёқаси кўм-кўк дарахтзор ва экинзорлар би-лан қопланган. Яшил дарахтлар экинзорларни ҳимоя қилади, экинзорлардан кейин эса чорва моллари учун яйловлар ястанган. Бу ердаги ҳар бир шаҳар ва қиш-лоқда қўрғон бўлиб, у кўкаламзорлар орасида бамисоли сув ўзанлари билан тўқилган ва қасрлар жилваси билан безатилган яшил парча либосдек ярқираб туради. Суғд - Аллоҳ мамлакатларининг энг унумдор еридир, унда эса яхши дарахтлар ва мевалар, боғлар, ҳовуз ва оқар сувлар бор. Оқар сувли ариғи бўлмаган кўча ёки ҳовли камдан-кам учрайди" ("Самарқанд тарихи". I том. Тош-кент, 1976 йил, 47-бет).
"Сўғд дарёси" дейилганда Зарафшон дарёсини англаб
8
турибсиз, "ҳар бир шаҳар ва қишлоқда қўрғон" борлиги-иинг шарҳини келажак сатрларга қолдириб, "Сўғд" тушун-часини изоҳлашда тўхталсак:
"Самарқанд Суғди" - Ёрёйлоқдан то Бухорогача чўзил-|'<ш мевазорлар ва экинзорлар билан ўралган ерлар. ("Бо-бурнома", 68-бет.) Самарқанд Суғдининг Миёнколда жой-лашган қисми Нимсуғд (ярим Суғд) ёки Суғуди хурд (Ки-чик Суғд) деб аталган ("Самария". В.Л.Вяткин изоҳи, 226-
бет).
"Абдулланома" ("Шарафномайи шоҳий")нинг I жилди-нинг "Изоҳлар" бўлимидан (340-бет, "Фан" нашриёти, Тош-кент, 1966 йил) олинган юқоридаги изоҳ "Самарқанд Суғ-ди"нинг чегарасига аниқлик киритади. Яъни Ёрёйлоқдан (ҳозирги Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги Пиши-ғор зиёратгоҳи атрофи. "Бобурнома", 56-бет, Тошкент, "Юлдузча", 1989 йил) Бухорогача (чегарасигача). Ва унинг Миёнколда жойлашган қисми айрича аталиши ҳам эсла-тилади. Шу ўринда яна "Бобурном"а"га мурожаат этайлик: "...ва яна Кармана вилоятидур. Самарқанд билан Бухоро орасидадур. Яна Қоракўл вилоятидур. Борчадин поён об-рокдур. Бухородин етти йиғоч ғарб шимолийдур. Яхши тумоноти бор. Ул жумладан, Суғд тумани ва Суғдга пай-васта туманлардур. Боши Ёр яйлоқ (Ёрёйлоқ), оёғи Бухо-ро, бир йиғоч йўл йўқтурким, кент ва маъмура бўлмағай. Алдоқ машҳурдирким, Темурбек дегандурким: менинг бир боғим борким, тули ўттиз йиғочтур. Бу тумонотни деган-дур" (47-бет).
Демак, Суғд вилоятлардан ташкил топган бўлиб, За-рафшон дарёси оқими бўйлаб жойлашганлари Самарқанд Суғди деб аталган. Ва сувнинг тугаши (поён(и) об) Қоракўл вилояти ҳисобланган. Ҳозирги Хатирчи ерлари Кармана вилоятига мансуб бўлган. Бунинг яна бир далили Абдул-карим ас-Самъонийнинг "Насабнома" ("Ал-ансоб" асари-да "Карминия" - Бухородан ўн саккиз фарсах узоқлиқдаги шаҳар. У Бухоро ва Самарқанд Суғди оралиғида жойлаш-ган", (94-бет. "Бухоро" нашриёти. 2003 йил.) дейилишли-
гидадир. "Абдулланома"да (II том. 339-бет) қайд этилиши ча илк ўрта асрларда Зарафшон воҳаси Суғд ёки Суғдиё-на аталган. Кейинчалик икки қисмга бўлиб, Суғди Бухоро (Бухоро ва Қашқадарё водийси) ва Суғди Самарқандга ажратилган.
Биринчи хулоса шундан иборат бўладики, УШ-ХП аср-ларда ҳозирги Хатирчи ўрни Самарқанд Суғдида Кир-мина (Кармана) вилояти таркибида бўлган. Ёқут Ҳама-вий "Мўъжам ал-булдон"да қайд этишича, у ад-Дабу-сий (Дабусия қалъаси), Рағин, Искарон, Кушония, Кен-дукин, Бутанин, Арбинжон, Караз, Фурфар, Сангбат қишлоқ ва шаҳарларидан унча олис бўлмаган масофа-ларда жойлашган. (В.В.Бартольд. Сочинения. 1-т. стр.173-184). Ва у Миёнкол деб аталган сарҳадда ўрнашган. "Аб-дулланома"нинг "изоҳлар" бўлимида (284-рақамда): "Ми-ёнкол - Самарқанднинг жанубий қисмида, Зарафшон дарёсининг ўрта оқимида, унинг ирмоқлари бўлган Оқдарё ва Қорадарё ўртасидаги жой (узунлиги тахми-нан 100 км.); сероб, серунум жой (В.Л.Вяткин Абу То-ҳирхожанинг "Самария" асарига ёзган изоҳи. 340-бет.) деб таъкидланади. Аммо "Тарихи Ҳумоюн" асарида: "Ми-ёкол ҳудуди шимолдан Нурота, жанубий тарафи Қар-наб тоғларига бориб туташган. Маъмурий маркази Кар-мина. Вилоят саккиз ҳокимликка бўлинади: Кармина, Зиёвуддин, Хатирчи, Боғчаикалон, Нурота, Гужумсарой, Комимиғ, Янгиқўрғон" дейилади ("Тарихи Ҳумоюн". Гул-шаний. Душанбе. 14-20-бетлар).
Ушбу манба XIX асрга мансуб бўлиб, Хатирчи топони-микаси (жой номи) ҳақида ва Миёнкол хусусидаги аниқ-ликлари билан диққатга сазовор.
Милодий 1753 йил воқелиги тўғрисида ҳикоя қилувчи яна бир манбада айтилади: "1753 йил... 4 март куни Му-ҳаммад Раҳимхон Дабус қалъасига келиб ўрнашди. 5-6 мартда Хатирчи қалъасига кўчдилар, унинг ҳокими, Ис-моил баковул бор-йўғи ва хазинасини хон оёғига нисор этади. Кейин хон Пайшанба вилоятига ўтди".
10
"Зиёвуддин тарихи" муаллифи И.Санаевнинг 1988 йил-да "Фан" нашриётида чоп этилган тарихий манбадан кел-тирилган ушбу кўчирмасида ("Шарқ" нашриёт-матбаа кон-церни бош таҳририяти, Тошкент, 1955 йил, 187-бет) ҳам "Хатирчи" тилга олинади.
Бу хусусда Абдураҳмон Тамкиннинг "Ал-матла ал-фа-хира" китобида: "Қадимда Бухоро билан Самарқанд ўрта-сида узунлиги 12 фарсах келадиган (бир фарсах - 8 км.) девор солинган; бу жой деҳқончилик учун қулай бўлган на суғорилган; Хатирчи, Пайшанба, қалъаи Дабус каби бошқа кўплаб шаҳар ва қишлоқларга эга бўлган: Бухоро-дан Самарқандгача бўлган йўлни бу деворлар бўйлаб сак-киз кун мобайнида пиёда босиб ўтишган. Бу ҳудудни Ми-ёнколот деб аташган4.
Бухоро хонлиги таркибидаги вилоятлар баёнида: "Хон-ликдаги асосий шаҳарлар (вилоятлар, бекликлар) 19 та. Улар: Бухоро, Кармана, Зиёвуддин, Каттақўрғон, Самарқ-анд, Панжикент, Хатирчи, Нурота, Пайшанба, Челак, Ян-гиқўрғон, Жиззах, Ўратепа, Чоршанба - Ромитан, Пой-канд, Қоракўл, Чоржўй, Қарши ва Ғузор5. .
Юқоридаги маълумотларда йиллар уйғунлиги бор. Де-мак, Хатирчи жой номини шаклланиши шу даврларга хос бўлиб, у Миёнкол ҳудудида бўлган. Миёнколнинг маркази эса Кармана ҳисобланган. "Ламаҳот"да у айнан шу ифода-да келган: "(Шайх Худойдоди Валийнинг) асли ватанлари бўлган Кармана Миёнколидан 4-5 киши у зотнинг... ҳуж-раларига меҳмон бўлиб келишди" (73-бет.)
Юқоридаги кўчирмаларимиздан мақсад, Миёнкол кенг маънода улкан ҳудуд бўлиб, тор маънода "Карма-на Миёнколи" - Хатирчи Дабусия қалъаси ва атрофла-рини англатган деган фикрни ёқлаш6. Шу нуқтаи на-
4 М.А.Абдураимов. "Аграрнме отношения в Бухарском ханстве в
XVI- первой половине XIX века 1 т. "Фан". Ташкент, 1966, стр. 172.
5 Н.Хаников. "Бухоро хонлиги тавсифи. Санкт-Петербург. 1843,
78-79 бетлар.
6Кармана — қадимий диёр. 41-бет.
11
з ардан тарихнавс адиб Миркарим Осимнинг "Синган Сетор"7 қиссасидаги шоир Бобораҳим Машрабнинг Хатирчида "Қосим шайхнинг қабрларини кўргандиги" аслида Миёнкол марказида деб англашилса айнан ҳақиқат бўлади.
Ҳақиқатда, халқ тилида "Миянкол" шаклида оммалашиб кетган жой - Миёнкол Окдарё ва Қорадарё ўрталиғидаги 100 км. масофадаги ўлка. "Арабчада - Мовароуннаҳр, форс-тожикчада - Миёнкол, ўзбекча - икки сув оралиғи8.
"Миёнкол" атамаси кўплаб манбаларда учрайди. Жум-ладан, Истаҳрий, Ибн Ҳавқал, Муқаддасийларнинг асар-ларида "Миёнкол", "Миёнколот" тарзида ифодаланади. Бу сўзлар луғавий маъносига кўра: Миён - ўрта (бел); кол -анҳор, кичик дарё; от - эса кўплик қўшимчаси сифатида ягона ифодани ташкил этган.
Ўрни келганда шу нарсани ҳам айтиб ўтиш эҳтиёжи борки, болалигимида боболаримиз - авазсойлик нурота-ликлар "Миянкол" талаффузида Хатирчини назарда тути-шар эди. "Миянколга Хўжақул бозорига бордик" шакли-даги эътирофлари қулоғимизга сингиб. қолганини шу мав-зуга қўл ургач, яна хотирладик. "Хатирчи" топонимикаси (жой номи)нинг қандай пайдо бўлганлиги манбал<|рл<1 <шиқ учрамайди. Оғзаки баёнларда турлича таъриф н<1 тасав-вурлар машҳур. Улар воқеликлар ва тафсилотлар шарҳи бўлиб, баъзи бирларида заминга сув йўли ва тошқинлар хатар солганлиги сабабидан ҳосил бўлган дейилса, баъзи бирларида яНа бошқача талқинлар мавжуд.
Бу нуқтаи назарларни тасдиқ ёки инкор этарлик да-лиллари йўқ. Шуниси аниқки, қадим айёмдан бу ерда ин-сонлар яшаган. Қишлоқ ёки қалъа бўлганини инкор этиб бўлмайди, аммо унинг тараққийсига нима сабаб бўлицш мумкин? Янада соддароқ қилиб айтилса, Хатирчи шаҳар-часи ҳудудида тариҳийликка молик қандай ўрин бор?

'Хатирчи тумани тарихи, 8-бет.
8 Т.Нафасов. "Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати". Тошкент, "Ўқитувчи", 1988 йил, 118-бет.
Бу албатта, Гадой Селкин ҳазратларининг зиёратгоҳи ҳисобланади. Бинобар бу жой шу улуғ зотнинг дуолари баракоти ва сабабидан бунёд бўлган эмасмикин?
Эътиборингизни Хатирчи тумани ҳудудидаги айрим жойлар билан боғлиқ тафсилотларга қаратаман. Ўз замо-насида Лангар қўрғонининг обод ва машҳур бўлишига тоғ-кон хўжалиги; Чилаш қўрғони ободлигига шу ердаги иссиқ сув; Оқсоқол ота ва Мингёнғоқнинг эъзозланишига табиати, Кўксарой овозасига мармари сабабчи эканлиги-ни ортиқча исботлаб туришга ҳожат йўқ.
Шайх Гадой Селкиннинг шу ерга келиб ўрнашиши ва макон тутиши натижасида Хатирчи обод манзилга айла-ниб борган. Шу улуғ авлиё сабабидан теварак-атрофдан кўчиб келган халқ ҳисобига кенгайиб, улкан жой мақоми-га етган. Шунинг учун ҳам хатирчилик аллома, профессор Ғайбуллоҳ ас-Салом: "... Хатирчи туманинга файзу бара-кот бериб, нур таратиб турган машъал авлиё Гадой Сел-кин бўладилар. Ривоятларга кўра ул вали неъмат ҳазрати Баҳоуддин Балогардондан қўл олиш учун Тошкентдан са-фарга отланибдилар. Асли авлод-аждодлари етти пушти-гача тошкентлик бой-бадавлат киши бўлганлар. Абдураҳ-монбой экан ул зоти шарифнинг исмлари.
Минглаб қўйларини Бухоро тарафга ҳайдаб бораётган-ларидан ғойибдан хабар келган:
- Қаерда тўхтаб, нафас ростлаш чоғингизда қўлингиз-даги ҳассангиз бехосдан кўкарса, ўза ўша ер сизга абадий манзилгоҳ бўлади. '
Жаноб Абдураҳмонбой ҳозирги Хатирчи тупроғига етиб, таҳорат олдилар ва намози пешинни ўқишга тутиндилар.
Намоздан сўнг сафарга отланиб, ҳассаларини қўллари-га олмоқчи бўлганларида қарасаларки, қуруқ таёқ аллақа-чон томир отиб, барг чиқарибди. Шунда у зоти пок отдан тушадилар, мана шу ер менинг маконим деб, шоён этиб, ўша ерда турғун яшаб қолганлар... ва Хатирчини Хатирчи қилиб турган валломат инсон, табаррук зот бизнинг маъ-навий қиблагоҳимиз Пир Гадой Селкин бўладилар", деб шукрона ёзишлари ҳам бесабаб эмас эди.
Д арҳақиқат, узоқ йиллар ортидан айтилаётган фахру эҳтиром қатида муқаддас сирлар бор. Уларни англаш мо-ҳиятини тушуниш ва идрок этишлик учун яна «нимадир» билиш керак бўлади. Хатирчилик заҳматкаш ўлкашунос Хамид Мавлонов ёзганидек: "Янгиработ қўрғонини (Хатир-чи тумани маркази шу ном билан ҳам аталади) дайработ томони ботқоқлик, тўқайзор, қамишзор, турли дарахтлар билан қопланган хатарли жой бўлган экан. Гадой Селкин бобо макон тутганларидан кейин дарё ўзанини ўзгартириб, пастга оқа бошлабди ва хавф-хатар йўқолибди. Ҳазрат-нинг даъвати билан одамлар дарахтларни кесиб, қамиш-ларни ўриб, ботқоқликларни қуритиб, дарахтлардан бешик, эшик, арава, дарвоза ясаб, қамишлардан бўйра тўқиб, тур-ли касбларни ўргана бошлаганлар... ва шу ерда масжид қури-лишига асос солинган9. (Шайх Гадой Селкин ҳақида кела-жак сатрларда яна тўхталиб ўтилади.)
Шу ўринда бир таъкидимиз борки, Хатирчи ва унга ёндош бўлган Қоратоғ ва Оқтоғ бағирларида, Зарафшон соҳиллари бўйлаб жойлашган манзилларда Яссавия тари-қати кенг ёйилиб, машҳур бўлган. Унинг қанчалик ҳақиқат эканлигини "Ота" (ото)га нисбат берилган табаррук зиё-ратгоҳлар билан қиёслайдиган бўлсак, бундай жойлар Хатирчида ҳам анча мунча. Улар жумласига Садр ртЛ| Бадр ота, Полвон ота, Қулоқ дта, Оқсоқол ота каби кўплаб жойларни мисол келтиришимиз мумкин. Бу ҳусусда ҳам алоҳида сўз айтиш навбати келишлигини эслатиб, асосий мавзуга қайтадиган бўлсак, ҳозирги Хатирчи тумани сар-ҳадидаги тарихий машҳур ўринлар ўрта асрларга оид қатор манбаларда учрайди.
Улардан бири Куфин (айрим манбаларда Куфайн тар-зида ҳам таржима қилинган) (^ ^) ва яна бири Майдон (|о I о_-) дир. Бу жойларда яшаган ва фаолият кўрсатган азизлар, авлиёлар, уламолар Куфиний (1^*&') ва Майдо-ний (^ I -^ 1| тахаллуслари билан тилга олинганлар.
9 Ҳ.Мавлонов. Шайх Гадой Селкин Ҳазратлари. Навоий. 2006 йил, 10-бет.
* * *
Абдулкарим ас-Самъонийнинг (1113-1167) "Насабнома" ("Ал-ансоб) асари мавжуд насабномаларнинг қадимийси ва мўътабарларидан бўлиб, мусулмон оламида VIII-XII ас-рларда машҳур бўлган уламолар ҳақида қисқа ва аниқ маълумотлар бериши билан нодир ҳисобланади. Жумла-дан, китобда ^Ш-ХП асрларда яшаган ўзбекистонлик олим-лар ҳам қайд этилади. Асар Марказий Осиё тарихи ва маданиятининг бебаҳо манбадир.
Шаркда Котиб Чалабий, Ғарбда Ҳожи Халифа номлари билан машҳур бўлган Мустафо ибн Абдуллоҳ ал-Қустун-тиний (1609-1657) "Кашф аз-зунун" асарида 9512 та муал-лифнинг 14501 китоби ҳақида баён бериб, "насабномалар-нинг мукаммали" деб таърифлайди.
* * * Куфин (арабча: куф - бойўғли, бойқуш) - Бухоро қиш-лоқларидан (96-бет) деб эътироф этилади, яъни Бухоро дав-латига қарашли қишлоқ деган мазмунда ифодаланади. Бу-нинг исботини Наршахийнинг "Бухоро тарихи" асари орқ-али англаш мумкин. Унда "Кармана Бухоро қишлоқлари жумласидан бўлиб, унинг суви Бухоро сувидан келади"10. Айнан шу фикр Нур (Нурота), Тавоис (Қизилтепа тумани-даги қишлоқ, Ромтин (Ромитан. Ромитан тумани маркази) ҳақида ҳам эътироф топган.
Куфин баъзи бир манбаларда қалъа сифатида тилга оли-
нади. Жумладан, "Хатирчи тумани тарихидан лавҳалар"
муаллифининг Абдураззоқ Самарқандийнинг "Матлаи Саъ-
дайн ва Мажмаи Баҳрайн" асаридан келтирган ихтибосида
(кўчирма): "...1419 йилнинг декабр ойида Мирзо Улуғбек
Бухородан қайтар экан, туманимиздаги (Хатирчи) Куфин
қалъасида тўхтаган. ...Орадан қирқ йил ўтгач, яъни 1460
йилда Улуғбекнинг набираси Муҳаммад Жуқий ҳам Балх
ҳокими Абу Саидга қарши курашнинг режасини тузиб олмоқ
учун ана шу қалъада ҳарбий кенгаш ўтказган... Буг қалъа

15

10Тошкент. "Камалак" нашриёти, 1991.
( ҳозирги) Эшмурод Абиев ва Мирзо Улуғбек номли жамоа хўжаликлари (ҳозирда фермерлар уюшмаси - М.С.) ўрта-сидаги Янги йўл устахонасининг жануб томонидан жой-лашган. Ҳозирда тепалик ҳолига келиб қолган бу қалъа бир вақтлар обод мустаҳкам бўлган"11.
Қалъани УШ-ХИ асрлардан бошлаб XV асргача мавжуд эканлиги юқоридаги сатрлардан англашилади. Номлани-шига кўра дастлаб араблар томонидан истеҳком қилин-ганмикин деган тасаввур уйғотади.
Шунингдек, Боқирнинг "Баҳоуддин Балогардон", Ҳофиз Таниш Бухорийнинг "Абдулланома", Олим Шайх Азизон-нинг "Ламаҳот", Нажмуддин Насафийнинг "Лл-к,<шд фий зикри уламои Самарқанд" каби қадимий, С.Иноятовнинг "Соҳибқирон ва Темурийлар назари тушгап дигр", И.Са-наевнинг "Зиёвуддин тарихи" каби замондош мус1ллп(|)лар-нинг асарларида ҳам Куфин бевосита Хатирчига д<1хилдор эканлиги илмий исботини топган.
Бу заминда илм тараққий топган ва улуғ уламолсф фа-олият кўрсатганлар. Бу борада Хатирчининг (Куфип) ҳам ўз ўрни бўлган. Кенгроқ қамровда баҳо бериладишп < |ўлса, Хатирчига туташ: Кармина, Мизёмажкасий, Арбинжш! (Ра-бйнжан), Исфаранж, Искарон (Кушония), Исмисап, Лндоқ, Бужайр, Бардод, Бинкат, Тахсонжкас, Ҳожибий, Худфи-ррн,.Хушуфағнийг Хайдаштар, Дабусия, Роғин, Размоч, Рас--*■ тағфар, Рустуфағи, Зор, Зовар, Закок, Соғарж, Суғд, ('ан-кабос, Шобжон, Ғунжир, Фаранкад, Фай, Карзон, Кабуд, Каданг Кушония, Камард, Кандукин, Навкадак, Навк<)д Ху-димаккан шаҳар, қалъа ва рустоқларда (қишлоқ) ҳам илм тараққий топган бўлиб, улуғ уламоларининг номлари та-рихий манбаларда ҳурмат билан тилга олинади.
Ҳозирда бу жойларнинг асосий кўпчилиги қандай ата-лишини билмасак-да, назарда тутилган манзиллар бир-бирига туташ бўлганлиги манбаларда қайд этилган.
Ўтмиш маънавиятимизни бойитишда азизланган шахс-ларнинг жойлари ва номларини билиб қўйишлик ҳам маъ-
" Р.Холмуродов "Хатарчи тумани". Тошкент. "Фан" нашриёти. 20-бет.

Download 302,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish