Баҳтли оила 1 Кириш



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

Ҳазрати Алининг хафалиги.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) бир кун Фотима (р.а.)нинг уйига кирдилар. Ҳазрати 
Алини уйда кўрмагач:
- Амакингни ўғли қаерда? - деб сўрадилар. Фотима (р.а.):
- Орамизда бир нарса бўлган эди. Мендан хафа бўлиб ёнимда ухлашни хоҳламай 
чиқиб кетди, - дедилар. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) Саҳл ибн Саъдга:
- Али қаерда, бор қараб кел, - дедилар. У бориб келди ва:
- Эй Расулуллоҳ, у масжидда ухлаб ётибди, - деди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) масжидга бориб, Ҳазрати Алини ён бошлаб ётган, кўйнаги бир 
томонга тушиб вужуди тупроқ бўлганини кўргач:
- Тур, эй, Абу Туроб, деб устидаги чангларни, тупроқларни қоқа бошладилар.
122


Ҳазрати Алини "Абу Туроб" деб чақириш унга жуда ёқар эди. Биз намунали оила 
сифатида тақдим этган ва ораларидаги муҳаббатга ҳавас қилган ва Ҳазрати Али ва 
Ҳазрати Фотима ўртасида ҳам баъзан кичик хафагарчиликлар бўлган.
Умар шундай бўлса...
Ҳазрати Умар халифалик даврида бир одам аёлидан шикоят қилиш учун унинг уйига 
келиб, эшигининг олдида чиқишини кутиб ўтирганда, ичкаридан шовқин эшитилади. 
Ҳазрати Умарнинг аёли эри халифага бақириб ётибди, лекин Умар оғзини очиб аёлига 
ҳеч нарса демасдан турибди. Буни кўрган одам бўйнини эгиб:
«Шиддатли ва қаттиққул бўлишига қарамасдан, амир ал мўъминин Умарнинг аҳволи 
шундай бўлса, менинг ҳолим қандай бўлади», деб туриб кетар экан, халифа ташқарига 
чиқади ва унинг орасидан чақириб:
- Нимага келдинг? - деб сўрайди.
- Эй мўъминларнинг амири! Аёлимнинг ёмон хулқ-атворини ва менга нисбатан 
ҳадиддан ошишини сизга шикоят қилиш учун келган эдим. Аёлингизнинг сизга 
бақирганини эшитиб айтишдан воз кечдим. Мўъминларнинг амири аёли билан шундай 
бўлса, менинг дардимга қандай даво топади?
- Дўстим! Аёлимнинг устимдаги ҳақлари туфайли сабр қиляпман. Зеро, у овқатимни 
пиширади, кийим ювади, болаларимни тарбиялайди. Ҳолбуки, у бу ишларни қилиш 
мажбуриятида эмас. Бунинг устига кўнглимни ҳаромга майл қилишига ғов бўладиган 
ҳам удир. Шу сабабли унинг жабрига ҳам чидайман.
- Эй мўъминларнинг амири! Менинг аёлим ҳам шундай.
- Бор дўстим аёлингнинг феълига сабр қил. Ҳаёт кўз очиб-юмгунча ўтиб кетади.
2. Насиҳат.
Эр-хотин орасида келишмовчиликлар туғилган пайтларда муаммоларни ечилиши 
учун Қуръони Карим тавсия этган чораларни қўллаш ўринли:
"...Бас, ибодат-тоатли ва эрлари йўқлигида Аллоҳнинг ҳифзу-ҳимояти билан
(эрларининг мол-мулкларини ва ўз иффатларини) сақловчи хотинлар - яхши 
хотунлардир. Хотинларингизнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга панд-
насиҳат қилинглар, сўнг (яъни насиҳатларингиз кор қилмаса) уларни ётоқларда тарк
123


қилингиз (улар билан бир жойда ётманг, яқинлашманг), сўнгра (яъни шунда ҳам 
сизларга бўйинсунмасалар) уринглар. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши 
бошқа йўл ахтарманглар. Албатта, Аллоҳ энг юксак ва буюк зотдир" 
(Нисо сураси, 34-
оят).
Эр аёлига самимий тарзда, муҳаббат билан насиҳат қилади. Қилинган хатоларни 
мулойимлик билан айтади. ўзининг камчиликлари бўлса, тан олиб тузатишга ҳаракат 
қилади. Вазиятга қараб насиҳатнинг меъёрини белгилайди. Ақлига ва кўнглига хитоб 
қилади. Келишмовчиликни ўзлари ва болалари учун ёмон нарсаларга олиб келишини 
айтади.
3. Ётоқда ёлғиз қолдириш.
Насиҳатдан натижа бўлмаса, иккинчи босқичга ўтади. Бу аёлни ётоқда ёлғиз 
қолдириш, яъни ундан норизо бўлиш тактикасидир. Бу жазо уни ўзига келтириши 
мумкин. Лекин бу жазони узоқ муддат давом этиши маъқул эмас. Акс таъсир қилиши 
мумкин. Бу фақат уй ичида бўлади ва бошқалардан яширилади. Ҳатто болаларга ҳам 
билдирилмайди. Бу аснода аёл билан гаплашиб, пиширган нарсаси еяверади. Жинсий 
алоқадан ташқари бошқа ҳамма эҳтиёжлари қондирилади. Фақат ётоқда унда тескари 
тарзда ётилади. Ётоқхона ҳам айрилмайди.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish