Баҳтли оила 1 Кириш



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

8. Ман қилинган ишлар.
Эр-хотин жинсий ҳаётда ҳам маълум принципларга амал қилиш мажбуриятида. Аёл 
ҳайз ва чиллали (нифос) ҳолатда бўлса, жинсий алоқа қилиш ҳаромдир. Бу Қуръони 
Каримда шундай изоҳланади:
Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: "У кўнгилсиз-нопок нарсадир. Бас, ҳайз 
пайтида аёлларингиздан четланингиз ва то покланмагунларича уларга яқинлашмангиз! 
Пок бўлганларидан кейин уларга Аллоҳ буюрган тарафдан келингиз! Албатта Аллоҳ
тавба қилувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади
" (Бақара сураси, 222-
оят).
Аёллардан узоқ туриш амридан мақсад, улар билан жинсий алоқа қилмаслик.
Яҳудийлар ҳайз ҳолатдаги аёл бир тўшакда ётмайдилар. Уларни пиширганларини 
емайдилар. Уларни айириб қўйишади. Исломда эса аёл бу тарзда айирилмайди. Жинсий 
алоқадан ташқари ҳамма нарса одатдагидай давом этади.
114


Бу пайтда жинсий алоқа қилганлар тавба қилиб, кейин бир, бир ярим динор 
атрофида каффорат беришлари лозим. Бир динор тахминан 4,8 гр олтин миқдорига 
тенг. Бу соғлик томондан ҳам зарарлидир. Аёлни қийнаб, бачадон касаллигини 
келтириб чиқаради. Аёлга орқа тарафдан яқинлашиш ҳам ҳаромдир ва буни 
қиладиганлар лаънатланган.
Жинсий алоқа одоби.
Жинсий алоқани мақсадга мос бўлиши учун диний ва тиббий бир қанча хусусларга 
амал қилиш керак.
1. Эр-хотин учун мос вақтни танлаш. Иккиси ҳам жисмоний ва руҳий тайёр 
бўлишлари керак.
2. Бир-бирларини қондирадиган даражада бўлиш, юз пардози, ҳид, тозалик ва 
бошқа томонларга эътибор бериш.
3. Ёқиш учун ширин сўзлар айтиш ва ҳаракат қилиш.
4. Бисмиллоҳ билан бошлаш. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) шундай дейдилар:
5. "Бирингиз аёли билан жинсий алоқа қилмоқчи бўлса, шундай десин: Бисмиллоҳ, 
Аллоҳим! Бизни ва бизга берадиган боламизни шайтондан сақла".
6. Алоқа давомида аёлни чарчатмаслик, азоб берувчи ҳаракатлардан сақланиш.
7. Бўшаниш билан дарров туриб кетмасдан, аёлини эркалаб, суйиб, кўнгилини 
кўтариш.
8. Фарзанд ва ҳайвон ёнида алоқа қилмаслик.
9. Иш битгандан кейин уч томчи бўлса-да, таҳорат ушатиш, токи маний батамом 
тушиб кетсин.
10. Бўшалгандан сўнг ўнг томони билан бироз ётиш.
11. Жинсий алоқаларни бошқаларга айтмасин. Зеро, бу фитнага сабаб бўлиши 
мумкин.
12. Меъёр сақлаш. Кўкрак сутини соғиш керак. Акс ҳолда сут тўхтайди.
13. Жинсий алоқани ёпинчиқ остида қилиш. Жинсий аъзоларга қараш борасида 
турли фикрлар бор.
115


14. Алоқага майлда ҳам бўшаниш каби баробар бўлмоқ.
15. Ҳайз кунларида эр-хотин бир-бирларини жунбушга келтириб, алоқага олиб 
борувчи ҳаракатлардан эҳтиёт бўлиш.
16. Жинсий кучни заифлатадиган ҳаракатлардан сақланиш.
Жинсий алоқадан мақсад инсон табиатида бўлган истакни шаръий йўл билан 
қондириш, жамият учун энг катта хавф бўлган фаҳш ботқоғига ботмаслик ва гўзал ҳаёт 
кечиришдир. Бу оламда ҳар нарса оддий бир воситадан иборат. Жинсий алоқа ғоя эмас, 
насл давомини таъминлаш воситасидир.
Афсуски оилани қурбон қилиб, иффат ва номус тижоратчилари ифлос фойдалар 
учун наслларни барбод этишда давом этмоқдалар.
Зино
Ислом оила қуришни ташвиқ қилиб, эр-хотин ўртасидаги муносабатни ибодат деб 
қабул қилар экан, зинони қаттиқ қоралаб, мўъминларни бундан қайтарган.
"
Зинога яқинлашмангизлар! Чунки (бу) бузуқликдир - энг ёмон йўлдир
" (Исро сураси, 
32-оят).
Ояти каримада Жаноби Ҳақ "Зино қилманглар" эмас, "зинога яқинлашманглар" дея 
нозик бир нуқтага ишора қилади. Фақат зино эмас, балки зинога олиб борувчи 
воситалар ҳам ман қилинган. Киши зино муҳитига кирса, шаҳватининг олдида иродаси 
заифлашиб, ўзини тия олмаслиги муқаррар. Шу туфайли Жаноби Ҳақ ёмонликка 
бошловчи сабабларни бартараф этишни кўзлаган.
Зино фаришталар сажда қилган, мавжудотларнинг энг шарафлиси бўлган инсонлик 
номига ҳурматсизлик ва тажовуздир. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
"Бир жамиятда зино ва рибо (фоизга қарз бериш) кўпайса, у жамият ўзини 
Аллоҳнинг азобига дучор қилибди".
"Зино қилган кимса мўъмин бўлган ҳолатда зино қилмайди. ўғри мўъмин бўлгани 
ҳолда ўғрилик қилмайди ва инсон мўъмин экан, маст қилувчи ичимли ичмайди".
Бу ҳаром ишларни ҳалол демаса диндан чиқмайди. Лекин комил бир мўъминга зино, 
ўғрилик ва мастлик каби ишлар умуман ярашмайди.
116


Жаноби Ҳақ эркак ва аёлни бир-бирларига мойил қилиб яратган ва бу майлни 
қондириш учун никоҳ шартини қўйган, никоҳдан ташқари алоқаларни ман қилган. 
Никоҳ инсонларни бошқа мавжудотлардан ажратадиган энг асосий фазилатдир.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish