Баҳтли оила 1 Кириш


Зинонинг даҳшатли зарарлари



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

Зинонинг даҳшатли зарарлари
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) зинонинг дунё ва охиратдаги зарарлари борасида шундай 
деганлар:
"Эй инсонлар, зинодан сақланинглар! Чунки зинонинг дунё ва охиратда олти зарари 
бор. Дунёдаги зарарлари:
1. Инсоннинг обрўсини туширади.
2. Фақирликка сабаб бўлади.
3. Умрни қисқартиради.
Охиратдаги зарарларига келсак:
1. Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўлади.
2. Ҳисоб бериши қийинлашади.
3. Жаҳаннам азобига дучор бўлади".
Бошқаларининг ор-номусига кўз олайтирувчи инсонлар севилмайди. Бундайлар ҳам 
ўзларининг, ҳам оилаларининг обрўсини йўқ қилади.
Зино, шаксиз, фақирликка йўл очади. Қийинчилик билан топилган мол-дунёни 
фаҳшга сарфланиб, номусларини сотиб кун кўраётган фоҳишаларнинг кўпайишига 
сабаб бўлади.
Асримизнинг вабоси деб тан олинган ОИТС (СПИД)нинг бош сабаби ношаръий 
алоқалардир. Сифлис, сўзак каби қанча биз билмаган касалликларга сабаб бўлган зино 
маънавиятимиздан ташқари, жисмоний тузилишимизни ҳам барбод қилмоқда. 
Аллоҳнинг ҳар бир таъқиқида кўп ҳикматлар бор. Машҳур психолог доктор Мазҳар 
Усмоннинг таъкидлашича, фоҳишаларнинг кўпчилиги руҳий касаликка чалиб, фаҳш 
ҳаёти жинниликни келтириб чиқараркан. Кечқурун уйқусизлик, истамасдан ҳаяжонли 
117


бир шаҳват ҳаётига кириш, қўрқув ва қизғанчиқлик, мастлик, сифлис ва ҳоказо 
ҳолатлар жисмоний ва руҳий тузилишини вайрон қилади.
Фоҳишаларнинг кўпчилиги ахмоқ бўлади. Бир эркак ёки бир аёл даллол ахмоқлиги 
учун уни осонликча алдайди, фаҳшга судрайди, тушган чоҳининг жирканч эканлигини 
ё тушунади, ё тушунмайди. Фаҳш ботқоқлиги ичида чираниб, чираниб, чириб кетади.
Маънавияти бутун, ҳалол сут эмган бир аёл ҳаётнинг ҳеч бир қийинчилиги туфайли 
фаҳш қаршисида тиз чўкмайди. Бебаҳо иффату ҳаёсини ор-номусини кайфу-сафога 
қурбон қилмайди. Лойқа сувга тушмайди.
Зинонинг охиратдаги зарарларига келсак, булар янада даҳшатлидир. Мўъмин учун 
энг катта офат Аллоҳнинг розилигини йўқотишдир. Жаноби Ҳақ зино қилганлардан 
рози эмас. Дунёдаги озгина завқ учун абадий ҳаётни фалокат ҳолига келтириш ақлли 
инсоннинг иши эмас. Асал нақадар лаззатли бўлса ҳам, агар ичида заҳар борлигини 
билса, унга ҳеч ким яқинлашмайди. Лекин, афсуски, инсон боласи ҳаром ишларнинг 
жозибаси қаршисида ожиз қолиб, нафс ва шайтоннинг тузоғига илинмоқда.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish