Қайси бири қариялар уйи?
Ота-онани кексайган чоғида кўпроқ эътиборга муҳтож бўлади. Бу пайтда уларни
янаям ҳурмат қилиш ва уларнинг олдида зинхор ва зинхор "уф" демаслик Исломнинг
қатъий буйруғидир. Кексаларнинг жисмоний ва руҳий муаммолари кўпроқ бўлади. Бу
муаммоларни ечадиган жой оиладир. Уларни оиладан ташқарига чиқариш катта
муаммолар келтиради. Минг афсуски, бугун кўп қариялар ўз фарзандлари томонидан
ёлғизликка маҳкум қилинмоқда.
Ғарб давлатларида қарияларнинг катта муамоларини ечиш учун янги ташкилотлар
ташкил қилинди. Бизда эса бу ташкилот "Қариялар уйи" номи остида ёзилган. Лекин
ғарбликлар бу бир ечим эмаслигини, аксинча, қарияларга кўп азоблар келтирганини
қатъий бир шаклда тушуниб етдилар.
Тадқиқотларга кўра, ғарб давлатларида қарияларни учдан бир қисми ёлғиз, ярмиси
турмуш ўртоқлари билан бирга яшамоқда. 10 фоизи фарзандлари билан бирга. Оиласиз
яшаётган карияларда руҳий тушкунлик кўпроқ учрайди. Туркияда ўтказилган
текширувларга кўра эса, қариялар уйида яшайдиганларнинг 40,8 фоизи уйларида
яшайдиганларнинг 28,7 фоизи руҳий тушкунлик кайфиятида бўлган. Уйда яшайдиган
қарияларнинг 8 фоизи ёлғиз, 21,6 фоизи турмуш ўртоғи билан, 66,6 фоизи бола-чақаси
ва турмуш ўртоғи, 4,6 фоизи бошқа қариндошлари билан яшамоқда. Кўриниб
турибдики, Туркияда ғарбникидан фарқли ўлароқ, кексалар фарзандлари билан
100
яшамоқдалар. Аммо шаҳарлашиш ва ғарбнинг баъзи урф-одатлари тез ўтиши
натижасида бу нисбат ғарбникига ўхшаб қолишини кўрсатмоқда.
Қарияларни тез тушкунликка тушишини Доктор Паул Эарнест Адолф шундай
изоҳлайди:
«Мен даволаётган беморлар орасида сон суяги синган етмиш ёшлардаги бир аёл бор
эди. Рентгенда олинаётган натижалар унинг бадан тўқимаси тузалаётганидан далолат
бермоқда эди. Қария аёлга тузалаётганини айтиб, унга хушхабар етказдим. Бош жарроҳ
менга унинг ҳеч нарсага таянмасдан юра олишини ва бир кундан кейин унга рухсат
бериш мумкинлигини айтди. ўша куни якшанба куни эди. Аёлнинг қизи келганди, унга
онасининг тузалганини, эртага олиб кетишини айтдим. У менга ҳеч нарса демай,
онасига қаради ва уни уйига олиб бора олмаслигини, "қариялар уйида" яшаши
яхшироқлигини айтди. Бир неча соатдан сўнг бемор кампирни каравотда маҳзун
ўтирганини кўрдим. Эртасига усинган сон суягининг эмас, парчаланган қалбининг
оғриғи билан оламдан ўтган эди. Унинг парчаланган қалбига дармон топа олмадим".
Ота-онани кексайган чоғларида ҳурмат қилиш ва иззат-икром кўрсатиш энг
аҳамиятли вазифадир. Уларнинг ҳуқуқи ҳам моддий, ҳам маънавий томондан таъминот
остига олинган. Моддий таъминот болалар ва бошқа қариндошлар томонидан
бериладиган кундалик тирикчилик. Маънавий таъминот эса ота-онага итоат қилиш
Аллоҳга итоат қилиш билан баробар бўлиши, кўнгилларга ота-она севгиси ва
ҳурматини жойлаштирилишидир.
Бир мусулмон мажбур бўлмагунча ота-онасини оиладан
ташқарига чиқариб юбормайди. Чунки ҳақиқий ҳузур оилада, қариялар уйида эмас.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.):
"Бели букилган қариялар бўлмаганда эди, балолар устларингизга сел каби тўкилар
эди",
- дегандилар.
Уларга хизмат қилиш жаннатга эришишни энг қисқа йўлидир. Ҳазрати Пайғамбар
(с.а.в.) шундай дедилар:
"Кекса ота-онасига хизмат қилиб, жаннатга эришмаганларнинг бурни ерга
ишқалансин".
101
Do'stlaringiz bilan baham: |