102
11-БОБ
230. Менинг ходимим олий таълим муассасасига киришга қарор қилди ва унга
таътил беришни сўраяпти. У бу йилда таътилда бўлган, нимага мен унга яна
таътил беришим керак?
Меҳнат кодексининг 254-моддасига мувофиқ, кириш имтиҳонлари топширишга
рухсат этилган ходимларга олий ўқув юртларига кириш учун камида ўн беш
календарь кун, муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади, ўқув
юртлари жойлашган ерга бориш ва қайтиб келиш вақти бу ҳисобга кирмайди.
Шундай экан сиз унга ойлик иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил беришингиз лозим.
231. Бизнинг иккита кичкина боламиз бор. Менинг турмуш ўртоғим ишдан
чарчаб келади ва рўзғор ишларини қилишга мадори қолмайди. Наҳотки
ишлайдиган аёлларга бирор бир имтиёз бўлмаса?
Албатта бор. «Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида»ги Қонунга
асосан хамда Меҳнат кодексининг 2281-моддасига кўра, уч ёшга тўлмаган
болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган
муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга иш вақтининг ҳафтасига
ўттиз беш соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.
Иш вақтининг қисқартирилган муддати чоғида ушбу аёллар меҳнатига ҳақ ҳар
кунги тўлиқ иш муддати чоғида тегишли тоифадаги ходимлар учун белгиланган
миқдорда тўланади. Ушбу қоида бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган корхона
ва ташкилотларда ишлайдиган аёлларга тадбиқ этилишига эътибор бериш лозим.
Бюджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган корхоналарда бундай имтиёзлар
жамоа
шартномасида назарда тутилиб, корхона ҳисобидан берилиши мумкин.
Меҳнат кодексининг 119-моддаси, 1-чи қисмига кўра, ходим билан иш берувчи
ўртасидаги келишувга биноан, ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз
иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин. Бироқ, ушбу қоидадан
мустасно ҳолатда иш берувчи, ходимнинг хоҳишига кўра, тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз
иш ҳафтаси белгилаб қўйиши шарт. Бу мажбурият Меҳнат кодексининг 229-моддасида
белгиланган бўлиб, унга кўра, ҳомиладор аёлнинг, ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн
олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлнинг, шу жумладан ҳомийлигида шундай
боласи бор аёлнинг ёки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган
шахснинг илтимосига кўра, иш берувчи тиббий хулосага мувофиқ уларга тўлиқсиз иш
куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбурдир.
232. Мен яқинда она бўлдим. Ҳозирда менга йирик бир компаниядан яхши таклиф
тушди. Мен у ерда иш бошламоқчиман, лекин кундуз куни боламга қараш учун
ишдан чалғишим раҳбарият томонидан салбий қаралишидан қўрқаяпман. Мени
-
кига ўхшаган бундай ҳолатлар ҳақида қонунчиликда бирон нарса дейилганми?
103
11-БОБ
Ҳа, дейилган. Икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга, дам олиш ва овқатланиш
учун бериладиган танаффусдан ташқари, болани овқатлантириш учун қўшимча
танаффуслар ҳам берилади (Меҳнат кодексининг 236-моддаси 1-чи қисми). Бу
танаффуслар камида ҳар уч соатда бир марта ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган
муддат билан берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бўлган
тақдирда, танаффуснинг муддати камида бир соат қилиб белгиланади.
Болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар иш вақтига киритилади
ва ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоби бўйича ҳақ тўланади.
Боласи бор аёлнинг хоҳишига кўра, болани овқатлантириш учун бериладиган
танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун белгиланган танаффусга қўшиб бери-
лиши ёки умумлаштирилиб, иш кунининг (иш сменасининг) бошига ёки охирига
кўчирилиб, иш куни (иш сменаси) шунга яраша қисқартирилиши мумкин.
Бу танаффусларнинг аниқ муддати ва уларни бериш тартиби жамоа шартно-
масида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки
ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгилаб қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: