Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

237. Мен таҳририятда ишлайман ва иш вақтимнинг асосий қисмини компьютер 
олдида ўтказаман. Бизнинг бошлиғимиз жуда хам яхши тушунадиган одам. Агар 
ундан ҳомиладорлик вақтимда мени енгилроқ ишга ўтказишни сўраб мурожаат 


105
11-БОБ
қилсам у мени рад қилмайди. Лекин, мен иш ҳақимни сақлаб қолмоқчиман. Ушбу 
ҳолатда мен қандай қилиб, иш ҳақимни сақлаб қолишим мумкин?
Меҳнат кодексининг 226-моддаси 1-чи қисмига кўра, тиббий хулосага 
мувофиқ ҳомиладор аёлларнинг ишлаб чиқариш нормалари, хизмат кўрсатиш 
нормалари камайтирилади ёки улар аввалги ишларидаги ўртача ойлик иш 
ҳақи сақланган ҳолда енгилроқ ёхуд ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг 
таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказилади.
Мазкур модданинг 2-чи қисмига кўра, ҳомиладор аёлга енгилроқ ёки ноқулай 
ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳоли бўлган иш бериш масаласи ҳал этилгунга 
қадар, у ана шу сабабдан ишга чиқмаган барча иш кунлари учун ўртача ойлик иш 
ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этилиши лозим.
238. Мен ёлғиз икки болани (8 ва 4 ёшли) вояга етказмоқдаман. Иш берувчи 
мендан иш вақтидан ташқари тунги сменада ишлашни талаб қилмоқда. 
Лекин мен болаларимни ёлғиз қолдираолмайман. Иш берувчи мени ишдан 
бўшатиши мумкинми?
Меҳнат кодексининг 238-моддасига кўра, аёлларга оналик билан боғлиқ ҳолда 
бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар, яъни тунги ишларга ва иш вақтидан ташқари 
ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб этишни ва хизмат сафарларига юборишни 
чеклаш, шунингдек қўшимча таътиллар бериш, имтиёзли иш режимларини ўрнатиш 
ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган бошқа 
кафолатлар ва имтиёзлар, онасиз болаларни тарбиялаётган оталарга ҳам татбиқ этилади.
Юқоридагига кўра, иш берувчи онасиз болаларни тарбиялаётган ота сифатида сизнинг 
розилигизсиз тунги сменага ёки ишдан ташқари вақтдаги ишга жалб этиши мумкин эмас.
239. Мен бола парваришлаш таътилидаман. Фарзандим тўққиз ойлик бўлди. Кеча 
кечқурун мени иш жойимдан қўнғироқ қилишиб, корхонамиз тугатилаётганлиги 
сабабли мени ишдан бўшашимни сўрашди. Менга меҳнат шартномасини 
ўз хоҳишимга кўра, иш ўринларини қисқартирилиши муносабати билан ёки 
томонларнинг ўзаро келишуви билан бекор қилиш таклифини беришди. Ушбу 
ҳолатда менинг ҳуқуқим бузилмаяптими ва мен қайси тартибда бўшашим керак?
Агар, корхона ҳақиқатдан ҳам тугатилаётган бўлса, унда қонун бузилмаяпти. 
Меҳнат кодексининг 237-моддасига кўра, ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган 
боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг 
ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай 
тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси 
уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади.


106
11-БОБ
Сиз, корхона ҳақиқатдан ҳам тугатилаётгани ёки иш ўринларининг қисқарти-
рилаётганини билишингиз лозим. Агар, иш ўринлари қисқартирилаётган бўлса, 
ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат 
шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди.
240. Менинг қизим 6 йилдан буён йирик компанияда ишлайди. Яқинда ишхонасида 
иш ўринларининг қисқартирилиши муносабати билан унга икки ҳисса миқдорда 
компенсация тўлашни таклиф қилиб, ўз хоҳишига кўра ишдан бўшашни 
айтишган. Қизимнинг икки ёшли фарзанди бўлса ҳам бола парваришлаш 
таътилига чиқмади, чунки болани турмуш ўртоғим билан бирга парвариш 
қилиб келаяпмиз. Қизим қандай қилиб, ўз ишида қолиши мумкин?
Меҳнат кодексининг 237-моддасига асосан, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар 
билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор 
қилишга йўл қўйилмайди. Меҳнат кодексининг 97-моддаси, 1-чи қисми, 1-бандига 
кўра, иш берувчи фақатгина қизингиз билан келишиб, меҳнат шартномасини бекор 
қилиши мумкин. Ушбу асосга кўра, меҳнат шартномасини бекор қилиш тарафлар 
томонидан меҳнат шартномаси бекор қилиш шартлари тўлиқ келишиб олингач, 
амалга оширилади. Мазкур шартларга тўлов миқдори ва ишни тугатиш муддати 
киради. Бошқа ҳолатларда иш берувчи Меҳнат кодексининг 112-моддасига 
асосан, меҳнат шартномасини ноқонуний бекор қилганлиги учун жавобгарликка 
тортилади. Сизни қизингиз ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб, судга мурожаат 
қилиши мумкин ва иш берувчига меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда 
бекор қилинганлиги оқибатида келиб чиққан мажбурий прогул вақти учун ҳақ 
тўлаш, меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги билан боғлиқ қўшимча харажатлар 
учун компенсация ҳамда маънавий зарарни тўлаш мажбурияти юкланади.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish