Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

245. Мен мактабда ишлайман. Мен синф раҳбари бўлган 8 «Б» синф ўқувчилари 
қизиқишаяпти: агар улар ишламоқчи бўлишса, иш вақтининг муддатида уларга 
чеклов ўрнатилганми? Агар ўрнатилган бўлса, ушбу чекловлар иш ҳақининг 
миқдорига таъсир қиладими?
Ишга қабул қилишга ўн олти ёшдан йўл қўйилади.
Ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, 
касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий 
ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини буз-
майдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун — улар ўн беш ёшга 
тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи 
шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади. Иш 
вақтининг муддатига чеклов ўрнатилган. Меҳнат кодексининг 242-моддасига кўра, 
иш вақтининг муддати ўн олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларга ҳафтасига 
ўттиз олти соатдан, ўн бешдан ўн олти ёшгача бўлган шахслар учун эса ҳафтасига 
йигирма тўрт соатдан ошмайдиган қилиб белгиланган. Ўқишдан бўш вақтларида 


109
11-БОБ
ишлаётган ўқувчиларнинг ўқув йили давомидаги иш вақти муддати юқоридаги 
кўрсатилган ёшдаги шахслар учун назарда тутилган иш вақти энг кўп муддатининг 
ярмидан ортиб кетиши мумкин эмас.
Меҳнат кодексининг 243-моддасига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар-
нинг кундалик иш вақти қисқартирилган ҳоллардаги меҳнатига ҳақ кундалик иш вақти 
тўлиқ бўлган чоғда тегишли тоифадаги ходимларга бериладиган миқдорда тўланади. 
Корхоналарда ўқишдан бўш вақтида ишлаётган ўқувчиларнинг меҳнатига ишлаган 
вақтига мутаносиб равишда ёки ишлаб чиқарган маҳсулотига қараб ҳақ тўланади.
Бундан ташқари сизнинг ўқувчиларингизга, 18 ёшга тўлмаган ходимларга қонунда 
белгиланган 30 календар кунидан кам бўлмаган миқдорда узайтирилган таътил берилади
246. Ёшим 17 да ва мен қандолат фабрикасида ишлайман. Яқинда директор иш 
ўринларини қисқартириш масаласида йиғилиш ўтказди. Ҳамкасбларимнинг 
аксарияти бу ерда кўп йиллардан буён ишлаб келади ва табиийки уларнинг 
малакаси менинг иш малакамдан юқори. Биринчи навбатда мени қисқарти
-
ришади деб тахмин қилсам бўладими?
Меҳнат кодексининг 246-моддасига кўра, ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар 
билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор 
қилишга, меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий тартибига риоя 
қилишдан ташқари, маҳаллий меҳнат органининг розилиги билан йўл қўйилади. 
Бундай розилик маҳаллий меҳнат органи томонидан олдиндан имзоланиши 
лозим. Бундай розиликни олиш жамоа келишуви ёки меҳнат шартномасида 
кўрсатилган бўлса, маҳаллий орган томонидан меҳнат шартномасини бекор 
қилишга розилик бериши касаба уюшмаси ёки ходимнинг бошқа вакиллик 
органининг розилигидан кейин йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сон 
ли «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга 
солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги қарорининг 51-бандига кўра, иш 
берувчи ташаббусига кўра ўн саккизга тўлмаган шахслар билан ишлаб маҳаллий 
меҳнат органининг олдиндан розилигини олмасдан меҳнат шартномасини бекор 
қилиши қонунни очиқ-ойдин бузиш деб топилади. Меҳнат муносабатлари фабрика 
директори ташаббуси билан маҳаллий меҳнат органининг розилигини олмасдан 
бекор қилинган тақдирда меҳнат шартномаси ноқонуний бекор қилинган деб 
топилади ва сиз олдинги иш жойингизни қайта тиклашни ва прогул вақти учун 
ҳақ тўлашни талаб қилишингиз мумкин. Бундай ҳолатда ходим ўзига етказилган 
маънавий зарарни ундиришни ҳам талаб қилиши мумкин. Шуни ҳам қайд этиш 
керакки, мансабдор шахс маҳаллий меҳнат органининг розилигини олмасдан, 
ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилганлик учун маъмурий 
жавобгарликка тортилиши мумкин.


110
11-БОБ

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish