Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

213. Турмуш ўртоғим ҳомиладор ва мен уни соғлиғидан хавотир олаяпман. 
Турмуш ўртоғим енгилроқ ишга ўтиш ҳақида сўрашга ҳақлими?
Ҳа, ҳақли. Тиббий хулосага мувофиқ ҳомиладор аёлларнинг ишлаб чиқариш 
нормалари, хизмат кўрсатиш нормалари камайтирилади ёки улар аввалги 
ишларидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда енгилроқ ёхуд ноқулай 
ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказилади. 
(Меҳнат кодексининг 226-моддасини 1-чи қисми)
Ҳомиладор аёлга енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан 
ҳоли бўлган ишга ўтказиш масаласи муддати тиббий хулосадан келиб чиққан ҳолда 
белгиланади.
Ҳомиладор аёлларга муҳим кафолат Меҳнат кодексининг 226-моддасининг 
2-чи қисмида мустаҳкамланган бўлиб, унга кўра, ҳомиладор аёлга енгилроқ ёки 
ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳоли бўлган иш бериш масаласи 
ҳал этилгунга қадар, у ана шу сабабдан ишга чиқмаган барча иш кунлари учун 
ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этилиши лозим.
214. Туршмуш ўртоғим билан фарзандимизни тарбиялаяпман. У икки ярим 
ёшда. Яқинда турмуш ўртоғим ишга кирмоқчи бўлди, лекин уни ишга қабул 
қилишмади. Менинг фикримча, иш берувчи турмуш ўртоғимни ёш боласи 
бўлганлиги учун ишга қабул қилишни рад этган. Иш берувчи нима сабабдан 
рад этганлигини қандай билса бўлади?
Сизнинг турмуш ўртоғингиз Меҳнат кодекси 224-моддасининг таъсир доирасига 
тушади, унга кўра, ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул 
қилишни рад этиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади. Агар сиз ишга 
қабул қилишни рад этиш сабабларини билмоқчи бўлсангиз, иш берувчидан бу ҳақда 
ёзма жавоб беришни талаб қилишингиз мумкин. Агар сиз турмуш ўртоғингизни 
ёш боласи борлиги учун, ишга қабул қилишни рад этган деб ҳисобласангиз, ушбу 
ҳолат юзасидан судга мурожаат қилишингиз мумкин.
215. Мен онам билан яшайман. У катта ёшда ва парваришга муҳтож. Айтингчи, 
мен ишда бирон бир имтиёзга эга бўлишим мумкинми?


98
11-БОБ
Ҳа, эга бўласиз. Меҳнат кодексининг 229-моддасига мувофиқ, оиланинг бетоб 
аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахснинг илтимосига кўра, иш 
берувчи тиббий хулосага мувофиқ, уларга тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш 
ҳафтаси белгилашга мажбурдир.
Ушбу қоида ҳомиладор аёл, ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган 
ногирон боласи) бор аёл, шу жумладан ҳомийлигида шундай боласи бор аёлларга 
ҳам тааллуқли. Бунда ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб 
равишда ҳак тўланади.
216. Қизим ногирон болани фарзандликка олган. Айтингчи, бундай шахсларга 
қонунчиликда қўшимча дам олиш вақти белгиланганми?
Ҳа, белгиланган. Хусусан, Меҳнат кодексининг 230-моддасига асосан ногирон 
боласини тарбиялаётган ота-онанинг бирига (васийга, ҳомийга) бола ўн олти ёшга 
тўлгунга қадар давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан бир кунлик иш 
ҳақи миқдорида ҳақ тўлаган ҳолда ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади.
217. Менинг турмуш ўртоғим ҳомиладор. Айтингчи, у қачон ва қанча муддатга 
ҳомиладорлик ва туғиш таътилини олиши мумкин?
Меҳнат кодексининг 233-моддасига мувофиқ, аёлларга туққунга қадар етмиш 
календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин 
кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) 
муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий 
суғуртаси бўйича нафақа тўланади.
Эътибор беринг, ҳомиладорлик ва туғиш таътили жамланган ҳолда ҳисоблаб 
чиқилиб, туғишга қадар, амалда бундай таътилнинг неча кунидан фойдаланилганидан 
қатъи назар, аёлга тўлиқ берилади.
218. Турмуш ўртоғим туғиш даврида, ишимда эса иш ҳажми катта. Мен унинг 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish