Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

200. Менга тегишли бўлган интернет-кафеда текшириш ўтказилганда, 
текширувчилар ходимларнинг техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза 
қилиш бўйича ўқиганликларини тасдиқловчи ҳужжатларни сўрадилар. Уларнинг 
ҳаракатлари қонунийми? Ахир бизнинг фаолиятимиз хавфли ишлаб чиқариш 
билан боғлиқ эмас.
Текширувчиларнинг талаблари қонуний. Фаолият туридан қатъи назар 
Меҳнат кодексининг 215-моддаси иш берувчи зиммасига ходимларга тех-
ника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин чиқишдан сақланиш 
ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидалари ҳақида йўл-йўриқлар 
бериш ҳамда ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳамма талабларига 
риоя этишларини доимий равишда текшириб бориш мажбуриятини юклайди.
Бундан ташқари мазкур моддага кўра иш берувчи ходимларнинг меҳнатни 
муҳофаза қилиш бўйича ўқишларини таъминлаши ва уларнинг билимларини 
текшириб туриши шарт.
201. Менинг қизим уйдан анча узоқ жойда ишлайди ва кеч қайтади. У мустақил 
ҳаракатлана олмаслиги, ногиронлик аравачасидан фойдаланишини ҳисобга олиб 
қизим раҳбариятидан уни ишдан эртароқ қўйиб юборишини сўраши мумкинми?
Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 220-моддасига кўра, тиббий меҳнат эксперт 
комиссияси (ТМЭК)нинг ногиронларга тўлиқсиз иш вақти режими ўрнатиш, уларнинг 
вазифасини камайтириш ва меҳнатнинг бошқа шартлари ҳақидаги тавсияларини 
бажариш иш берувчи учун мажбурийдир. Меҳнат кодексининг 116, 220-моддаларига 
кўра, I ва II гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг 
ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.
Иш берувчи ТМЭКнинг тавсиясини рад қилиши мумкин эмас, акс ҳолда сизнинг 
қизингиз судга мурожаат қилиши мумкин.
202. Отам II гуруҳ ногирони. У олти ойдан буён ҳафтасига 40 соатдан ишлайди. 
Отам иш соатини қисқартиришни сўраб иш берувчига мурожаат қилди. 
Лекин, иш берувчи унинг мурожаатини рад қилди. Ушбу ҳолатда отам судга 
мурожаат қилиши мумкинми?
Ҳа, мумкин. Суд отангизни иш соатини қисқартириб бериш билан бирга, иш 
берувчидан отангизни 36 соатдан кўпроқ ишлагани учун икки ҳисса миқдорида 
ҳақ тўлаттиради.


91
10-БОБ
Меҳнат кодексининг 116, 220-моддаларига кўра, I ва II гуруҳ ногиронларига 
меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан 
ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади. Шунингдек, I ва II гуруҳ ногирони 
ҳафтасига 36 соатдан ортиқ ишлаган тақдирда унинг иш вақти иш вақтидан ташқари 
вақт деб ҳисобланади ва унга икки ҳиссадан кам бўлмаган миқдорида ҳақ тўланади.
203. Мен таътилга чиқиб, қишлоққа ота-онамнинг олдига бормоқчиман. Менинг 
II гуруҳ ногирони эканлигимни инобатга олсак менга таътил муддати бўйича 
қандай имкониятлар берилган?
I ва II гуруҳ ногиронлигига эга бўлган шахсларга йиллик 30 календарь куни 
ҳисобида узайтирилган меҳнат таътили берилади. Бундан ташқари, Меҳнат кодексида 
меҳнат таътилини муддатини белгилаш ҳамда таътилни бериш навбатида ҳам айрим 
қўшимча имтиёзлар назарда тутилган. Жумладан, Меҳнат кодексининг 143-моддасига 
асосан, йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун олти ой ишлагандан кейин 
берилса, сизга II гуруҳ ногиронлигига эга шахс сифатида сизнинг хоҳишингиз 
бўйича ушбу таътил олти ой ўтмасдан олдин берилади. Бундан ташқари, таъкидлаш 
лозимки, I ва II гуруҳ ногиронларига таътил уларнинг хоҳишларига кўра ёзги ёки 
улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши керак.
204. Ташкилотимизда байрам ва дам олиш кунларига навбатчилик жадвали 
тузилди. Аммо, навбатчилик жадвалида менинг фамилиям қайд этилмаган. 
Ушбу ҳолат менинг ногирон эканлигим билан боғлиқми?
Ҳа, боғлиқ. Меҳнат кодексининг 220-моддасига кўра, сизни тунги вақтдаги 
ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги 
ишларга жалб қилишга қуйидаги икки шарт биргаликда бажарилган тақдирда 
йўл қўйилади:
#
сизнинг розилигингиз билан;
#
башарти сиз учун бундай ишларнинг зарарлилиги тиббий тавсияларда 
тақиқланмаган бўлса.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish