47
5-БОБ
берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш назарда тутилган. Ходимнинг ўз меҳнат
вазифаларини бузиши қўпол тусга эгалиги ёки эга эмаслиги ҳар бир муайян ҳолда
содир қилинган ножўя ҳаракатнинг оғир-енгиллигига ҳамда бундай бузиш туфайли
келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларга қараб ҳал этилади. Иш
берувчи кўпчилик ходимлар учун меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли бўлган
меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхати, касаба
уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб ички
меҳнат тартиби қоидаларида белгиланади. Бундай тартиб ҳар бир корхонада рухсат
берилади, ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариш хусусиятларини ҳисобга олиб,
меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли бўлган меҳнат вазифаларини бир марта
қўпол равишда бузишларнинг рўйхати мустақил белгилайди.
Агар корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари бўлмаса ёки бу қоидаларни қонунда
белгиланган тасдиқлаш тартиби (Меҳнат кодексининг 174-моддаси) бузилган бўлса
ёхуд ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин
бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузиш деб ҳисобланиши мумкин
бўлган хатти-ҳаракатлар рўйхати ички меҳнат тартиб қоидаларида аниқ санаб ўтилмаган
бўлса, ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинишига йўл қўйилмаслигига эътибор
қаратилиши лозим. (Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 1998 йил
17 апрелдаги «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни
тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги қарорининг 34-банди).
Агар сизнинг корхонангиз ички тартиб қоидаларида хизматчиларнинг этикаси,
шу жумладан сўзлашиш этикаси белгиланган булиб, унга асосан баланд оҳангда
ўзаро жанжал қилиш меҳнат шартномасини бекор қилишга сабаб бўладиган
меҳнат интизомини қўпол равишда бузиш ҳисобланса, сизнинг хамкасбингиз
ишдан маҳрум бўлиши мумкин. Агар бундай қоида мавжуд бўлмаса, ундай ҳолда
улар бошқа интизомий жавобгарликка тортилишлари мумкин.
91. Меҳнат интизомини бузганлигим учун иш берувчи мен билан меҳнат
шартномасини бекор қилишга ҳақлими?
Меҳнат интизомини бузганлик учун иш берувчи ходимга Меҳнат кодекси-
нинг 181-моддасига асосан интизомий жазо қўллашга ҳақли. Интизомий жазо
чоралари туридан бири меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳисобланади. Бу
ходимга нисбатан охирги интизомий жазо тури ҳисобланади. Бундан олдин
ходимга ҳайфсан ёки ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда жарима қўлланилади. Шундан кейин ҳам меҳнат интизоми бузилса,
Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-чи қисмида айбли хатти-ҳаракатлар содир
этганлиги учун ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси икки холатда иш
берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши кўрсатиб ўтилган; уларга:
#
ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини
мунтазам равишда бузганлиги;
48
5-БОБ
#
ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги
киради.
Меҳнат шартномасини бекор қилинишига асос бўлган ушбу икки ҳолат фақат
ходимнинг меҳнат вазифаларини бажармаслиги билан боғлиқ бўлишига эътибор
қаратишингиз лозим. Уларга:
а) ходимнинг ички меҳнат тартиб қоидаларига бўйсинишлиги билан боғлиқ
меҳнат мажбуриятлари (ўз вақтида ишга келиши, иш вақтининг муддатига риоя
қилиши, иш берувчининг мулкига эҳтиёткорлик билан муомала қилиши, қонуний
фармойишларини бажариши ва бошқалар);
б) ходимнинг муайян мутахассислиги, малакаси ва мансаби билан боғлиқ
бажарадиган функционал вазифалари киради.
Do'stlaringiz bilan baham: