Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

74. Бир ҳафта олдин мен дастурловчи сифатида ишни бошладим ва ҳозирда 
синов муддатини ўтаяпман. Синов муддати икки ойдан сўнг тугайди. Айтингчи, 
меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва касбдошларимга қўлланиладиган меҳнат 
шартлари менга нисбатан ҳам қўлланиладими?


40
5-БОБ
Ҳа, қўлланилади. Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги 
қонун ҳужжатлари ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ этилади 
(Меҳнат кодексининг 86-моддаси 1-чи қисми).
Ягона ўзига хос жиҳати шундаки, дастлабки синов муддати тугагунга қадар ҳар 
бир тараф иккинчи тарафни уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, Меҳнат кодек-
сининг 87-моддасида белгиланган тартибда меҳнат шартномасини бекор қилишга 
ҳақлидир. Кўпинча корхонанинг локал ҳужжатларида ходимларга (ушбу ҳужжатлар 
билан бериладиган) қўшимча имтиёз ва кафолатлар (мукофот, белгиланган иш стажи 
учун устама тўловлари, меҳнат таътилларининг давомийлиги ва б.) уларнинг ушбу 
корхонадаги иш стажи билан боғлиқ ҳолда белгиланади. Бундай муносабат қонуний 
ҳисобланади. Лекин, ходимга бу имтиёз ва кафолатларни қўлланиши масаласини унга 
нисбатан синов муддати белгиланган ёки белгиланмаганлигига боғлаш мумкин эмас.
Амалиётда баъзи иш берувчилар, агар ходим синов муддатида бўлса, бу муддат 
ичида у «алоҳида ҳолатда» бўлади, деган нотўғри фикрда бўладилар. Гоҳида айнан 
ушбу хато фикр натижасида айрим корхоналарда синов муддати билан ишга қабул 
қилинган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқлари чекланиши ҳоллари учраб туради. Масалан, 
бундай ходимни ишга қабул қилиш лозим даражада расмийлаштирилмаслик, унга 
нисбатан меҳнатга ҳақ тўлашда, мукофотлар беришда чекловлар ўрнатилиши, 
қонунчиликда белгиланган иш вақтининг довомийлигига риоя қилинмаслик 
ва бошқа ҳоллар учраб туради. Ходимга нисбатан дастлабки синов даврида бундай 
чеклашлар ноқонуний ҳисобланади.
Дастлабки синов даври меҳнат стажига, жумладан йиллик меҳнат таътилини 
олиш ҳуқуқини берадиган меҳнат стажига киритилади.
75. Айтингчи, иш берувчи менга дастлабки синов муддати даврида мукофот бер
-
масликка ҳаққи борми? Меҳнат жамоасининг барча аъзоларига мукофот беришди.
Мукофотларни тўлаш — иш берувчининг ўз ихтиёрига кўра амалга оши-
радиган иш ҳисобланади, бюджетдан молияланадиган корхоналар бундан 
мустасно. Бюджет ташкилотларида ходимларга пул мукофотлари бериш иш 
берувчи тасдиқлаган ва молия бўлимлари билан келишилган ҳолда смета 
ҳаражатлари асосида берилади.
Иш берувчи сизга фақат иш ҳақини тўлашга мажбур. Сиз бухгалтериядан 
Мукофотлар бериш тартиби тўғрисидаги низом билан таништиришларини 
сўраб кўринг. Ушбу ҳужжатда одатда мукофот тўлашнинг тартиби ва мезонлари 
белгиланган бўлади. Эҳтимол у ерда дастлабки синов муддатида ходимга мукофот 
тўланмаслиги кўрсатилгандир.
76. Мен ойлик маоши яхши бўлган янги ишга жойлашаяпман ва қаллиғимга ишга 
қабул қилиндим, деб айтдим қўйдим. Бироқ, бошлиқнинг айтишича мен аввал 


41
5-БОБ
синов муддатини ўташим керак экан. Унинг максимал муддати қанча? Беш ойдан 
кейин мени тўйим бўлиши керак ва мен ўша пайтда ҳам «осиқ ҳолатда» бўлишни 
истамайман.
Синов муддати ёки қонун тили билан айтганда дастлабки синов муддати уч 
ойдан кўп бўлиши мумкин эмас. Меҳнат кодексининг 85-моддаси 1-чи қисми 
ходим қандай ишга қабул қилинишидан қатъи назар ҳар қандай ҳолатларда даст-
лабки синов белгиланган муддатдан ўтиб кетиши мумкин эмаслигини назарда 
тутади. Агар меҳнат шартномасида дастлабки синов муддатининг давомийлиги 
уч ойдан ортиқ деб белгиланса, Меҳнат кодексининг 5-моддасига мувофиқ, 
меҳнат шартномасининг дастлабки синов бўйича шартлари ҳақиқий эмас деб 
топилади, ходим эса синов муддатисиз ишга қабул қилинган ҳисобланади.
Меҳнат кодексининг 84-моддасига мувофиқ, дастлабки синов муддати фақат 
бир марта ишга қабул қилиш пайтида белгиланади. Яъни, меҳнат шартномасида 
назарда тутилган дастлабки синов муддати хатто ходимнинг розилиги билан ҳам 
узайтирилиши мумкин эмас.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish