Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

69. Мен қурилиш комбинатида пайвандловчи бўлиб ишлар эдим, яқинда эса 
мени монтажчи лавозимига тайинлашди. Ойлик иш ҳақи юқори, лекин мен 
малакамни йўқотмоқчи эмасман. Мен иш берувчининг қарорига эътироз 
билдиришим мумкинми?
Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 92-моддаси 1-чи қисмида бошқа доимий 
ишга ўтказишга (ходимнинг меҳнат вазифаларини ўзгартиришга) — унга бошқа 
мутахассислик, малака, лавозимга оид ишни топширишга — фақат унинг 
розилиги билан йўл қўйилиши мумкинлиги акс эттирилган. Шунга асосан, 
эътирозингизни билдиришингиз, агар эътирозингиз эътиборга олинмаса, судга 
ёки Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияларига ёки касаба уюшмаси қўмитасига 
мурожаат этишингиз мумкин.
70. Мен доимий равишда журналист бўлиб ишласамда, директорим илтимосига 
кўра, 2 ой муддатга корректор вазифасини бажаришга рози бўлдим. Мен ушбу 
муддат ўтгандан кейин олдинги иш жойимга қайтиб ўтишим мумкинми?
Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 93-моддаси 2-чи қисмига кўра, бошқа ишга 
ўтказиш муддати тугагач, иш берувчи ходимга унинг аввалги ишини бериши шарт.
71. Менинг қўл остимда ишлайдиган ходимлардан бири малакаси етарли 
бўлмаганлиги сабабли ўзининг меҳнат вазифаларини унчалик яхши бажара 
олмаяпти. Уни камроқ малака талаб этиладиган ишга ўтказишим мумкинми?
Ҳа, мумкин. Бундан ташқари Меҳнат кодексининг 92-моддаси 2-чи қисмига 
мувофиқ, иш берувчи сифатида сиз ходимга мутахассислиги ва малакасига муво-
фиқ келадиган бошқа ишни таклиф қилишингиз шарт. Агар ходим бажараётган 
ишига ёки эгаллаб турган лавозимига номувофиқ бўлса, — мутахассислиги 
бўйича бирмунча кам малака талаб этиладиган бошқа ишни, бундай иш бўлмаган 
тақдирда эса — корхонада мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф қилишингиз лозим.
Ходим бошқа ишга ўтишдан бош тортган ёки корхонада унга мувофиқ 
келадиган иш бўлмаган тақдирда, меҳнат шартномаси умумий асосларда бекор 
қилиниши мумкин.


39
5-БОБ
72. Мен илмий-тадқиқот институтида 10 йилдан бери ишламоқдаман. 
Замон ўзгариши билан меҳнат шартлари ва талаблари ўзгармоқда. Бироқ, 
менинг меҳнат шартномам анча олдин, ишга кираётганимда тузилган. Мен 
бошлиғимдан меҳнат шартномасининг айрим шартларини ўзгартиришни 
сўрашим мумкинми?
Ҳа, мумкин. Меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳар бир шахснинг меҳнат 
фаолияти тегишли вазифани бажариш (мутахассислик, малака ёки лавозимда 
ишлаш) билан боғлиқ бўлиб, у ҳар доим маълум бир иш жойида белгиланган 
меҳнат шароитларида амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган омиллардан ҳатто 
биттасининг ўзгариши ҳам меҳнат шартномаси ўзгариши лозимлигини англатади.
Ўз навбатида меҳнат шартномасини ўзгартириш жамловчи тушунча бўлиб, ўз 
ичига:
#
меҳнат шартларини;
#
ходимнинг меҳнат вазифаларини (бошқа ишга ўтказиш);
#
иш жойини ўзгартиришни олади.
Айнан шу сабабли меҳнат шартларини, бошқа ишга ўтказиш, иш жойини 
ўзгартириш қоидалар назарда тутган Меҳнат кодексининг VI бўлими 3-параграфи 
«Меҳнат шартномасини ўзгартириш» деб номланади.
73. Мен директор бўлиб ишлайдиган корхона мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида 
эълон берди. Менинг олдимга турли мутахассислар келаяпти ва албатта 
биз энг малакали мутаҳассисни танлаб олишни хоҳлаймиз. Дастлабки синов 
муддатини белгилаш мумкин бўлмаган ходимларнинг рўйхати борми?
Меҳнат кодексининг 84-моддаси учинчи қисмига кўра:
#
ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;
#
корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган 
шахслар;
#
олти ойгача бўлган муддатга меҳнат шартномаси тузилган ходимлар ишга 
қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди.
Агар Меҳнат кодексининг 84-моддаси талаблари бузилиб, бундай шахсларга 
нисбатан дастлабки синов муддати белгиланса, Меҳнат кодексининг 5-моддасига 
мувофиқ меҳнат шартномасининг дастлабки синов бўйича шартлари ҳақиқий эмас 
деб топилади, ходим эса синов муддатисиз ишга қабул қилинган ҳисобланади.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish