Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

77. Меҳнат шартномасини тузиш пайтида менга уч ойлик дастлабки синов 
муддати белгиланди. Иккинчи ойда мен икки ҳафта касал бўлиб қолдим ва ишга 
қайтиб келсам, бу икки хафта дастлабки синов муддатини ҳисоблашда 
инобатга олинмаслиги ҳақида айтишди. Кадрлар бўлими тўғри йўл тутдими?
Ҳа, тўғри. Меҳнат кодексининг 85-моддаси 2-чи қисмига мувофиқ, ходимнинг 
вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва узрли сабабларга кўра ишда 
бўлмаган бошқа даврлари дастлабки синов муддатига киритилмайди.
78. Мен яқинда ишга жойлашдим ва ҳозир синов муддатини ўтаяпман. Агар 
менинг икки ёшдаги болам борлигини ҳисобга олса синов муддати даврида иш 
берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатилишим мумкинми?
Меҳнат кодексининг 84-моддасига кўра, иш берувчи уч ёшга тўлмаган 
боласи бор аёлларни ишга қабул қилиш пайтида дастлабки синов муддатини 
белгилаши мумкин эмас. Агар Сизнинг меҳнат шартномангизда дастлабки 
синов муддатини ўташ белгиланган бўлса, шартноманинг ушбу шарти қонун 
талабларига зид бўлганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилади.
79. Менга баландроқ ва маоши яхшироқ бўлган ишга ўтишни таклиф қилишди. 
Лекин, раҳбарият аввал уч ойлик синов муддатини ўтишим кераклигини айтди. 
Бир корхона доирасида лавозим кўтарилганида белгиланган афзалликлар 
берилмайдиган синов муддатини белгилаш қанчалик қонуний ҳисобланади.


42
5-БОБ
Меҳнат кодексининг 84-моддасига мувофиқ датлабки синов муддати фақат 
ишга қабул қилинаётган ва меҳнат шартномаси тузилаётган вақтда белгиланади.
Бошқа ишга ўтказиш пайтида дастлабки синов муддатини белгилаш ноқонуний 
ҳисобланади.
Бундан ташқари, ходим бошқа ишга ўтаётганда унга мазкур лавозим учун 
белгиланган кафолатларни бермаслик ноқонуний бўлади. Акс ҳолда бу ходим 
бошқа шу лавозимдаги ходимларга нисбатан камситилган ҳисобланади.
Сиз иш берувчидан иш ҳақи миқдорини ҳеч қандай камситишларсиз талаб 
қилиш ҳуқуқига эгасиз (Меҳнат кодексининг 6-моддаси). Бундан ташқари, 
иш ҳақини белгилаш ёки ўзгартириш пайтида камситилишларга йўл қўйиш 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (18-модда) билан таъқиқлаб 
қўйилган. Ушбу қоиданинг бузилиши анча жиддий бўлиб, иш берувчини 
нафақат маъмурий жавобгарлигига, балки жиноий жавобгарлигига ҳам сабаб 
бўлиши мумкин.
80. Мен корхона рахбариман. Мавсумий буюртмаларнинг камайганлиги 
натижасида корхонамизнинг тунукачиси бекор туриб қолди. Мен корхонамизда 
ишловчи тунукачини унинг розилигисиз бекор туриб қолган даврида бошқа 
ишга ўтказишим мумкинми?
Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 95-моддаси 1-чи қисмига кўра, ишлаб 
чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан ходимни 
унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади. Бундай ҳолда 
ходим соғлиғига тўғри келмайдиган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас.
Меҳнат кодексининг 89-моддаси 3-чи қисмига эътибор берсангиз, унга кўра, иш 
берувчи меҳнат шартларидаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида ходимни камида икки 
ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб тилхат олиши шарт. Кўрсатилган муддатни 
қисқартиришга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.
81. Цехимизда бекор туриб қолиш бўлганлиги сабабли, мени вақтинча бошқа 
цехга ишга ўтказишди. Шунинг билан бирга иш ҳақим ҳам 30 фоизга тушиб 
кетди. Иш берувчининг ҳаракатлари қонунийми?
Иш берувчининг ҳаракатлари ноқонуний ва Меҳнат кодексининг 95-моддаси 
2-чи қисми талабларини бузади, унга кўра, ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган 
даврда унга бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам 
бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади.
82. Фирмамизда лавозимимни кўтаришди. Ушбу ҳолатда иш берувчи билан 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish