Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

104. Ишдан четлаштириш қандай ҳолатда ва қай тарзда амалга оширилади?
Меҳнат кодексининг 113-моддасига асосан ходимни ишдан четлаштиришга, 
қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, йўл қўйилмайди.
Алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик 
ҳолатида ишга келган ходим шу куни (сменада) ишга қўйилмайди.
Ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки ўтказилган 
текширишлар натижалари бўйича тиббий комиссия тавсияларини бажармаган 
тақдирда, иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақлидир.
Ходим иш берувчининг айби билан ғайриқонуний равишда ишдан четлаштирил-
ганда ходимга етказилган зарарни Меҳнат кодексида назарда тутилган тартибда 
тўлаш мажбурияти иш берувчига юклатилади.
105. Акам банкда ҳисобчи бўлиб ишлайди. Уч ой олдин кассада камомад борлиги 
аниқланганлиги сабабли акамни пулларни ўзлаштиришда айблашди. Тергов 
давомида у лавозимидан четлаштирилди. Бахтимизга акам суд жараёнида 
оқланди. Акам олдинги иш жойига тикланадими ва уч ой ишламаганининг 
оқибати нима бўлади?
Ҳа, тикланади. Ходим лавозимдан четлаштирилганда меҳнат шартномаси 
бекор бўлмайди, балки амал қилиши тўхтаб туради. Лавозимдан четлаштирил-
ган ходим ишга қўйилмайди ва унга иш ҳақи тўланмайди. Ходим лавозимдан 
четлаштирилганда меҳнат дафтарчаси меҳнат шартномаси бекор қилинган 
ҳолатдан фарқли равишда иш берувчида сақланади.
Сизнинг акангиз махсус ваколатли орган қарори билан лавозимдан четлашти-
рилган. Жиноят процессуал кодексининг 255-моддасига кўра, башарти айбланувчи, 
судланувчи ўз иш жойида қолса, у жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга, жиноят 
оқибатида етказилган зарарни қоплашга тўсқинлик қилади ёки жиноий фаолиятини 
давом эттиради деб ҳисоблашга етарли асослар бўлса, суриштирувчи, терговчи, 
прокурор ёки суд уни лавозимидан четлаштиришга ҳақлидир.
Шахснинг лавозимидан қонунга хилоф равишда четлаштирилгани оқибатида 
етказилган зиён, башарти кейинчалик унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган ёки 
жиноят иши реабилитация асосларига кўра тугатилган бўлса, тўла ҳажмда қопланади.
106. Кеча эрталабдан менинг бошим қаттиқ оғриди, мен қон босимининг оши
-
шига қарши дори ичиб ишга кетдим. Мажлис пайтида менинг бошим шунчалик 


54
5-БОБ
айландики, охир-оқибат жойимда тура олмасдан йиқилдим. Мени шу жойнинг 
ўзида мастликда айиблашди ва меҳнат шартномасини бекор қилиш масаласи 
кўриш тўғрисида огоҳлантиришди. Мен қандай ўзимни ҳимоя қиламан?
Агар сиз алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан 
мастлик ҳолатида ишга келганингизда ва корхонанинг ички меҳнат тартиб 
қоидаларида бундай ҳолат учун Меҳнат кодексининг 100-моддаси 4-чи қисми 
билан меҳнат шартномасини бекор қилиш назарда тутилган бўлса, шунда сиз 
ўз ишингиздан хавотирлансангиз бўлар эди. Лекин, исътемол қилган дори 
воситангиз ва унинг ножўя таъсири алкоголли ёки гиёҳвандлик моддасидан 
келиб чиқадиган мастликка алоқадор эмас ва сизни ишдан бўшатишга асос бўла 
олмайди. Буни рахбариятингизга тушинтириб қўйинг ва агар у ишонмаса, сизнинг 
ҳолатингиз тиббий хулоса, махсус ҳужжат ёки бошқа исботловчи воситалар 
орқали тасдиқлашни таклиф қилиб кўринг.
Ҳар доим эсингизда турсинки, Меҳнат кодексининг 16-моддасининг 2-чи қисми 
ҳар бир ходимнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилишни, шу жумладан суд 
орқали ҳимоя қилишни назарда тутади.
107. Мен бир неча йилдан бери бир компанияда ўриндошлик асосида ишлаб 
келмоқдаман. Яқинда менинг ўрнимга доимий ишлайдиган ходимни олишмоқчи 
эканлигини ҳабар қилишди. Шу асосга кўра менинг меҳнат шартномам 
тугатилиши мумкинми?
Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 160-моддасига мувофиқ ходим ўзининг 
асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат 
шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажарганда ўриндошлик 
асосида ишлаётган ҳисобланади.
Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-чи қисмининг 5-бандига кўра ўриндошлик 
асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан, 
иш берувчи ўриндошлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин.
Агар иш берувчи сизнинг ўрнингизга асосий иш жойи бўйича ходимни ишга олса, 
меҳнат шартномасини ушбу асосга кўра бекор қилиниши қонуний ҳисобланади. Агар иш 
берувчи ушбу қоидага амал қилмаган бўлса, у томонидан меҳнат шартномасини бекор 
қилиниши ноқонуний ҳисобланади ва бу сизни олдинги иш жойингизга тиклаш учун асос 
бўлади. Яъни, агар сизнинг ўрнингизга ишга олинаётган бошқа ходим ҳам ўриндошлик 
асосида ишга олинса ёки сиз билан меҳнат шартномасини бекор қилингандан кейин 
ушбу иш жойи бўшаб қолса меҳнат шартномасини бекор қилиш ноқонуний деб топилади.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish