мурожаат қилмоқчиман. Ишга қайта тикланишим учун ёки ҳеч бўлмаса меҳнат
дафтарчамдаги ёзувни ўзгартиришга имконият борми?
Меҳнат кодексининг 100-моддаси 4-чи қисмига кўра, ходим билан тузилган
меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат
вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхати:
58
5-БОБ
ички меҳнат тартиби қоидалари;
корхона мулкдори билан корхона раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шартномаси;
айрим тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланиладиган интизом ҳақидаги низом
ва уставлар билан белгиланади.
Сиз, албатта судга мурожаат қилишингиз мумкин, лекин сиз кўрсатган сабаб узрли
сабаб деб топилиши эҳтимолдан йироқ. Ишга келмаслик учун узрли сабабларга
ходимга ишга келиши учун ҳақиқатдан тўсиқ бўлиб турган шарт-шароитлар, масалан,
касаллик ва б. бўлиши мумкин.
Меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхатида иш
берувчини огоҳлантирмасдан ишга чиқмаслик, огоҳлантириш тартиби кўрсатилма-
ган бўлса, сиз билан меҳнат шартномаси ноқонуний бекор қилинган хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли
қарорида бу масалаларга батафсил тушунтириш берилган.
59
6-БОБ
ИШ ВАҚТИ
113. Амакимни ўғли ишдан уйга қайтаётиб автоҳалокатга учради. Унинг олган
тан жароҳати ишлаб чиқариш билан боғлиқ деб ҳисобланадими? Иш вақти
тушунчасига нима киради?
Меҳнат кодексининг 114-моддасига кўра, ходим иш тартиби ёки графикига
ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ, ўз меҳнат вазифаларини
бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади. Меҳнат кодексининг
189-моддасига мувофиқ ходимнинг иш берувчининг ҳудудида ҳам, унинг
ташқарисида ҳам меҳнатда майиб бўлиши, шунингдек иш берувчи томонидан
ажратилган транспортда иш жойига келаётган ёки ишдан қайтаётган вақтда
шикастланиши натижасида етказилган зарар учун иш берувчи моддий жавобгар
бўлади. Шунга кўра, иш берувчини моддий жавобгар деб эътироф этиш учун,
амакингизни ўғли қайси автомашинада автоҳалоткатга учраганлиги ва ушбу
ҳалокат кимнинг айби билан содир бўлганлигини аниқлаш лозим.
Мазкур масала юзасидан худудий меҳнат органларининг давлат мехнат техника
инспекторларига мурожаат килинса, мехнатда майиб булганлиги ёки бошка холатда
майиб булганлиги хакида хулоса берилади. Шунга асосан якуний хулоса чикарилади.
114. Меҳнат шартномасида иш вақтимиз соат 9-00 дан 6-00 гача деб белги
-
ланган бўлса ҳам, биз ташкилотимизда эрталабдан кечгача ишлаймиз. Аслида
бизни ҳеч ким кечгача ўтиришга мажбур қилмайди, фақат баъзида раҳбарият
томонидан кечки соат 5-00 да йиғилиш ўтказилиб, ушбу йиғилиш кечасигача
давом этиши мумкин. Ушбу иш вақти нормал ҳисобланадими?
Меҳнат кодексининг 115-моддасига кўра, ходим учун иш вақтининг нормал
муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик
иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.
Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш Меҳнат кодексининг 123-моддасига кўра
амалга оширилади.
Шундай келиб чиқиб, ходимни саккиз соатдан ортиқ ишлатиш мумкин эмас.
Бу меҳнатга мажбурлаш ҳисобланади ва айбдор шахслар маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан жавобгарликка тортилади.
Иш ҳажмининг ортиши ёки муҳим топшириқлар ижросини кечиктириб бўл-
маслигини инобатга олиб, иш берувчи асосий иш вақтидан ташқари қўшимча иш
вақтида ҳам ходимнинг розилиги билан уни ишга жалб қилиши мумкин. Бунда
60
6-БОБ
қўшимча ишлаган иш вақти учун икки ҳисса иш ҳақи тўланиши лозим. Бу вақт қонун
ҳужжатларига мувофиқ йилига 120 соатдан ошмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |