Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

111. Мен бола парваришлаш таътилидаман. Яқинда бизнинг корхона тугати
-
лиши ҳақида билиб қолдим. Бу ҳолатда ишдан қандай бўшатилади?
Корхона тугатилганда ходимлар билан меҳнат шартномасини тугатиш 
қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
1) Ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантириш.
Ишдан бўшатиш жараёни ходимларни корхона тугатилаётган ва шу муносабат 
билан ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиши ҳақида хабар 
беришдан бошланади. Ходимлар ишдан бўшатилиш ҳақида олдиндан огоҳланти-
риладилар. Меҳнат кодексининг 102-моддасига мувофиқ ушбу муддат — икки ой.
Огоҳлантириш хати ҳар бир ходимга имзо чектириб берилади. Агар ходим у ёки 
бу сабабларга кўра ўз иш жойида бўлмаса (масалан, сизга ўхшаб бола парваришлаш 
таътилида бўлса), унга огоҳлантириш хати почта орқали буюртма хати билан 
юборилади. Огоҳлантириш телефон орқали амалга оширилиши мумкин эмас.
Ишдан бўшатилиш ҳақидаги огоҳлантириш хати икки нусхада тузилади. Битта 
нусхаси ходимга, иккинчисида эса ходим огоҳлантирилганлигини тасдиқловчи 
имзо ва сана кўрсатилади ҳамда у иш берувчида қолади.Агар ходим огоҳлантириш 
хатини имзолашдан бош тортса ёки уни олишдан умуман бош тортган тақдирда, иш 
берувчи иккита гувоҳ иштирокида тегишли далолатнома тузади ва далолатнома 
ходимга таништирилади.
Мазкур далолатномага ҳам имзо чекишдан бош тортса, бу ҳақда далолатномага 
ёзув киритилади.
2) Меҳнат шартномасини бекор қилиш.


57
5-БОБ
Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ билан ҳам ходим имзо 
чекиб танишиши лозим. Ходимнинг талабига кўра иш берувчи унга буйруқнинг 
тасдиқланган нусхасини бериши лозим. Ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш 
ҳақидаги буйруқ билан танишишдан бош тортиши мумкин. Бу ҳолда иш берувчи 
буйруққа «Танишишдан бош тортди» деган белгини қўяди.
Юқорида кўрсатиб ўтилган хатти-ҳарактларнинг барчаси бажариб бўлингандан 
сўнг, ходимнинг меҳнат дафтарчасига меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги 
ҳақидаги ёзув киритилади.
Ходимнинг шахсий карточкасига меҳнат шартномаси корхона тугатилганлиги 
сабабли бекор қилинганлиги ҳақида ёзув киритилади. Меҳнат дафтарчасини қабул 
қилиб олаётган пайтда ходим шахсий карточкага ҳамда меҳнат дафтарчасини 
ва унинг иловаларини қайд этиш китобига имзо қўяди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда 
402-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Меҳнат дафтарчаларини юритиш 
тартиби тўғрисидаги» Йўриқноманинг 3.3. бандига асосан, «Меҳнат шартномаси 
бекор қилинган куни ходим ишда бўлмаган тақдирда, иш берувчи ўша куниёқ 
унга почта орқали меҳнат дафтарчасини олиб кетиш тўғрисида огоҳлантирувчи 
хабарнома жўнатади (бошқа хатлар ҳисоботга олинмайди ва Йўриқноманинг 3.1. 
банди асосида иш кўрилади).
Ходимнинг меҳнат дафтарчасини яшаш жойига почта орқали жўнатиш фақат 
унинг розилиги билан амалга оширилади.»
3) Ҳисоб — китобларни амалга ошириш.
Охирги босқич — бу сизга барча тўловларнинг, шу жумладан Меҳнат кодексининг 
109-моддасида назарда тутилган меҳнат шартномасини тарафларнинг ихтиёрига 
боғлиқ бўлмаган ҳолатда бекор бўлиши муносабати билан ишдан бўшатиш 
нафақасининг тўланиши ҳисобланади.
112. Иш берувчим менга ҳайдовчилик гувоҳномасига имтиҳон топшириш учун 
ўз ҳисобимдан бир кунга отгул олишимга қаршилик кўрсатди. Шунинг учун 
мен ўша куни ишга чиқмасликка мажбур бўлдим. Кейинги куни мен имтиҳон 
топширганлигим ва уни бошқа кунга суришнинг имкони йўқлиги юзасидан 
тушунтириш хати ёздим. Лекин, охир оқибатда, мени ишдан бўшатишди. 
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширганим узрли сабаб 
бўлганлиги учун мени ноқонуний равишда бўшатишган деб ҳисоблайман ва судга 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish