Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

29. Жамоа шартномаси ва келишувини ижро этилиши назорат қилинадими, 
ким томонидан?
Ҳа, албатта. Жамоа шартномасида назарда тутилган мажбуриятларнинг бажа-
рилишини тарафларнинг вакиллари, меҳнат жамоаси, шунингдек, Ўзбекистон 
Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 
тегишли органлари текшириб борадилар.


18
3-БОБ
Жамоа шартномасини имзолаган шахслар ҳар йили ёки шартноманинг ўзида 
махсус кўрсатилган муддатларда мажбуриятларнинг бажарилиши ҳақида меҳнат 
жамоасининг умумий мажлисида (конференциясида) ҳисобот бериб турадилар.
Текшириш олиб бориш вақтида тарафлар ўзларидаги бунинг учун зарур бўлган 
барча маълумотларни тақдим этишлари шарт.
30. Жамоа шартномасини бузганлик учун ташкилотнинг раҳбари жавобгар 
бўладими ёки бу фақат ходимларга тааллуқлими?
Иш берувчининг жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларини бажарил-
маслигида айбдор бўлган мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка 
тортилишлари мумкин. Бундан ташқари, юқорида санаб ўтилган қоидабузишлар 
меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик сифатида баҳоланиши мумкинлиги 
сабабли, мазкур шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 
49-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Шуни таъкидлаш керакки, иш берувчи томонидан жамоа шартномасининг баъзи 
шартларини бажармаслик корхонага нисбатан молиявий жарималарни қўлланишига 
сабаб бўлиши мумкин. Меҳнат кодекси 161-моддасининг 4-чи қисмига мувофиқ, 
жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган 
муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкин. 
Агар жамоа шартномасида ходимга иш ҳақини тўлашни кечиктирганлик учун иш 
берувчининг моддий жавобгарлиги назарда тутилган бўлса, бундай кечиктириш 
ходимларга қўшимча тўлов тўланишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда 
иш ҳақини тўланишини кечиктирилишига айбдор бўлган мансабдор шахс ўзининг 
ўртача ойлик иш ҳақи доирасида моддий жавобгарликка тортилиши мумкин.


19
4-БОБ
ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ
31. Ёшим 25 да. Мен заводда 3 йил ишладим. Корхона тугатилиши муносабати 
билан 4 ой олдин корхонадан бўшатилдим. Мен ўзим мустақил равишда 
ишга жойлаша олмадим. Аниқлик киритиб берсангиз, мен ишсиз деб эътироф 
этилишим мумкинми?
Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 60-моддасига кўра, ўн олти ёшдан бошлаб 
то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги:
#
ишга ва иш ҳақига (меҳнат даромадига) эга бўлмаган;
#
иш қидирувчи шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатга олинган;
#
меҳнат қилишга, касбга тайёрлаш ёки қайта тайёрлашдан ўтишга, малакасини 
оширишга тайёр меҳнатга қобилиятли шахс, ишсиз деб эътироф этилади.
Расман ишсиз деб эътироф этилиш ва ишсизлик нафақасини олишингиз учун 
сиз маҳаллий меҳнат органига мурожаат қилишингиз зарур.
32. Мен вақтинча ишламаяпман. Шу сабабли моддий қийинчиликларни бошимдан 
кечираяпман. Давлат томонидан ишсизлик нафақасини берилишини эшитдим. 
Маслаҳат берсангиз, мен қаерга мурожаат қилишим лозим.
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунинг 16-моддасига кўра, Ўзбе-
кистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 
аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги маҳаллий органи — Бандликка кўмаклашиш 
ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари фуқароларга ишсизлик нафақасини 
белгиланган тартибда тайинлайди.
Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, 
ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (Адлия 
вазирлиги томонидан 1999 йил 13 октябрда 831-сон билан давлат рўйхатидан 
ўтказилган) 53-бандига кўра, ишсизлик нафақаси Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини 
ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг буйруғи асосида ишсиз шахсга меҳнат 
органида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатдан ўтган кунидан бошлаб тўланади.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish