Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

ҳарбий хизматга чақиришганда ишдан бўшаган эдим, ҳарбий хизматни 
тамомлаган пайтимда ижтимоий таъминот бўлимларини қайта ташкил 
қилиниб, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғарма
-
сига айлантирилди. Мен бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига аввалги 
лавозимим бўйича ишга жойлаша оламанми?
Меҳнат кодексининг 68-моддасига мувофиқ, корхона қайта ташкил этилганда 
ҳарбий хизматдан бўшатилган шахсларни ишга жойлаштиришни унинг ҳуқуқий 
вориси, корхона тугатилганда эса — маҳаллий меҳнат органи амалга оширади.
40. Солиқ инспекциясида ишлаётган давримда мени туманимизнинг халқ 
депутатлари кенгашига депутат қилиб сайлашди. Шу муносабати билан 
мен эгаллаб турган лавозимимдан озод этилдим. Менга ваколат муддатим 
тугагач бирор бир имтиёз бериладими?
Меҳнат кодексининг 69-моддасига кўра, давлат органларидаги сайлаб қўйи-
ладиган лавозимларга сайланганлиги туфайли ишдан озод қилинган ходимларга 
сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколатлари тугагандан кейин аввалги иши 
(лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаса, аввалгисига тенг 
иш (лавозим) берилади.
41. Мен мутахасислигим бўйича педагогман, мактабда ишлаган иш стажим 1999 
йилдан 2007 йилгача. 2007 йилдан бери банкда кассир бўлиб ишлаб келмоқдаман. 
1998 йилда олган дипломим кучдами, мен қаерга мурожаат қилишим лозим?
Албатта, сизнинг дипломингиз кучда. Ишга жойлашиш масаласида Бандликка 
кўмаклашиш марказларига мурожаат қилишингиз, шунингдек, Меҳнат ва аҳолини 
ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг интернет сайти www.mehnat.uz га 
киришингиз мумкин. Ишга жойлашгандан кейин сиз малакангизни ошириш 
хамда тегишли йўналиш бўйича таълим беришнинг янги услублари билан 
танишиш мақсадида таълим олишингиз мумкин.


24
5-БОБ
МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ
42. Мен болалар боғчасига ишга жойлашдим ва у ерда менга меҳнат шартнома
-
сини имзолашни таклиф қилишди. Меҳнат шартномаси нима учун тузилади 
ва бу менга нима беради?
Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, 
малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда, тарафлар 
келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар 
билан белгиланган (Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори) 
шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир. Меҳнат кодексининг 
82-моддасига мувофиқ, ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлашти-
рилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.
Меҳнат шартномаси меҳнат муносабатларига кириш учун асос ҳисобланади. 
Меҳнат шартномасини тузар экансиз, меҳнат қонунчилиги ҳамда корхонанинг 
локал ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўласиз. Бу ҳуқуқларга:
#
қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлмаган иш 
ҳақини Меҳнат кодексида назарда тутилган муддатларда олиш ҳуқуқи;
#
меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан чеклов;
#
иш вақти давомийлигининг чекланганлиги;
#
ҳафталик дам олиш кунлари, байрам (ишланмайдиган) кунлари, йиллик пул 
тўланадиган таътилларга эга бўлиш;
#
кафолатли тўловлар ва компенсация тўловларни олиш;
#
касаба уюшмалари ва ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган бошқа 
ташкилотларга бирлашиш;
#
ўз ҳуқуқларини меҳнат низоларида ҳимоя қилиш, вақтинча меҳнатга қоби-
лиятсизлик нафақасини олиш;
#
йил давомидаги меҳнати натижаларига кўра мукофот, тақдирлаш ва корхонанинг 
локал ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловларни олиш ва бошқалар киради.
Меҳнат шартномаси бўйича ишланган давр меҳнат дафтарчасидаги киритилган 
ёзувлар асосида меҳнат стажига киритилади.
Меҳнат кодексининг 74-моддаси 1-чи қисмига кўра, меҳнат шартномаси ёзма 
шаклда тузилишига эътибор қаратилиши лозим. Бу талаб умумий бўлиб, истиснолар 
мавжуд эмас.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish