Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

67. Бошлиғим ҳомиладорлигимни билиб, менга бошқа лавозимга ўтишни таклиф 
қилди ва у ерда меҳнат шароитлари енгилроқ эканлигини асос қилиб келтирди. 
Шу билан бир вақтда у мен билан туғиш ва бола парваришлаш таътилига 
чиқадиган вақтга келиб муддати тугайдиган меҳнат шартномасини тузмоқчи. 
Менда савол туғилаяпти: бошлиғим мендан шу йўл билан қутилмоқчи эмасми
-
кан? Агар мен бундай шартномани тузишдан бош тортсам, нима бўлади?
Белгиланган муддатга тузиладиган меҳнат шартномаси муддатли меҳнат 
шартномаси ҳисобланади. Унинг номуайян муддатга тузилган меҳнат шарт-
номасидан фарқ қиладиган бир қатор ўзига хос ҳусусиятлари бор. Муддатли 
меҳнат шартномасининг ўзига хослиги шундаки, унда ишнинг тугаш муддати 
кўрсатилади.
Меҳнат кодекси иш берувчига муддатли меҳнат шартномасини тузиш ҳуқуқини 
чеклаганлиги ва бундай шартнома қайси ҳолларда тузилиши мумкинлигини белгилаб 


37
5-БОБ
берганлигига эътибор қаратишингиз лозим. Бундан ташқари, муддатли меҳнат шартно-
масини ходимга қонунчиликда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа норматив ҳужжатларда 
белгиланган ҳуқуқ ва кафолатларни таъминлашдан бўйин товлаш мақсадида тузиш 
тақиқланган. Масалан, ходим билан олти ойга меҳнат шартномасини тузиш, башарти 
ушбу муддат тугаши билан фарзанд туғилганлиги сабабли ходим ишни бажаришни 
давом эттира олмаса, ноқонуний деб ҳисобланиши лозим. Мазкур ҳолатда иш берувчи 
муддатли меҳнат шартномасини тузиш орқали ходимга келажакда қонунчиликда 
белгиланган кафолатларни таъминлашдан бўйин товламоқда.
Меҳнат шартномасининг унинг муддатига оид шартлари фақат ходим ва иш 
берувчи келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин. Муддатли меҳнат шартномаси 
иш берувчи хоҳлаган пайтда эмас, балки қонунда белгиланган ҳолларда тузилади. 
Бундай ҳолатларнинг рўйхати Меҳнат кодексининг 76-моддасида белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 
12-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни 
тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги қарорининг 5-бандига 
мувофиқ, муддатли меҳнат шартномалари фақат Меҳнат кодексининг 76-мод-
дасида белгиланган ҳолатлар бўлганлиги сабабли номуайян муддатли меҳнат 
шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда тузилиши мумкин. Агар ходим 
билан тузилган муддатли меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 76-моддаси 
талабларини ҳисобга олмаган ҳолда тузилган бўлса, бундай ҳолда шартноманинг 
муддати ҳақидаги шартлари ҳақиқий эмас деб топилади, ходим эса биринчи иш 
кунидан бошлаб ишга номуайян муддатга қабул қилинган ҳисобланади.
Юқоридаги Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорида келтирилган 
тушунтириш Меҳнат кодекси 5-моддасининг меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шарт-
номаларнинг ходимлар аҳволини меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив 
ҳужжатларда назарда тутилганига қараганда ёмонлаштирадиган шартлари ҳақиқий 
эмас, деб топилиши ҳақидаги қоидасига асосланган. Сизнинг ҳолатингизда иш 
берувчини Меҳнат кодексининг 76-моддаси қоидаларига риоя қилмаслиги ходимнинг 
аҳволини Меҳнат кодексида назарда тутилганига қараганда ёмонлаштирадиган ҳолат, 
деб баҳоланади ва ўз навбатида меҳнат шартномасининг унинг муддати ҳақидаги 
шартлари ҳақиқий эмас, яъни юридик кучга эга эмас деб баҳоланади.
68. Яқинда бизни фирмамизнинг биз ишлайдиган филиали ходимлари бундан 
буён ўз вазифаларини бошқа филиал ҳудудида амалга ошириши тўғрисида 
огоҳлантиришди. Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ўзгармаган, бироқ мен 
шаҳарнинг бошқа чеккасига бориб ишлашни истамайман. Иш берувчининг 
харакатлари қонунийми?
Агар меҳнат шартномангизда сизнинг иш жойингиз аниқ кўрсатилмаган бўлса, 
иш берувчининг ҳаракатлари қонуний, чунки Меҳнат кодексининг 91-моддасига 


38
5-БОБ
кўра, меҳнат шартномасида шартлашиб олинмаган иш жойини ўзгартириш 
меҳнат шартларини ўзгартириш, деб ҳисобланмайди ва бу ҳақда ходим билан 
келишиш талаб қилинмайди. Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг «Ахолини 
иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонунининг 4-чи моддасига асосан, агар иш 
яшаш жойини ўзгартириш билан боғлиқ бўлса, мазкур иш мақбул келадиган 
иш деб ҳисобланиши мумкин эмас.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish