Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

учун неустойка тўланиши кўрсатилган экан. Неустойканинг миқдори эса 
кўрсатилмаган. Айтингчи, муддатли меҳнат шартномасини муддатидан 
олдин бекор қилсам қанча миқдорда неустойка тўлайман?
Ҳеч қанча. Меҳнат кодексининг 104-моддасининг 1-чи қисмига мувофиқ 
агар меҳнат шартномасида неустойканинг миқдори белгилаб қўйилмаган бўлса, 
тарафлар уни тўлашдан озод этиладилар.
96. Менинг ходимимни армияга чақиришди. Ундан ўз хоҳиши билан ишдан 
бўшатиш ҳақида ариза олишим шартми?


50
5-БОБ
Бундай аризани олиш зарур эмас. Сиз меҳнат шартномасининг тарафлар ихтиёрига 
боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилиниши хақида буйруқ чиқаришингиз 
зарур. Меҳнат кодексининг 106-моддаси 1-чи қисмига кўра меҳнат шартномаси 
ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган тақдирда бекор қилинади.
97. Мени меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқ билан 
таништиришди, бироқ унда бекор қилишнинг асослари кўрсатилмаган эди. 
Бу ҳолатда иш берувчи ҳақми?
Иш берувчи бу ҳолатда ноҳақ ва у Меҳнат кодекси 107-моддасининг 
3-чи қисми талабларини бузмоқда, яъни иш берувчининг буйруғида меҳнат 
шартномасини бекор қилиш асослари Меҳнат кодексининг 87, 89, 97, 100, 
105, 106-моддалари таърифига ёки меҳнат шартномасини бекор қилишнинг 
қўшимча асосларини назарда тутувчи бошқа норматив ҳужжатлар таърифига 
тўла мувофиқ ҳолда ёзилиб, Кодекснинг ёхуд бошқа норматив ҳужжатларнинг 
тегишли моддаси (банди)ни далил қилиб кўрсатиши лозим.
98. Мен соғлиғимнинг ҳолатига кўра ишдан бўшатиш ҳақида ариза ёздим. Иш 
берувчи буйруқда бу ҳолатни акс эттириши шартми?
Меҳнат кодексининг 107-моддаси 4-чи қисмига мувофиқ меҳнат шартномаси 
ходимнинг ташаббуси билан унинг касаллиги, ногиронлиги, ёшга доир пенсияга 
чиқиши, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юрти ёхуд аспирантурага қабул 
қилиниши ва қонун ҳужжатларига кўра муайян имтиёзлар ва афзалликлар 
бериладиган бошқа сабаблар туфайли бекор қилинганда меҳнат шартномасини 
бекор қилиш ҳақидаги буйруқда шу сабаблар кўрсатилади.
99. Кадрлар бўлимида менга меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида хабар 
беришди. Бироқ, менга ҳали меҳнат дафтарчасини беришмади. Ушбу ҳолатда 
мен нима қилишим керак?
Бундай ҳолатда иш берувчингиз Меҳнат кодексининг 108-моддаси талаб-
ларини бузмоқда. Унга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш 
берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор 
қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шарт.
Сиз унинг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилишингиз мумкин. 108-моддада 
белгиланган тартибга риоя қилмаслик, меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги 
қарорни бекор қилиш учун асос бўлади. Бундан ташқари, меҳнат дафтарчаси ишга 
қабул қилишда талаб қилинадиган асосий ҳужжат ҳисобланганлиги сабабли, иш 
берувчи аслида сизни меҳнат қилиш имкониятидан маҳрум қилаяпти. Бу эса мажбу-


51
5-БОБ
рий прогул сифатида баҳоланиб, сиз Меҳнат кодексининг 275-моддасида назарда 
тутилганидек мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлашини талаб қилишингиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда 
402-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Меҳнат дафтарчаларини юритиш 
тартиби тўғрисида»ги Йўриқномасининг 3.1. бандига асосан, «иш берувчи айби 
билан меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилса, у ҳолда бутун кечиктирилган 
давр учун ходимга ўртача ойлик иш ҳақи тўланади (масалан: моддий жавобгар 
ходимни бириктирилган анжомларни вақтида топширмаганлиги учун баҳона 
қилиб меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилса). Бундай ҳолда ишдан бўшаш 
куни, меҳнат дафтарчаси берилган кун ҳисобланади. Ишдан бўшаган кунининг 
янги санаси тўғрисида буйруқ берилиб, ходимнинг меҳнат дафтарчасига ёзиб 
қўйилади. Бўшаган куни тўғрисида илгари киритилган ёзув, ушбу Йўриқноманинг 
2.8 бандида белгиланган тартибда бекор қилинади».

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish