Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

92. Мен корхонада 5 йил инженер бўлиб ишладим. Яқинда мен билан тузилган 
меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор бўлиши кути
-
лаётганлиги тўғрисида огоҳлантирилдим. Ахир бундай ҳолатда касаба 
уюшмасидан розилик олинмайдими?
Бундай ҳолатда ҳаммаси ташкилотингизда жамоа шартномаси ёки жамоа 
келишуви тузилганлигига ва уларда бундай ҳолат назарда тутилганлигига боғлиқ. 
Меҳнат кодексининг 101-моддаси 1-чи қисмига кўра, башарти жамоа келишуви 
ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси 
билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ходимлари бошқа вакиллик 
органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, шартномани 
бундай розиликни олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди.
93. Яқинда корхонамизда ходимларнинг навбатдаги аттестацияси бўлиб ўтди. 
Аттестация натижасида ходимлар орасида эгаллаб турган лавозимига лойиқ 
бўлмаганлари аниқланди. Мен корхона раҳбари сифатида улар билан меҳнат 
муносабатларини бекор қилишим тўғрисида уларни огоҳлантиришим керакми?
Огоҳлантиришингиз керак. Меҳнат кодексининг 102-моддаси 1-чи қисмининг 
2-бандига кўра, иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида 
ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган 
ишига нолойиқ бўлиб қолиши муносабати билан бекор қилинганда камида икки 
ҳафта олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт.
94. Бизнинг корхонада технологиядаги ўзгаришлар содир бўлганлиги сабабли 
ходимлар сонининг қисқариши кутилмоқда. Мен 6 разрядли слесарман, менинг 
хотиним 3-гуруҳ ногирони, қизим эса ҳали вояга етмаган. Айтингчи, ишдан бўша
-
тиладиганлар рўйхати тузилаётганда менинг ҳолатим ҳисобга олинадими?


49
5-БОБ
Ҳа, санаб ўтган ҳолатларингизга кўра, Сиз ишда қолиш учун имтиёзли 
ҳуқуқингиз бор. Бу Меҳнат кодексининг 103-моддасида қуйидаги тарзда баён 
этилган: «Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги 
ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб 
келган ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси 
бекор қилинганда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат 
унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.
Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга 
афзаллик берилади:
1) қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;
2) оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахсларга;
3) мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга;
4) ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув 
юртларида тегишли мутахассислик бўйича малакасини ошираётган ходимларга 
ва ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув 
юртларини тамомлаган шахсларга ўқишни тугатгандан сўнг мутахассислиги бўйича 
ишлаётган тақдирда икки йил мобайнида;
5) мазкур корхонада меҳнатда майиб бўлиб қолган ёки касб касаллигини 
орттирган шахсларга;
6) уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;
7) атом объектларидаги фалокатлар оқибатида келиб чиққан оширилган радиация 
билан боғлиқ нурланиш касаллиги ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай 
касалликларни бошидан кечирган шахсларга; ногиронлиги атом объектларидаги 
фалокатлар муносабати билан бошланганлиги аниқланган ногиронларга; ана шундай 
фалокатлар ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш ишлари қатнашчиларига, 
шунингдек мазкур зоналардан эвакуация қилинган ёки кўчирилган шахсларга 
ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга».
95. Мен янги иш жойига ўтишни режалаштирмоқдаман. Меҳнат шартномамга 
эътибор берсам, унда меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилганлик 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish