Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

100. Мен ўз хоҳишим билан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздим. Иш берувчи менга 
ишдан бўшатиш нафақасини тўлашга мажбурми?
Йўқ, мажбур эмас. Сизнинг ҳолатингиз Меҳнат кодексининг 109-моддасида 
назарда тутилмаган. Унга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинган қуйидаги 
ҳолларда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади:
иш берувчининг ташаббуси билан, ходим ўзининг меҳнат вазифаларини 
бажармаганлиги сабабли шартноманинг бекор қилиниши бундан мустасно;
тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган, ушбу кодекснинг 106-моддаси 1 ва 
2-бандларида назарда тутилган ҳолатларга биноан. Меҳнат шартномаси мазкур 
кодексининг 106-моддаси 4-бандига биноан бекор қилинганда ишдан бўшатиш 
нафақаси тўланади, ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар ходимнинг 
айби билан бузилган ҳоллар (суднинг муайян лавозимни эгаллаш ёки муайян фаолият 
тури билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳақидаги ҳукмини яшириш, сохта 
ҳужжатлар тақдим этиш ва ҳоказо) бундан мустасно;
ходим янги меҳнат шартлари асосида ишни давом эттиришни рад этганлиги 
сабабли (89-модданинг 4-чи қисми).
101. Мунтазам прогули учун ходимни ишдан бўшатдим. Буйруқ чиқарилган 
пайтда у ишга икки ҳафтадан бери келмаётган эди. Мен қанча муддатга 
ходимга тегишли бўлган иш ҳақини тўлашим керак.
Меҳнат кодексининг 110-моддасига кўра, иш ҳақини тўлашнинг қуйидаги 
тартиби белгиланган:
«Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганда 
ходимга тегишли иш ҳақи, унинг миқдори хусусида низо бўлмаса:


52
5-БОБ
1) меҳнат шартномаси бекор қилинган кунга қадар ишлаётган ходимга, — меҳнат 
шартномаси бекор қилинган куни;
2) меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаётган ходимга, — у ҳисоб-ки-
тоб қилишни талаб этган куни тўланиши керак».
102. Турмуш ўртоғимни ишдан бўшатишди. Биз буни ноқонунийлигини исботлай 
олишимизга ишончимиз комил бўлмаганлиги учун судга мурожаат қилишга 
қарор қилаолмай турибмиз. Бундай ҳолатда судга мурожаат қилиш мумкинми?
Меҳнат кодексининг 111-моддасига асосан, меҳнат шартномаси ғайриқо-
нуний равишда бекор қилинган ёки ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга 
ўтказилган ҳолларда, у иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган 
томонидан аввалги ишига тикланиши лозим.
Ушбу модданинг 2-чи қисмига кўра, низони кўриш вақтида иш берувчига меҳнат 
шартномасини бекор қилиш ёки ходимни бошқа ишга ўтказишнинг асослилигини 
исботлаб бериш масъулияти юклатилади.
Шу билан бирга, сиз бундай ҳолларда даъвогар сифатида меҳнат низолари 
бўйича судга мурожаат қилганингизда, давлат божини тўламайсиз. Агар ҳал қилув 
қарори сизнинг фойдангизга чиқмаса, иш берувчининг суд чиқимлари қонун 
ҳужжатларига мувофиқ сизга юклатилиши мумкин.
Агар иккилансангиз меҳнат низолари комиссиясига мурожаат қилишингиз 
мақсадга мувофиқ.
103. Мени ва синглимни ноқонуний ишдан бўшатишди. Айтингчи, агар иш 
берувчининг ноқонуний хатти-ҳаракатларини суд орқали исботлаб берсак, 
нимага эришамиз?
Сиз ишга тикланишингиз мумкин. Меҳнат кодексининг 112-моддаси 1-чи 
қисмига мувофиқ ишга тикланганда иш берувчига ходимга етказилган зарарни 
қоплаш мажбурияти юклатилади.
Ушбу модданинг 2-чи қисмида қуйидаги тушунтиришлар берилган:
Зарарни қоплаш:
#
мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаш шартлигидан (275-модда);
#
меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ёки ходим бошқа ишга ўтказилганлиги 
устидан шикоят қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар (мутахассислардан маслаҳат 
олиш, иш юритиш учун кетган харажатлар ва бошқалар) учун компенсация тўлашдан;
#
маънавий зарар учун компенсация тўлашдан иборатдир. Маънавий зарар 
учун тўланадиган компенсациянинг миқдори иш берувчининг хатти-ҳаракатига 
берилган баҳони ҳисобга олиб, суд томонидан белгиланади, лекин бу миқдор 
ходимнинг ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас.


53
5-БОБ
Ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ ходимнинг илтимосига кўра суд ишга 
тиклаш ўрнига унинг фойдасига (ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилгандан 
ташқари) камида уч ойлик иш ҳақи миқдорида қўшимча ҳақ ундириб бериши мумкин.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish