55
5-БОБ
Қонун ҳужжатларида пенсионерларнинг меҳнатидан фойдаланишни
тақиқловчи бирор бир умумий шартлар йўқ.
Ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан меҳнат шартномасини
бекор қилиш иш берувчининг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади. Бу
масала индивидуал ёндашувни талаб этади. Агар сиз меҳнат вазифаларингизни
сифатли бажараётган бўлсангиз ва корхона сизга мухтож бўлса, иш берувчи сизни
ишда олиб қолиши мумкин.
Мазкур асос бўйича меҳнат шартномасини фақат ёшга доир пенсия тайинлаш
учун зарур бўлган иш стажи (аёллар учун 20 йил, эркаклар учун 25 йил) бор бўлса
бекор қилиш мумкин.
Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми, 7-банди 2-чи қисмига кўра
меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида иш берувчи сизни камида
икки ой олдин ёзма хат билан огоҳлантириши лозим. Сизнинг розилигингиз
билан огоҳлантириш муддати мутаносиб равишда пуллик компенсацияга
алмаштирилиши мумкин.
Агар жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш
берувчининг ташаббуси билан бекор қилишни касаба уюшмаси қўмитаси ёки
ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб олиш назарда тутилган
бўлса, меҳнат шартномасини бекор қилишни келишиб олиш зарур. Мазкур асосга
кўра меҳнат шартномасини бекор қилаётганда сизга ўртача ойлик иш ҳақидан кам
бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади.
109. Мен ўзимга кўпроқ ёқадиган бошқа иш топдим. Ойнинг охирини кутмасдан
олдинги ишдаш кетишни режалаштираяпман. Менга ойнинг бошида ишлаган
даврим учун ойлик иш ҳақи тўланадими?
Ҳа, тўланади. Сиз билан ўз ичига қуйидагиларни оладиган пуллик ҳисоб-китоб
амалга оширилади: ишлаган барча кунингиз учун, жумладан меҳнат шартномаси
бекор бўладиган кун учун иш ҳақи; меҳнат шартномаси бекор қилинадиган
вақтда фойдаланилмаган меҳнат таътиллари (асосий ҳамда қўшимча) учун
компенсация тўловлари.
Меҳнат кодексининг 100-моддасига кўра меҳнат шартномаси иш берувчининг
ташаббуси билан бекор қилинганда ходимга тегишли иш ҳақи, унинг миқдори
хусусида низо бўлмаса:
#
қонун бўйича ёки шартномага мувофиқ меҳнат шартномасини бекор қилиш
ҳақида иш берувчини огоҳлантириши шарт бўлган ходимга, — огоҳлантиришига
кўра у ишни ташлаб кетишга ҳақли бўлган
кундан кечиктирмасдан;
#
меҳнат шартномасини бекор қилиши ҳақида иш берувчини огоҳлантириши
шарт бўлмаган ходимга, — ишдан кетган кунининг эртасидан кечиктирмасдан
тўланиши лозим.
56
5-БОБ
110. Мен ҳайрия фондида бухгалтер бўлиб ишлар эдим. Таътил вақтида ишга
чиқмаганлигим учун мени ишдан бўшатишди. Мени ишга тиклаш ва мажбу
-
рий прогул вақти учун ҳақ тўлаш тўғрисида даъво билан судга мурожаат
қилдим. Суд менинг талабимни бир қисмини қаноатлантирди: мени фақат
ишга тиклади. Ноқонуний ишдан бўшатилганлигим учун маънавий зарар
компенсациясини тўлаш тўғрисида ариза билан яна судга мурожаат қилишим
мумкинми, чунки буни биринчи даъво аризамда кўрсатмаган эдим?
Ҳа, мумкин. Суд айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги
ва айни бир асослар бўйича чиққан низо юзасидан иш юритаётган бўлса аризан-
гиз кўрмасдан қолдирилиши мумкин. Сиз олдинги даъво аризангизда маънавий
зарар қоплашни сўрамаганингиз сабабли, янги талабга тўлиқ рухсат этилади.
Бу ҳақда Фуқаролик прецессуал кодексининг 97-моддасида кўрсатиб ўтилган.
Фуқаролик кодексининг 150-моддасига мувофиқ умумий даъво муддати уч
йилни ташкил қилади. Ишга тикланганда иш берувчига ходимга етказилган
зарарни қоплаш мажбурияти юклатилади (Меҳнат кодексининг 112-моддаси).
Do'stlaringiz bilan baham: