Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

115. Мени корхонамизнинг касаба уюшмаси раиси этиб сайлашди. Мен ходимлар 
одатда йиғиладиган хонада деворга меҳнат жамоасини ҳуқуқларини ҳимоя 
қилишга қаратилган асосий қоидаларни илиб қўйишни хоҳлайман. Масалан, 
ушбу қоидалардан бири иш вақтини қисқартириш билан боғлиқ бўлган қоидалар 
бўлиши мумкин. Айтингчи, ушбу маълумотларни қаердан олсам бўлади?
Ушбу маълумотлар Меҳнат кодексида бўлади. Жумладан, Меҳнат кодексининг 
116-моддасига кўра, иш вақтининг қисқартирилган муддати қуйидагилар учун 
белгиланади:
#
ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар;
#
I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимлар;
#
ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар;
#
алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар;
#
уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан 
таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёллар.
116. Мен ва менинг қўшним уйдан ишга бир вақтда чиқиб кетамиз. Лекин, мен 
ишдан қайтаётганимда, у аллақачон оила даврасида дам олаётган бўлади. 
Менимча у кимё заводида тўлиқ ставкада ишлайди. У бошқалардан кўра, ишдан 
эрта қайтиб, қонунни бузмаяптими?
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган айрим тоифадаги 
ходимларга бериладиган имтиёз ва кафолатларга мувофиқ, қўшнингизга 
қисқартирилган иш вақти белгиланган бўлиши мумкин.Меҳнат кодексининг 
117-моддасига мувофиқ, иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган 
қисқартирилган муддати меҳнат жараёнида соғлиғига физикавий, кимёвий, 
биологик ва ишлаб чиқаришнинг бошқа зарарли омиллари таъсир этадиган 
ходимлар учун белгиланади.
117. Менинг онам — ўқитувчи. Қонунчиликда мазкур касбнинг қийин меҳнатлар 
турига кириши тўғрисида алоҳида қоида борми?
Меҳнат кодексининг 118-моддасига мувофиқ, юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, 
ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган 
ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар 
ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган 
қилиб белгиланади. Кўриб турганингиздек, сизнинг онангиз ҳам мазкур бел-


61
6-БОБ
гиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга тоифадаги ишчилар турига 
кирадилар. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 
11 мартдаги 133-сонли қарори билан Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги қисқар-
тирилган иш куни белгиланадиган ходимлар рўйхати(4-илова) тасдиқланган.
118. Юрак операциясини бошдан кечирганимдан сўнг, мени II гуруҳ ногирони 
этиб белгилашди. Мен ташкилотимизнинг раҳбариятига иш ҳафтамни 
қисқартиришларини сўраб, мурожаат қилганимда, улар иш ҳақимни тўлиқ 
олаётганимни асос қилиб, илтимосимни рад этишди. Мен раҳбариятнинг 
қарори устидан шикоят қилишим мумкинми?
Меҳнат кодекси (16-модданинг иккинчи қисми) ҳар бир ходимнинг суд 
орқали ҳимояланиш ҳуқуқини кафолатлайди.
Шунингдек, Меҳнат кодекси юқори ижтимоий ҳимояга муҳтож алоҳида ходимлар-
нинг меҳнат шароитини ўзгартиришга бўлган ҳуқуқларини ҳам кафолатлайди. Агар 
сиз II гуруҳ ногирони, деб топилган бўлсангиз, ТМЭКнинг тавсияномасига биноан, агар 
бажараётган ишингиз сизнинг соғлиғингизга мувофиқ бўлмаса, иш берувчи сизнинг 
иш ҳақингизни қисқартирмасдан, қисқартирилган иш ҳафтаси белгилаши (ҳафтасига 
36 соатдан кўп бўлмаган), 30 календарь кунидан кам бўлмаган узайтирилган асосий 
йиллик меҳнат таътили билан таъминлаш, шунингдек ТМЭКнинг тавсиясига биноан 
бошқа меҳнат шартларига ўзгартириш киритилишини амалга оширишга мажбур.
119. Ишга қабул қилинаётганимда иш берувчи менга тўлиқсиз иш вақтидан 
фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлигим ҳақида айтди. Бу нимани англатади 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish