Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

159. Меҳнат шартномасини тузиш вақтида менга тўланадиган иш ҳақи давлат 
томонидан белгиланадиган энг кам ойлик иш ҳақининг 7 баравари миқдорини 


74
8-БОБ
ташкил этишини иш берувчи билан келишиб олган эдик. Бироқ, ўтган ҳафта 
мени 8 кундан кейин иш ҳақим иш берувчи томонидан 10 фоизга камайтирилиши 
ҳақида огоҳлантиришди. Иш берувчи меҳнат шартномасининг шартларини 
бундай йўл билан ўзгартириши мумкинми?
Йўқ, мумкин эмас. Меҳнат кодексининг 156-моддаси 2-чи қисмига кўра, меҳнатга 
ҳақ тўлашнинг якка шартларини ходим учун ноқулай томонга ўзгартиришга унинг 
розилигисиз йўл қўйилмайди. Истисно тариқасида бундай ўзгартиришга:
#
технологияда, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишда ўзгаришлар юз 
берган тақдирда, башарти меҳнатга ҳақ тўлашнинг аввалги шартларини сақлаб 
қолиш мумкин бўлмаса;
#
қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда йўл қўйилиши мумкин.
Бироқ, мазкур модданинг 3-қисмига кўра, бўлажак ўзгартириш ҳақида ходим 
камида икки ой олдин огоҳлантирилиши лозим.
160. Мен бўлим бошлиғи лавозимида ишлайдиган корхонада жорий йилнинг 
сентябрь ойида мендан ташқари барча ходимларнинг, шунингдек мен бошчилик 
қиладиган бўлим ходимларининг ойлик иш ҳақлари оширилди. Қонунчилик 
нуқтаи назаридан бу тўғрими?
Ушбу ҳолатда ходимларнинг иш ҳақлари нима асосда оширилганлигига 
боғлиқ. Агар ушбу жараён ўртача ойлик иш ҳақинининг ошиши билан боғлиқ 
бўлиб, бир тоифадаги ходимларнинг иш ҳақлари оширилиб ва бир пайтнинг 
ўзида бошқа ходимлар иш ҳақининг оширилмаслиги қонунга хилоф ҳисобла-
ниб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддаси ҳамда Меҳнат 
кодексининг 6-моддасига кўра камситилиш деб топилади.
Агар иш ҳақининг оширилиши корхонанинг ички тартиб қоидаларидан келиб 
чиққан бўлса, қонун бузилиш ҳолатини аниқлаш учун иш берувчи томонидан қабул 
қилинган локал ҳужжат билан танишиб чиқиш лозим.
Ҳар қандай ҳолатда сиз иш берувчидан мазкур масала бўйича ёзма тушунтириш 
олишингиз мумкин ва шундан келиб чиққан ҳолда иш берувчи томонидан қандай 
ҳаракатлар содир этилиши белгилаб олинади.
161. Бу ойда иш ҳақи олинадиган кун байрам кунига тўғри келган. Шунга кўра 
бухгалтер ойлик иш ҳақини тўланишини кечиктириш мумкинми?
Йўқ, мумкин эмас. Ҳақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига 
тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади.
Жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган 
муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкин.


75
8-БОБ
162. Мен интернет орқали иш қидириб топдим. Ёзишмалар орқали менга ишга ҳақ 
тўлаш ишбай эканлигини ва иш ҳақи қачонки фирма ҳисобрақамида пул бўлганда 
тўланишини маълум қилишди. Бундай ҳолат қонунчилик талабларига мувофиқми?
Йўқ мувофиқ эмас. Меҳнат кодексининг 154-моддасига кўра, иш берувчи 
ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни 
белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ (ушбу Кодекснинг 161-моддасига 
асосан меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал 
норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши 
мумкин эмас. Ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон 
Республикаси Ҳукумати томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари 
белгилаб қўйилиши мумкин) тўлаши шарт.
Шу билан бирга, томонларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасида бел-
гиланган ойлик иш ҳақи жамоа шартномасидан белгиланган миқдордан кам 
бўлмаслиги керак.
Сиз топган иш расмийлаштирилмайди ва бунда меҳнат шартномаси тузилмаслиги 
эҳтимоли бор. Бошқа иш топишга ҳаракат қилинг.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish